PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI
الذهاب إلى القناة على Telegram
إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدالفئة غير محددة
1 038
المشتركون
-524 ساعات
+787 أيام
+7830 أيام
أرشيف المشاركات
#mehnat_muxofazasi
❗️ Агар корхонада меҳнат муҳофазаси тизими тўғри ташкил этилган бўлса ва бахтсиз ҳодиса юз берса, асосий оқибат
иш берувчининг ҳуқуқий ҳимояланишида ва жавобгарликнинг объектив сабабларга кўра камайишида намоён бўлади. Бундай ҳолатда асосий оқибатлар қуйидагича бўлади:
▶️ Айбнинг йўқлиги ёки камайиши: Агар текширув давомида иш берувчи барча хавфсизлик чораларини кўргани (йўриқномалар ўтилган, ШҲВ берилган, билимлар текширилган) исботланса, иш берувчига нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилмаслиги ёки енгилроқ маъмурий жазо билан кифояланиши мумкин.
▶️ Суғурта товонлари: Ходимлар бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилингани сабабли, асосий моддий зарар (даволаниш, товон пуллари) корхона ҳисобидан эмас, балки суғурта компанияси томонидан қопланади.
▶️ Ходимнинг айбини аниқлаш: Бахтсиз ҳодисада ходимнинг эҳтиётсизлиги ёки хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузгани аниқланса, тўланадиган зарар миқдори ходимнинг айби даражасига қараб камайтирилиши мумкин.
▶️ Тизимли таҳлил ва профилактика: Асосий ташкилий оқибат сифатида корхонада бахтсиз ҳодиса сабаблари таҳлил қилинади ва тизимни янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#mehnat_muxofazasi
❗️ Агар корхонада меҳнат муҳофазаси тизими ташкил этилмаган бўлса ва бахтсиз ҳодиса юз берса, асосий оқибат иш берувчининг тўлиқ моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишида намоён бўлади. Бунда бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишида бевосита иш берувчининг айби (меҳнат муҳофазасини ташкил этмагани) асосий сабаб сифатида баҳоланади.
▪️Асосий оқибатлар қуйидагилардан иборат:
✔️ Моддий жавобгарлик: Иш берувчи жабрланувчига (ёки унинг оиласига) етказилган зарарни, шу жумладан даволаниш харажатларини, соғлиғига етказилган зарар учун товон пулини ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаши шарт.
✔️ Маъмурий жавобгарлик: Меҳнат муҳофазаси талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 бараваридан 40 бараваригача (агар жароҳатланиш бўлса — 20 дан 50 бараваригача) жарима солинади.
✔️ Жиноий жавобгарлик: Агар бахтсиз ҳодиса оғир тан жароҳати ёки ўлим билан якунланса, масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари (масалан, 257-модда) бўйича жиноий иш қўзғатилиши ва озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
✔️ Фаолиятни тўхтатиш: меҳнат инспекцияси талабларига кўра, хавфли ҳолатлар бартараф этилгунга қадар корхона ёки алоҳида цехлар фаолияти тўхтатиб қўйилиши мумкин.
▪️Оқибатларни бартараф этиш бўйича асосий босқичлар
✅ Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
✅ Иш берувчи дарҳол жабрланувчига тиббий ёрдам ташкил этиши ва уни даволаш муассасасига етказиши шарт.
✅ Воқеа жойини сақлаб қолиш
✅ Текширув комиссияси келгунга қадар воқеа содир бўлган жойдаги вазиятни ўзгартирмаслик лозим (агар бу бошқаларга хавф туғдирмаса).
✅ Махсус комиссия тузиш ва текширув ўтказиш
✅ Бахтсиз ҳодисани текшириш учун 3 иш куни ичида комиссия тузилади ва Н-1 шаклидаги далолатнома тузилади. Тизим ташкил этилмагани ушбу ҳужжатда асосий қонунбузарлик сифатида қайд этилади.
✅ Давлат органларини хабардор қилиш
✅ Оғир ёки ўлим билан боғлиқ ҳолатларда Давлат меҳнат инспекцияси, прокуратура ва юқори турувчи ташкилотларга зудлик билан хабар берилади.
❗️ Агар меҳнат муҳофазаси тизими бўлмаса ва бахтсиз ҳодиса юз берса, иш берувчи содир бўлган воқеа учун тўлиқ айбдор деб топилади ҳамда қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо чораларига (жумладан, жиноий жавобгарликка) тортилади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
Агар корхонада меҳнат муҳофазаси тизими ташкил этилмаган бўлса ва бахтсиз ҳодиса юз берса, асосий оқибат нимада намоён бўлади?
#mehnat_muxofazasi
❗️ Меҳнат муҳофазаси тизимини ташкил этиш
▪️Корхонада меҳнат муҳофазаси сиёсати - ходимлар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган энг муҳим ҳужжатлардан биридир. У орқали иш жойида хавфсиз ва соғлом муҳит яратилади.
▶️ Сиёсат ўзи нима учун керак?
🥰 Бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш;
🥰 Касбий касалликларни камайтириш;
🥰 Ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
🥰 Хавфсизлик маданиятини шакллантириш;
▶️ Сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари:
🔹 Меҳнат шароитларини таҳлил қилиш;
🔹 Хавф ва рискларни аниқлаш;
🔹 Аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш;
🔹 Сиёсат ҳужжатини ишлаб чиқиш;
🔹 Касаба уюшмаси билан келишиш;
🔹 Раҳбарият томонидан тасдиқлаш;
🔹 Барча ходимларга етказиш ва жорий этиш.
▶️ Жавобгарлик кимда бўлади?
🥰 Раҳбарият - умумий назорат;
🥰 Меҳнат муҳофазаси бўлими - ташкил этиш;
🥰 Бўлим бошлиқлари - амалга ошириш;
🥰 Ходимлар - қоидаларга риоя қилиш.
✔️ Сиёсат фақат қоғозда эмас, амалда ишлаши керак! Самарали меҳнат муҳофазаси — хавфсиз иш жойи гаровидир!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵Жанубий Кореянинг йирик корхоналарида (масалан, Samsung, Hyundai) касб касалликларини олдини олиш учун юқори технологиялар ишлатилади.
▪️Ишчиларнинг билагига махсус ақлли билакузуклар (smart-band) тақилади. Ушбу қурилма ходимнинг қон босими, юрак уриши ва танасидаги чарчоқ даражасини марказий тизимга юборади.
▪️Агар тизим ходимнинг ҳаддан ташқари чарчаганини ёки соғлиғида ўзгариш борлигини аниқласа, унга автоматик равишда "дам олиш вақти" ҳақида хабар келади ва иш раҳбари уни ишдан четлатиб, тиббий кўрикка юборади.
✔️ Бундай тизим касб касалликлари келиб чиқишини 45% га камайтирган.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#tabrik
Сизларни қутлуғ Рамазон ҳайити ҳамда қадимий ва навқирон байрам — Наврўз билан самимий муборакбод этамиз! Бу айёмлар қалбингизга нур, ҳаётингизга фаровонлик ва ишларингизга омад олиб келсин. Ҳар бир қилган меҳнатингиз юксак самаралар билан қайтсин! Барчангизга тинчлик, соғлик ва бахт-саодат тилаймиз!▶️ Ҳафтасига беш кун ишловчи ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги. 🔵 Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам санаси (бу ерда Наврўз) дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Шунга кўра: ▪️ Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар 4 кун дам олади: ✔️ 20 март, жума — Рамазон ҳайити куни; ✔️ 21 март, шанба — Наврўз байрами куни; ✔️ 22 март, якшанба — дам олиш куни; ✔️ 23 март, душанба — байрамдан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. ▪️ Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади: ✔️ 20 март, жума — Рамазон ҳайити куни; ✔️ 21 март, шанба — Наврўз байрами куни; ✔️ 22 март, якшанба — дам олиш куни. Ушбу қутлуғ Рамазон ҳайити ва Наврўз айёмларида ёқимли дам олиб, оила даврасида хуш кайфиятда вақт ўтказишингизни ҳамда янги куч-ғайрат билан иш фаолиятингизга қайтишингизни тилаймиз! ✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
❗️ "Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш арзонроқ!"
◾️Кўпчилик иш берувчилар касб касалликларига беэътибор бўлишади, чунки унинг оқибати дарров кўринмайди.
✔️ Тиббий кўрик: Агар ходимларни даврий тиббий кўрикдан ўтказмасангиз, касаллик ўтказиб юборилади. Кейинчалик ходим ногирон бўлиб қолса, ташкилот унга умрининг охиригача товон пули тўлашига тўғри келади. Бу ташкилот бюджети учун жуда катта зарардир.
✔️ Шароитни яхшилаш: Цехдаги чангни ютиш тизимини (вентиляция) таъмирлаш - келажакда юз миллионлаб товон пули тўлашдан кўра анча арзонга тушади.
✔️ Назорат: Ходим "иссиқ" ёки "ноқулай" деб ниқоб ёки қулоқчинни тақмаса, унга раҳм қилманг, балки қаттиқ талаб қилинг. Бу унинг соғлиги учун зарур.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#amaliyot
🔵Энг кўп учрайдиган касб касалликлари ва ҳимояланиш
◾️Ҳар бир соҳанинг ўз "касб дардлари" бор. Меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш орқали улардан сақланиш мумкин:
➡️ Нафас йўллари касалликлари (Чанг туфайли): Қурилиш ва ишлаб чиқаришда албатта сифатли респираторлардан фойдаланинг.
➡️ Эшитиш қобилияти пасайиши (Шовқин туфайли): Шовқин даражаси юқори цехларда махсус қулоқчин (наушник) тақиш шарт.
➡️ Таянч-ҳаракат тизими (Оғир юк ва нотўғри позиция): Офис ходимлари учун эргономик курсилар, ишчилар учун эса юк кўтариш меъёрларига амал қилиш муҳим.
➡️ Кўз толиқиши: Ёритиш даражасини меъёрда сақлаш ва компьютерда ишлашда ҳар соатда 5-10 дақиқа дам бериш.
Меҳнат муҳофазаси фақат каска кийиш эмас, балки танангизнинг ички аъзоларини ҳам асраш демакдир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
◾️Касб касаллиги нима ва у қандай аниқланади?
▪️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли низомларига кўра, касб касаллиги - бу ходимга ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларнинг (шовқин, чанг, тебраниш, кимёвий моддалар ва ҳ.к.) мунтазам таъсири натижасида келиб чиқадиган касалликдир.
🥰 Касб касаллиги ташхиси фақат ихтисослашган тиббий муассасалар (профпатология марказлари) томонидан қўйилади.
🥰 Ташхис қўйилгандан сўнг, меҳнат муҳофазаси мутахассиси ва давлат инспектори иштирокида ушбу ҳолат бўйича текшириш ўтказилади.
🥰 Касаллик аниқланган ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда товон пуллари тўланади ва меҳнат шароитларини ўзгартириш талаб этилади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵AED (Дефибрилляторлар) иш жойларида
▪️Европа ва АҚШ давлатларида йирик идоралар ва корхоналарда AED (Автоматик ташқи дефибриллятор) қурилмалари ўрнатилган.
▪️Агар ходимнинг юраги тўсатдан тўхтаб қолса, тез ёрдам келгунига қадар ушбу кичик қурилма ёрдамида юрак уришини тиклаш мумкин. Қурилма шу даражада ақллики, у ўзи овозли йўриқнома беради ва ҳатто тиббий маълумоти йўқ одам ҳам ундан фойдалана олади.
▶️ Натижада бундай қурилмалар иш жойида юрак хуружидан ўлиш ҳолатларини 60% га камайтирган.
✔️ Бизда ҳам йирик ташкилотларда шундай тизимни жорий этиш келажакдаги мақсадлардан биридир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
🔵Дори беришда эҳтиёт бўлинг!
▪️Кўпчилик биринчи ёрдам деганда жароҳатланган ходимга дарров турли таблеткаларни ичиришни тушунади.
➡️ Таблеткалар: Ходимга шифокор кўригисиз кучли таъсир қилувчи дориларни ичириш хавфли бўлиши мумкин (аллергия ёки ножўя таъсир туфайли). Биринчи ёрдамнинг асосий вазифаси — қонни тўхтатиш, жароҳатни боғлаш ва ходимни тинчлантиришдир.
➡️ Дори қутисининг доимо қўл остидадилиги: Дори қутиси раҳбарнинг хонасида қулфлоғли турмаслиги керак. У ходимлар тез етиб бора оладиган ва белги (яшил хоч) билан кўрсатилган жойда бўлиши шарт.
➡️ Дори қутисининг йўқлиги: Текширувда дори қутисининг йўқлиги ёки бўм-бўшлиги учун меҳнат муҳофазаси бўйича жарима қўлланилади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда керак бўладиган дори-дармон сақланадиган қути (аптечка)да нималар бўлиши шарт?
◾️Корхонадаги биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда керак бўладиган қутичаси (аптечка) фақат расмиятчилик учун турмаслиги керак. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган қуйидаги энг зарур воситалар бўлиши лозим:
▶️ Унинг таркибида:
✅ Стерил ва стерил бўлмаган бинтлар, пахта.
✅ Жгут (қон тўхтатиш учун).
✅ Лейкопластирлар (турли ўлчамда).
✅ Антисептик воситалар (водород периксиди, йод ёки зелёнка).
✅ Тиббий қўлқоплар ва ниқоб.
✅ Оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи воситалар (фақат йўриқнома асосида).
✅ Кўз ювиш учун махсус суюқлик (агар кимёвий хавф бўлса) бўлиши керак.
❕Дори-дармон сақланадиган қутидаги дориларнинг яроқлилик муддатини ҳар ойда текшириб туринг!
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Иш берувчининг биринчи ёрдам бўйича мажбуриятлари
▪️Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, иш берувчи корхонада қуйидагиларни таъминлаши шарт:
✔️ Тиббий пункт ёки аптечка: Иш жойларида зарур дори-дармон ва тиббий воситалар билан тўлдирилган биринчи ёрдам қутичалари (аптечка) бўлиши.
✔️ Ўқитиш: Ходимларни бахтсиз ҳодисаларда биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш.
✔️ Етказиб бериш: Ишлаб чиқаришда шикастланган ходимларни даволаш муассасаларига ўз маблағлари ҳисобидан ёки тез тиббий ёрдам орқали етказиш.
Меҳнат муҳофазаси қоидаларига кўра, ҳар бир бўлинмада камида бир нафар биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитилган масъул ходим бўлиши мақсадга мувофиқ.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵 Япониянинг "5 Нега?" (5 Whys) усули
▪️Япониянинг "Toyota" компаниясида ишлаб чиқилган ва дунё меҳнат муҳофазаси тизимига кирган ушбу усул бахтсиз ҳодисанинг асл сабабини топишга ёрдам беради.
❕ Бирор ҳодиса юз берганда, "Нега?" деган савол камида 5 марта берилади:
❔ Нега ходимнинг қўли шикастланди? - Дастгоҳнинг ҳимоя тўсиғи йўқ эди.
❔ Нега ҳимоя тўсиғи йўқ эди? - У таъмирлаш учун ечиб олинганди.
❔ Нега у ўз жойига ўрнатилмади? - Таъмирловчи ходим улгурмаганди.
❔ Нега у улгурмади? - Чунки иш ҳажми жуда кўп ва назорат йўқ эди.
❔ Нега назорат йўқ эди? - Чунки меҳнат муҳофазаси тизимида масъулият тақсимланмаган.
Сабабни юзаки эмас, туб илдизигача ўрганиш кейинги ҳодисаларнинг олдини олади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#maslahat
❗️ Бахтсиз ҳодисани яшириш — жиноятга тенг!
🔵 Баъзи иш берувчилар "жаримадан қўрқиб" ёки "корхона обрўсини ўйлаб" бахтсиз ҳодисани яширишга (масалан, ходимга уйида бўлган деб айттиришга) ҳаракат қилишади.
❕Ёдда тутинг: Бахтсиз ҳодисани яшириш Меҳнат кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Агар вақт ўтиб ходимнинг соғлиғи ёмонлашса ва у шикоят қилса, яширилган ҳодиса бўйича иш берувчи нафақат йирик жарима тўлайди, балки жиноий жавобгарликкача тортилиши мумкин.
✔️ Ҳар доим қонуний йўл тутинг. Н-1 актининг расмийлаштирилиши иш берувчини ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
▶️ Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда биринчи қадамлар
▪️Агар иш жойида кўнгилсиз ҳодиса юз берса, меҳнат муҳофазаси мутахассиси ва иш раҳбари зудлик билан қуйидагиларни амалга ошириши керак:
➡️ Ҳаракатлар кетма-кетлиги:
🥰 Биринчи ёрдам: Жароҳатланган ходимга тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифохонага етказиш.
🥰 Вазиятни сақлаб қолиш: Ҳодиса юз берган жойни имкон қадар ўзгаришсиз сақлаш (агар бу бошқаларга хавф туғдирмаса). Бу ҳодиса сабабини аниқлаш учун жуда муҳим.
🥰 Хабар бериш: Раҳбариятни, касаба уюшмасини ва агар ҳодиса оғир бўлса, меҳнат инспектори (ёки вакил)ни хабардор қилиш.
🥰 Комиссия тузиш: Текширишни бошлаш ҳақида буйруқ чиқариш.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Бахтсиз ҳодисаларни текшириш кимнинг вазифаси?
▪️Вазирлар Маҳкамасининг 272-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга (4-илова) мувофиқ, ишлаб чиқаришда юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса албатта текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт.
➡️ Текшириш турлари:
▪️ Оддий бахтсиз ҳодисалар: Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан 3 иш куни ичида текширилади.
▪️ Махсус текшириш: Оғир, ўлим билан боғлиқ ёки гуруҳий (2 ва ундан ортиқ киши) бахтсиз ҳодисалар Давлат меҳнат инспектори раислигидаги комиссия томонидан 15 кун ичида текширилади.
❕Текшириш якунида Н-1 шаклидаги далолатнома (акт) тузилади. Бу ҳужжат ходимга ёки унинг оиласига товон пули тўланиши учун асос бўлади.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#jahon_tajribasi
🔵Финляндия тажрибаси — "Occupational Health Services"
◾️Финляндия меҳнат муҳофазаси ва ходимлар саломатлигини сақлаш бўйича дунёда энг илғор тизимлардан бирига эга.
▪️Финляндияда тиббий кўрик фақат "касалликни аниқлаш" эмас, балки "иш қобилиятини сақлаб қолиш"га қаратилган. Иш берувчилар нафақат поликлиника билан, балки махсус меҳнат тиббиёти марказлари билан ҳамкорлик қилади.
▪️Ушбу марказлар мутахассислари иш жойига келиб, шароитни ўрганишади ва ходимга: "Сенинг белинг оғримаслиги учун мана бундай ўтиришинг керак", "Кўзинг толиқмаслиги учун ёруғликни мана бундай созлашимиз керак", деб тавсиялар беришади.
✔️ Бундай ёндашув туфайли Финляндияда ходимларнинг меҳнат унумдорлиги юқори ва касб касалликлари кўрсаткичи жуда паст.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
▶️ Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан иш вақтида ўтишлари мумкин ва бу жараён қонунчилик билан ҳимояланган.
◾️Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва тегишли низомларга кўра:
✔️ Иш жойи ва маош сақланади: Мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
✔️ Иш берувчининг мажбурияти: Иш берувчи ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил қилиши ва бунинг учун шароит яратиб бериши шарт.
✔️ Бепул амалга оширилади: Тиббий кўриклар ходим учун бепул бўлиб, барча харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.
✔️ Мажбурий тоифалар: 18 ёшга тўлмаганлар, 60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар, ногиронлиги бор шахслар, озиқ-овқат саноати ва таълим соҳаси ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
❕Агар ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортса, иш берувчи уни ишдан четлаштиришга ҳақлидир.
✉️ Telegram | Web | Facebook
#qonunchilik
🔵Тиббий кўрикни ташкил этиш босқичлари
▪️Ташкилотда тиббий кўрикларни тизимли ташкил этиш учун меҳнат муҳофазаси мутахассиси қуйидаги ишларни амалга ошириши керак:
✔️ Рўйхат тузиш: Тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган ходимларнинг касби ва иш жойи кўрсатилган контингент-рўйхатини тузиш.
✔️ Шартнома тузиш: Даволаш-профилактика муассасаси (поликлиника, хусусий клиника) билан тиббий кўрик ўтказиш бўйича шартнома имзолаш.
✔️ Жадвални тасдиқлаш: Ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш графигини тасдиқлаш ва уларни таништириш.
✔️ Йўлланма бериш: Ходимларга тиббий муассасага бориш учун йўлланмалар бериш.
✔️ Хулосаларни йиғиш: Тиббий кўрик натижалари асосида ходимнинг ушбу ишда ишлашга лаёқатлилиги тўғрисидаги якуний далолатномани қабул қилиб олиш.
✉️ Telegram | Web | Facebook
