1 196 960
المشتركون
+1 11524 ساعات
-1 1677 أيام
-1 80230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ғазодаги ярим йил — уруш хроникаси суратларда
Воситачиларнинг уринишларига қарамай, томонлар ўртасида ҳамон тинчлик келишувига эришилмаяпти.
📸👉 https://kun.uz/kr/20737399
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/57864262
Kun.uz расмий канали
09:49
Video unavailableShow in Telegram
Исроилга қурол етказишни тўхтатган АҚШ, Хитой раҳбарининг Францияга ташрифи ва Украина раҳбарларини қидирувга берган Россия — кун дайжести
Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/12019743
Kun.uz расмий канали
ДАЙЖЕСТ 06-05.mp446.87 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
Чилонзорда дарахт йиқилиб, 1 ёшли гўдак ҳалок бўлди. Эътиборлиси, йиқилишидан 10 кун аввал ўша дарахтни кесишга рухсатнома олинган бўлган. Аммо уни кесиб кетувчи ташкилот “топилмаган”. Kun.uz мухбири худди шундай ҳолат бўйича бошидан ўтганларини ҳикоя қилиб беради. Воқеалар айни шу кунларда, пойтахтнинг Юнусобод туманида юз бермоқда.
👉 https://kun.uz/kr/29588800
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
«Челси» дербида 5 та жавобсиз гол урди, «Ливерпул» аёвсиз қасос олди
АПЛда 36-тур ўйинларидан кейин турнир жадвалидаги вазият ва жамоаларнинг еврокубоклар учун курашдаги имкониятлари.
📹 👉 https://kun.uz/kr/33304717
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунда ишдан ва иш ҳақи (меҳнат даромади)дан маҳрум бўлган шахсларга ишсизлик нафақаси миқдорини белгилаш шартларига аниқлик киритилмоқда, ишсизлик нафақасини тўлашни тугатиш ва тўхтатиб туриш учун асослар рўйхати кенгайтирилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/30000952
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
“1 ёшли қизалоқ вафоти” — Veolia Energy Чилонзордаги ҳолатдан сўнг иш жараёнига ўзгартириш киритишини маълум қилди
Тошкентда кўп йиллик дарахтнинг қулаши сабаб 1 ёшли қиз вафот этганди. Воқеа ортидан Veolia Energy компанияси иш жараёнини ўзгартиришни, жумладан, дарахтлар ва бошқа кўп қаватли объектлар яқинида каттароқ майдонни тўсиб қўйиш, хавфли зона атрофида одамларнинг киришини чеклаш учун ишчи ходимларни жойлаштиришини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/96330487
Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда сел кўприкни бузиб кетди
Ҳолат Чироқчи тумани Болсувар маҳалласида рўй берган. Маҳаллий аҳолининг Kun.uz’га хабар беришича, кучли сел сувлари сой устига қурилган кўприкни бузиб, оқизиб кетган. Натижада йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган. Сел оқибатлари ва кўрилган зарар бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
Kun.uz расмий канали
reels_4.mp425.59 MB
Photo unavailableShow in Telegram
2 хонали хонадонлар 516 000 000 дан бошлаб!
1+1 хона - 35 м² ва 50 м²;
2 хона - 58 м² ва 72 м²;
3 хона - 87 м² , 91 м² ва 102 м²;
4 хона - 117 м².
Мажмуа афзалликлари:
- 950 та автомобиль учун ерости автотураргоҳи;
- Ҳар бир подъездда 2 тадан лифт;
- 1,5 га экобоғ;
- Болалар боғчаси;
- 24/7 қўриқлаш тизими.
☎️ +998712037779
📲 @Modern_Sergeli_49
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда 4 магнитудали зилзила содир бўлди
Ургут туманида юз берган зилзила кучи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида сезилган.
👉 https://kun.uz/kr/94272674
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил бош вазири мамлакатда Al Jazeera ёпилишини тасдиқлади
Исроил ҳукумати Қатар телеканалини ҲАМАС ҳаракатининг таянчи деб билади ва бир овоздан Al Jazeera телеканалини мамлакатда тақиқлаш учун овоз берди.
👉 https://kun.uz/kr/68690623
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент инвестиция форумида 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди
Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича 26,6 млрд долларлик шартномалар имзоланди. Режалаштирилган лойиҳалар - Янги Тошкент инфратузилмасини барпо этиш, маълумотларни қайта ишлаш марказини, электр станцияларини қуриш, Нукус, Фарғона, Қувасойда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш.
👉 https://kun.uz/kr/22503621
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 16 нафар фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилди
Қозоғистонда полиция департаменти ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 16 нафар хорижлик фуқароларнинг ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани аниқланди, деб хабар беради Polisia.kz.
👉 https://kun.uz/kr/67955912
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси сўзларига кўра, ҳарбий ёрдам Украинага 2024 йилда мудофаани ушлаб туриш ва 2025 йилда ҳужум бошлаш имконини беради. Бироқ, Салливаннинг сўзларига кўра, вазият «ўчириш тугмачаси» билан биттада ўзгармайди.
👉 https://kun.uz/kr/43981572
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида Tesla ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
👉 https://kun.uz/kr/50447981
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Олимпиада йўлланмаси, Солиқ қўмитасининг “иштаҳаси” ва заифлашган сўз эркинлиги — ҳафта дайжести
Ўзбек футболи охирги 30 йилдаги энг катта ютуғини қўлга киритди. Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни яна пасайди. Уй-жой ва автомобил олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Тошкентнинг 100 та маҳалласида кутубхона очиляпти. Расмий камбағаллик чегараси янгиланди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Ризқ йўлидаги машаққатлар – киракашлик қилаётган аёллар билан суҳбат
Такси чақирганда аёл ҳайдовчи келиши бугун ажабланарли эмас. Kun.uz шу йўналишда фаолият олиб бораётган аёлларни суҳбатга тортиб, бу танловларининг сабаблари, муаммолар ва қулайликлари ҳақида саволларга жавоб олди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
tgg.mp46.23 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Анталядаги тураржой кризиси: Украинадаги уруш таъсирими ёки Туркия иқтисодиётидаги муаммолар?
Уруш бошланганидан сўнг Туркияга Россия ва Украинадан оқиб кирган мигрантлар оқими тураржойлар нархини осмонга кўтариб юборди. Маҳаллий аҳоли келганларни яшаш нархи кескин кўтарилиб кетганида айблаб келмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/16553543
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экани маълум бўлди
У ўртоқлари билан бирга онасига тегишли машинани рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.
👉 https://kun.uz/kr/10651102
Kun.uz расмий канали
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Туркия Ғазодаги охири кўринмаётган бемисл фожиалар сабаб Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатишга қарор қилди. Kun.uz мухбири бу жиддий воқеа ҳақидаги саволлар билан Анқара Ҳожи Байрам Вели университети халқаро алоқалар бўлими докторанти Фазлиддин Мадиевга юзланди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
tizer.mp46.12 MB
Photo unavailableShow in Telegram
“Parkent Gardens” – янги ҳаёт сифатини белгилайдиган турар жой мажмуаси
👉 https://kun.uz/kr/13873068
Реклама
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ фонд индекслари ўсишни бошлади, олтин ва нефт арзонлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта давомида қимматбаҳо металларнинг барчаси арзонлашди. Хусусан, алюминий ва олтин нархи мос равишда 11 доллар ва 36 долларга, кумуш ва мис нархи 62 ва 2 центга пасайди.
👉 https://kun.uz/kr/89121455
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир». Уруш суратлари
Урушнинг 801-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸👉 https://kun.uz/kr/82290626
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Ғарб ва советлар қарама-қаршилиги – тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар
Иккинчи жаҳон урушидан кейин социалистик лагер лидерига айланган СССР иккинчи қутб сифатида Ғарб билан тўқнаш кела бошлайди. Шунда ҳар икки томон жосуслик ўйинларига зўр беради. Бу рақобатда кўпроқ Ғарб ютиб чиқади. Чунки Ғарб ўлчовлари билан баҳолаганда, арзимаган маошга ишловчи КГБ ходимларини катта пул эвазига сотиб олиш осон эди. Ғарбдан эса фақат совет тарғиботига учган шахслар КГБга хизмат қилади.
👉 https://kun.uz/kr/88173955
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?
Энг шиддатли жанглар қаерда бўлиб ўтиши мумкин ва ҳар икки томонда қандай ҳарбий техникалар муҳим аҳамиятга эга бўлади?
👉 https://kun.uz/kr/85854993
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳоланд покер қилди — аммо майдонни норози ҳолда тарк этди. АПЛда кун ўйинлари
Англия чемпионатида чемпионлик пойгаси давом этмоқда, «Арсенал» ҳамон биринчи, аммо «Манчестер Сити» — фаворит.
📹 👉 https://kun.uz/kr/45067216
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатгани аниқланди. Пойтахт мактабгача таълим бошқармаси тарбиячи ишдан бўшатилганини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/54518007
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар бир ўзбекистонлик минишни орзу қилган автомобил — ГАЗ-24 “Волга” ҳам америкаликлардан ўғирланганми?
Бир пайтлар ГАЗ-24 “Волга” дейилса исталган одам бир энтикиб қўярди. У СССРда кўпчиликнинг орзусидаги машина бўлган. Бироқ ўта қимматлиги учун уни сотиб олишнинг ўзи бўлмасди. Бугунга келиб кичик “юк машинаси”га айланган афсонавий автомобил концепцияси аслида америкаликлардан ўғирланганини ҳамма ҳам билавермаса керак.
👉 https://kun.uz/kr/52145053
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Катта хавф остидаги пиёдалар йўлаги – Давлатободда инсонлар ҳаёти ўйинчоқми?
Наманган шаҳри Давлатобод туманида юқори кучланишли электр тармоғи остида пиёдалар йўлаги ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Kun.uz суриштирувидан сўнг Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳолат бўйича изоҳ бериб, ушбу ер участкалари тадбиркорлик субъектлари томонидан аукционда сотиб олинганини билдирди. Аммо бошқарма келажакда бу ерда тўпланадиган инсонлар хавфсизлиги қандай таъминланишига тўхталмаган.
👉 https://kun.uz/kr/19171494
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Кран — иккинчи уйим: 44 йилдан бери баландликда ишлайдиган аёл
Фарғона шаҳрида яшовчи Муҳтарам Мелибоева 44 йилдан бери кран бошқаради. Корхонада эркаклар орасида ишлайдиган ягона аёлни барча бирдек ҳурмат қилади. «61 ёшга кирдим, баландликда ишлаб роҳатланаман. Уйда бекор ўтира олмайман, пенсияга чиқсам-да, кран бошқаряпман», дейди у.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Photo unavailableShow in Telegram
«Реал» – чемпион. Мадридга Испанияда рақобатчи топилмади
Карло Анчелотти мавсумда фақат бир бор мағлуб бўлди ва фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди.
📹 👉 https://kun.uz/kr/56946841
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Олимпиада йўлланмаси, Солиқ қўмитасининг “иштаҳаси” ва заифлашган сўз эркинлиги — ҳафта дайжести
Ўзбек футболи охирги 30 йилдаги энг катта ютуғини қўлга киритди. Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни яна пасайди. Уй-жой ва автомобил олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Тошкентнинг 100 та маҳалласида кутубхона очиляпти. Расмий камбағаллик чегараси янгиланди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Photo unavailableShow in Telegram
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Diversity Visa - 2025 (Green Card) натижалари эълон қилина бошланди.
👉 https://kun.uz/kr/76891426
Kun.uz расмий канали
01:00
Video unavailableShow in Telegram
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Президент ҳузуридаги кенгаш яширин иқтисодиётга қарши қарор лойиҳасининг аксарият бандларига қарши чиққан. Тадбиркор Фахриддин Илёсовнинг айтишича, таклиф этилаётган ўзгаришлар соядаги бизнесга эмас, тўғри ишлаётган тадбиркорларга юк бўлади. Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов эса бу чораларнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлишини таъкидлади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Мои видео.mp48.20 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Кўзини йўқотган украин аскарлари ва Токмакдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари
Урушнинг 800-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸👉 https://kun.uz/kr/90977877
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
Каналдан топилган сирли сандиқ – Попдаги мудҳиш қотиллик тафсилотлари
Эл оғзига элак тутиб бўлмайди: 2022 йилнинг август ойида Наманган вилоятининг Поп туманидан оқиб ўтувчи каналда сирли сандиқ топилгани қисқа фурсатда атрофга овоза бўлди. Етти ёшли боладан етмиш ёшли нуронийгача шу сандиқни гапирарди гўё. Сабаби, унинг ичида бўлакларга бўлинган эркак мурдаси бор эди. Жиноят иши очилиб, қотил кимлиги аниқ бўлганида эса ҳамма ҳайратдан ёқа ушлади.
👉 https://kun.uz/kr/62479705
Kun.uz расмий канали
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди
Тахминларга кўра, ушбу маблағлар Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан қопланади, улар бўйича фоизлар йиғилишда давом этяпти. Вашингтон бунда «якка Қўшма Штатлар» эмас, балки G7 мамлакатлари ҳам иштирок этишини хоҳлаяпти.
👉 https://kun.uz/kr/43699911
Kun.uz расмий канали
Лочиндан Қалқонгача: мудофаа технологияларига оид ноодатий фестивалидан фоторепортаж
Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор ишлаб чиқарувчилар, ихтиролар ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Kun.uz мухбири фестивалда иштирок этиб, фоторепортаж тайёрлади.
👉 https://kun.uz/kr/38028654
Kun.uz расмий канали