cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Реклама: +998 78 113 10 10

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 194 989
المشتركون
-33924 ساعات
-2 2917 أيام
-5 76130 أيام
أرشيف المشاركات
03:11
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ ҳудудларда ҳоким ва прокурор ўринбосарларини қўлга олди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона вилоятида Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Наманган вилоятида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. 👉 https://kun.uz/kr/31032054 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди У ўз нутқида Россия фуқароларига миннатдорчилик билдирди, мамлакат тараққий этишига ваъда берди ҳамда Ғарб билан мулоқотга очиқ эканини айтиб ўтди. 👉 https://kun.uz/kr/66344406 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
“Трамвайни янги Тошкентда қуриш устувор бўлиб турибди” – Alstom компанияси вице-президенти Француз компанияси вакили Саша Парне трамвай линиясини янги Тошкент ҳудудида қуриш ўзбек масъуллари томонидан устувор масала сифатида кўрилаётганини айтди. Мутахассисга кўра, жараёнда жойларда транспорт тадқиқотлари ўтказилиши муҳим, лойиҳа учун юз миллионлаб долларлар сарфланиши кутилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/81949651 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистонлик дипломатнинг хотини мунтазам зўравонликка учраётгани ҳақида хабар берди Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги уни зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/64480600 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
01:59
Video unavailableShow in Telegram
Аълочи талабалар учун иккита хушхабар — контракт билан кирганлар кейинги курсларда грантда ўқиши мумкин Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди — грантлар ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади. Бундан ташқари, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
07:54
Video unavailableShow in Telegram
Шартларни қабул қилган ҲАМАС, АҚШ сенаторларнинг Ҳаага судига таҳдиди ва денгиздан ҳайдалган “яширин флот” — кун дайжести Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз. 👉 https://kun.uz/kr/11628628 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Сурхондарёда кузатилган кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди Шеробод туманида кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқалмаслиги учун улар дезинфекция қилиб кўмилган. 👉 https://kun.uz/kr/91880208 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди. 👉 https://kun.uz/kr/29426505 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон МХДҚ раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 👉 https://kun.uz/kr/40044390 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди ИИВ автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича бир ой аввал оширилган тарифни аввалги миқдорга қайтарди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўлови (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгармади. 👉 https://kun.uz/kr/32303338 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёз ниҳоятда арзон нархда сотилмоқда - EastFruit Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонда янги ҳосил сифатида олинган пиёз нархи маҳаллий сабзавот етиштирувчиларини ҳайратда қолдирмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/12667496 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб боряпти. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини билдирди. 👉 https://kun.uz/kr/41659080 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
03:11
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ ҳудудларда ҳоким ва прокурор ўринбосарларини қўлга олди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона вилоятида Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Наманган вилоятида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. 👉 https://kun.uz/kr/31032054 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан мукофот пули берилади Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади. 👉 https://kun.uz/kr/43598249 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Таъмирланган хонадонларни бошланғич тўловсиз 30 ойга бўлиб тўлаш асосида харид қилишга шошилинг! 👉 https://kun.uz/kr/27871013 Реклама
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади Европани парчалаш ва НАТОни заифлаштириш ўрнига, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида улар бирдамлиги мустаҳкамланди, деди Шолц Латвия, Литва ва Эстония бош вазирлари билан учрашувда. 👉 https://kun.uz/kr/12672234 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк иқтисодий ўсиш прогнозини 5,2-5,7 фоизгача пасайтирди Марказий банк таҳлилларига кўра, жорий йилда пул ўтказмалари миқдори 12-12,5 млрд доллар атрофида шаклланиши мумкин. Регулятор аҳоли учун энергия ресурслари нархи оширилишининг умумий инфляцияга бирламчи таъсирини 2,4 фоиз бандга баҳолади ва йиллик инфляция 9-11 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/36703526 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Хоразмда болаларнинг юзига тарсаки туширган боғча тарбиячиси ишдан олинди Болалардан бирининг бармоғига игна санчилгани ҳақидаги гаплар эса рад этилди. Маълум қилинишича, 5 яшар тарбияланувчининг бармоғини боғчада эшик қисиб қолган, интернетда тарқалган расм унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида олинган. Онасининг айтишича, бармоққа санчилган игна эмас, сим бўлиб, уни тиббиёт ходими бармоқни тикиш мақсадида қўйган. 👉 https://kun.uz/kr/79981213 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун 60 гектар ер аукционга чиқарилади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса 20 гектардан ерлар шу мақсадда онлайн аукционга қўйилиши белгиланди. Масъул вазирликлар “Реновация тўғрисида” қонун лойиҳаси июн ойида ҳукуматга киритиши керак. 👉 https://kun.uz/kr/25723750 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
«Камолон ош» маркази раҳбари Саъдулла Саидов вафот этди Саъдулла Саидов шу кунларда чет эл сафарида бўлган. У хорижда ҳаётдан кўз юмгани айтиляпти. Жасад яқин вақт ичида Тошкентга олиб келинади. 👉 https://kun.uz/kr/13264678 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди Мактаб раҳбарияти ўқувчиларни назоратсиз қолдирганликда айбланган. 👉 https://kun.uz/kr/25385217 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувига рози бўлди Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония Ғазо секторида сулҳ тузиш ҳақидаги таклифни қабул қилишга тайёрлигини айтди. 👉 https://kun.uz/kr/65180021 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Улуш киритиш асосида уй-жой қурилишида қатнашиш тартиби белгиланади Инвестор ва қурувчи ўртасидаги шартномаларни мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш, “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида улуш киритиш асосида ишловчи пудратчилар рўйхатини юритиш, бу рўйхатга кирмасдан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилган пудратчиларга нисбатан жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/86924661 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
04:55
Video unavailableShow in Telegram
6 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар Тошкент кўчаларидаги робот, жардан қутқарилган чўпон, Хоразмдаги боғчанинг бешафқат тарбиячиси, халқаро инвестиция форумидаги келишувлар — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг. 👉 https://kun.uz/kr/88335106 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ОТМларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланадиган бўлди Эндиликда давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади. Бундан ташқари, Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 👉 https://kun.uz/kr/68355884 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда Хитой раҳбари Си Жинпинг беш йил ичида илк бор Европага ноодатий вақтда ноодатий ташрифини амалга оширди. Ғарб билан савдодаги номутаносибликларни бартараф этишдан бош тортаётгани ва Украинага қарши уруш олиб бораётган Россия билан дўстлашгани учун АҚШ ва Евроиттифоқнинг Хитой билан муносабатлари кундан кунга ёмонлашмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/37455528 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди Оқланганлар орасида суд-ҳуқуқ тизимида юқори лавозимларда ишлаган таниқли шахслар ҳам бор. Уларнинг аксариятига Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ўлим ҳамда узоқ муддатли қамоқ жазоси берилган. 👉 https://kun.uz/kr/72438817 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Офшордаги таъсисчилари воз кечган ТМЗ хусусийлаштирилади Тошкент металлургия заводидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли 49,9 фоиз давлат улуши 2025 йилнинг иккинчи чорагига қадар халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилади. Аввалроқ, компаниянинг 50 фоиздан кўпроқ қисмига эгалик қилган офшор компаниялар лойиҳадан чиқиб кетганди. 👉 https://kun.uz/kr/11290594 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғим миқдори барча автомобиллар учун тенглаштирилди Хорижий автомашиналарни Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш учун йиғимни ҳисоблаш тартиби ўзгарди. Олдин транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 фоизи миқдорида йиғим ундирилган бўлса, эндиликда бу миқдор кунига БҲМнинг 1 баробари этиб белгиланди. 👉 https://kun.uz/kr/88231079 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Конгрессмен: Агар Украина ютқазса, АҚШ аралашишига тўғри келади Россия СССРни қайта тиклашга уринмоқда ва НАТОга таҳдид солади, дейди Вакиллар палатасидаги демократ Ҳаким Жеффрис. У Республикачилар партиясидаги «Путинни қўллаб-қувватловчи лобби»ни Киевга ёрдамни кечиктиришда айблади. 👉 https://kun.uz/kr/13703712 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
02:55
Video unavailableShow in Telegram
Туғилибоқ университетга бораётган болалар Наманганлик Муҳаммадюсуф дунёга келганига 8 ой бўлди. У туғилганидан 3 ой ўтиб илк бор ОТМ биносига келган, чунки онаси – Наманган давлат университети сиртқи таълим талабаси. Kun.uz қисқа видеолавҳада олийгоҳда ўқиётган талаба-оналар ҳақида ҳикоя қилади. 👉 https://kun.uz/kr/25089080 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда Франция ОАВни ривожлантириш агентлигининг медиа форуми бошланди Марказий Осиёда илк марта ўтказилаётган минтақавий форумда дезинформация, медиасаводхонлик, ОАВни молиялаштириш каби мавзулар муҳокама қилинади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов форум очилишида нутқ сўзлади. 👉 https://kun.uz/kr/66571178 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
02:55
Video unavailableShow in Telegram
Туғилибоқ университетга бораётган болалар Наманганлик Муҳаммадюсуф дунёга келганига 8 ой бўлди. У туғилганидан 3 ой ўтиб илк бор ОТМ биносига келган, чунки онаси – Наманган давлат университети сиртқи таълим талабаси. Kun.uz қисқа видеолавҳада олийгоҳда ўқиётган талаба-оналар ҳақида ҳикоя қилади. 👉 https://kun.uz/kr/25089080 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 9-11 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/81848999 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Россия қўлига ўтган Очеретино харобалари ва тинимсиз ўққа тутилаётган Харкив Урушнинг 802-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж. 📸👉 https://kun.uz/kr/23117390 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот синов режимида ишлай бошлади Тўрт ғилдиракли робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради. У GPS тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган. 👉 https://kun.uz/kr/77199877 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Бразилия жанубида даҳшатли сув тошқинлари — фотосуратлар Камида 78 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган, ўн минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 📸👉 https://kun.uz/kr/07443489 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Болаларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган боғча тарбиячисига нисбатан терговга қадар текширув бошланди Хоразмда боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш юзасидан воқеа юзасидан Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/06641498 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил армияси Рафаҳдан аҳолини эвакуация қила бошлади Рафаҳ шаҳри ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги сўнгги таянч нуқтаси ҳисобланади. Иттифоқчилар кўп сонли тинч аҳоли қурбон бўлишидан хавотирланиб, Исроилни шаҳарга ҳужум қилишдан воз кечишга чақирмоқда, бироқ Исроил ўз режаларидан қайтмоқчи эмас. 👉 https://kun.uz/kr/98616120 Kun.uz расмий канали
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда пайшанба кунидан ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда Ҳафта биринчи ярмида аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши, ҳарорат +33 даражагача кўтарилиши кутиляпти. Пайшанбадан нам ҳаво массалари барча ҳудудларга тарқалади. Ҳарорат +20 даражагача пасайиб, ёмғир ёғади. 👉 https://kun.uz/kr/35543433
إظهار الكل...