Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимидаги нутқидан муҳим рақамлар
➖ Сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринлари яратиш учун вилоятга
7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди,
9,7 мингта янги қувват ишга туширилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун
33 триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилди.
➖ Натижада аҳолининг реал даромадлари
2 карра ошди. Саноат ва қурилишда банд бўлганлар улуши
18 фоизга, хизматлар соҳасида
55 фоизга етди. Камбағаллик даражаси
4,4 фоизга тушди, ишсизлик
2 карра қисқариб,
4,5 фоизни ташкил этмоқда.
72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланди.
➖ Охирги тўққиз йилда вилоятда
280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди
4 баробар ошди,
11 та янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда хорижий сайёҳлар сони
10 карра кўпайди.
➖
2016 йилда Хоразм вилоятига бор-йўғи
30 миллион доллар хорижий инвестиция кириб келган бўлса,
2026 йилда, бу
2 миллиард доллардан ошди.
➖ Саноат учун
195 гектар ер тоифасини ўзгартириш, электр ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун
100 миллиард сўм маблағ масаласи ҳам ҳал этилди.
➖ Мамлакат тарихида биринчи пуллик йўл —
“Урганч-Хива” йўли ишга тушириляпти. Ушбу йўл орқали
Урганчдан Хивага етиб бориш вақти 2 карра қисқаради (45 дақиқадан 20 дақиқага).
➖ Бу ишларнинг давоми сифатида бугун
176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида барпо этиладиган
7 миллиард 424 миллион долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади.
➖
Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида умумий қиймати
6 миллиард долларлик йирик ва минтақада ягона бўлган экологик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
➖
Словакия билан ҳамкорликда
5 минг гектар қумли ерлар ўзлаштирилиб,
170 миллион долларлик биоэтанол ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилади.
1,5 минг гектар майдонда амалий ишлар бошланган.
➖
Япония билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида
30 миллион долларлик 250 ўринли меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга туширилади.
➖
Саудия билан ҳамкорликда вилоят марказида замонавий қозонхона барпо этилиб,
183 та кўп қаватли уй ва
37 та ижтимоий бинолар учун иссиқлик ва электр энергияси қувватлари яратилади.
➖
Туркия билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида
офтальмология клиникаси ташкил қилиняпти.
➖
Кореялик инвесторлар билан Урганч туманида республикада илк бор ёпиқ циклда чиқиндини қайта ишлаб,
71 Мегаватт “яшил энергия” ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланмоқда. Бунга
100 миллион доллар сармоя киритилади.
➖ Хива шаҳрига туташ
26 гектар майдонда 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” замонавий туристик мажмуаси, Урганч туманида
26 миллион долларлик мис саноати кластери ва
60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади.
➖ Ал-Хоразмий шаҳарчасида
5 минг талабага мўлжалланган замонавий
университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса
“Инвесторлар уйи” биноси қурилади.
➖ Мазкур лойиҳалар натижасида
6,6 мингта янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
🖥 @smartmahallauzz — Маҳаллага оид энг фойдали маълумотлар шу каналда, обуна бўлинг