cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Show more
Advertising posts
123 177
Subscribers
-44324 hours
-3 4127 days
-15 00930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Расман: 1 июндан боғча тўлови миқдори оширилди Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
👎 47👍 13 2🔥 2
Ҳонадонларга счётчикни аҳоли ўз ҳисобидан ўрнатиши керакми @Yurist_Xizmati 4533-савол: Assalomu aleykum Meni bir savolim bor edi. Men 2022-yil uzim qurgan uyga kuchib chiqqanman. Uyimni kadastr xujjatlari  kechikkani bois aqilli uchurchik quyolmadim, ammo eski uchurchigim bor edi. Menga aqilli uchurchik davlat tomonidan quyiladimi yoki sotib olib uzim quyamanmi shunga qonuniy yulni bilmoqchi edim. Mantyorlar kelib 2000000 pulimni olib majburlab quyib ketishdi sababi sen eski uchurchiginga dakiment qilmagansan dedi shu qanchalik tugri ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-январдаги 22-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари"нинг 51-бандига мувофиқ истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидан ташқари) электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёсловидан ўтказилади, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан Бюро билан ҳамкорликда бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (счётчик) истеъмолчи томонидан сотиб олиниши белгиланган. ❗️Лекин бу қоида маиший истеъмолчиларга нисбатан қўлланилмаслиги кўрсатилган. ✅ Шунга кўра маиший истеъмолчиларга электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари бепул берилади ва ўрнатиб берилади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 34🤬 2😁 1
12% даромат солиғини қайтариб ололмаяпмиз. Қандай қилиб олиш мумкин? @Yurist_Xizmati 4532-савол: Assalomu alaykum.Men kantrakt pulini o'g'limning kligiga o'tkazganman. Kantrakt o'g'limning kligidan to'langan. O'g'lim TATU da o'qiydi. Men o'qituvchi bo'lib ishlayman. Daromad solig'ini (12%) ololmayapman. O'g'lim ishlamaydi. Kontraktni men oylik maoshimdan to'layapmanku. Daromad solig'ini qanday qilib olsam bo'ladi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан: ➖ Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. ☝️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз тўлов контракти учун тўлаган пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Фақат ушбу контракт учун тўланган пуллар расмий манбага асосланса (яъни ушбу даромаддан солиқ ундирилган бўлиши керак), контракт суммасидан солиқни қайтариб олишингиз мумкин. ✅ Шунга кўра сиз ўғлингиз контракти учун тўлаган пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳавола кўрсатилган тартибда электрон шаклда ариза беришингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Farzandini xususiy maktab yoki bog‘chaga bergan ota-onalarga soliq imtiyoz qo‘llaniladi.

Jismoniy shaxslarning bir qator daromadlari qonun bilan soliqdan ozod qilinadi. Mazkur daromadlar tarkibi Soliq kodeksining 378-moddasida belgilangan. Bunday imtiyozlardan biri moddaning 16-bandiga ko‘ra soliq to‘lovchining farzandlariga nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari va (yoki) maktablar ko‘rsatadigan ta’limga oid xizmatlar uchun ota-ona (farzandlikka oluvchilar) tomonidan har bir farzand uchun to‘lanadigan oyiga 3 million so‘mgacha bo‘lgan to‘lovlar uchun yo‘naltirilgan […]

👍 44👏 4🔥 1😁 1
❗️Ўқитувчиларни болаларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4531-савол: Ассалому алейкум. Мен мактабда рус тили укитувчиси булиб ишлайман. Мактаб укитувчиларига илмий мудир томондан "ХУДУДИЙ БУЛАК" деб номланган дафтари берилиб уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар маьлумоти ёзиб чикиш топшириги берилган. САВОЛИМ: укитувчи мажбурми уйма уй юриб ахоли, мактабга келадиган болалар хакида маьлумот йигишга??? Бизга мактабда бу иш хар бир укитувчини вазифаси дейилган. Шу канчалик конунан тугри? ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Бу мажбурий меҳнат эмас. ❌ Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради. Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган. ✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли. Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 68👎 16😁 1
Ўриндошларга таътил пули берилмайдими? Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиши керак. ✅ Шунда экан ўриндошликда ишлаган ўқитувчилар ҳам ҳам таътилга чиқишга ҳақли. ❗️Лекин Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш: 👉 кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда; бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда; 👉 ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади. Шундай экан, ўриндошларга мактабда дарс соатбай ҳақ тўлаш асосида бириктирилади. Соатбайларга ҳақ тўлашда эса, Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. Бунда соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. 🚫 Айнан шу қоидага кўра ўриндошлик асосида ўтилган дарслар учун ўқитувчиларга таътил пули берилмайди.
Show all...
👍 43👎 11👌 2👏 1
❗️Касбий сертификат имтиҳонида қатнаша олмаган педагоглар қайта топширса бўладими? @Yurist_Xizmati 4530-савол: kasbiy sertifikat buyicha imtihonga qatnasholmadim, maktabda texnologiya fan uqituvchisiman, bir yil bulmadi hali endi menga maktabda dars bulinmaydimi, sertifikatga imtihondan utolmaganlar yana topshiradimi, qisqacha aytganda men shu imtihonda qatnasholmadim maktabda ish faoliyatim tuxtatiladimi malimotim oliy qayta tayyorlovdan utib texnolog guvohnomasini olganman darsim ikki soat edi noyabrdan beri. Bu yil kuproq dars olib ishlamoqchidim kasb sertifikatiga tulovi yuqligi uchun qolib ketdim mening qonuniy choram nima shu haqda izoh bering iltimos ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган. ☝️Мана шу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 2-февралдаги 87-сон қарорига иловада Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламенти қабул қилинган. Мазкур регламентнинг 14-бандига кўра назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, назорат синовида узрли сабабларга, хусусан: 👉 вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги; 👉 давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган; 👉 республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги; 👉 вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлиб турганлиги; 👉 яқин қариндоши вафот этган; 👉 ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган асосларга кўра иштирок этмаган талабгор назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда назорат синовида иштирок этиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиши талаб этилади. ✅ Демак, сиздаги ҳолатда ҳам назорат синовида иштирок этмаслик сабаби узрли бўлса, унда қайта рўйхатдан ўтишингиз лозим. ❗️Бунда узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок этмаган талабгордан навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун такроран тўлов ундирилмайди. Мазкур ҳолатда талабгор назорат синови ўтказиладиган санадан бошлаб 5 иш куни давомида давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали Вазирликка мурожаат этиши лозим. ✅ Шундай экан, сиз ҳам қайта рўйхатдан ўтишингиз ва назорат синовларини топширишингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 44👎 4👏 1
Раҳбар ходимларини ўзининг дачасида ишлатиши муикинми? @Yurist_Xizmati 4529-савол: Assalomu alaykum hurmatli yuristlar. Savolim shundan iborat. Men ta‘lum sohasida ishlayman, "aytsam tilim aytmasam dilim" og‘riydi. Maktab direktori ishchi xodimlarni o‘zining korxonasi yoki "dacha"sida ish vaqti olib borib ishlatishi. 2-3 oylab o‘zining manfaati uchun ishlatib davlat tomonidan ishchilarga oylik berishi qanchalik to‘g‘ri. Biror bir nazoratga oladigan tashkilot bormi? Buni nafaqat men atrofdagi xalq ham ko‘eib ruribdi.Ana shundan keyin xalqning nafrati o‘yg‘onadi. Balki shunday ogohlantirishlar qo‘shtirnoq ichidagi rahbarlarni bunday nojuya harakatlardan qaytarar. Rahmat javob uchun. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Бунинг нотўғрилигини ўзингиз ва катта эҳтимол билан ўша мактабда ишлайдиганларнинг кўпчилиги билади. Лекин турли сабабларга кўра (юзҳотирлик, қўрқув, андиша ва бошқалар) ҳозирга қадар шикоят қилмагансизлар. ❌ Аслида иш берувчи томонидан ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. 💁‍♂ Аввало, шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 5-моддаси мажбурий меҳнат бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатиши белгиланган ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 🚫 Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. 🚫 Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган. ❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим. Агар иш берувчи ҳақиқатдан ҳам ходимларни ўзининг шахсий ишларига жалб этаётган бўлса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 65🤬 7😁 4👌 2👎 1
❗️Айрим тоифадаги педагоглар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади Малумки, мактабга биринчи марта ишга кирган стажёр-ўқитувчилар учун 21-22- май кунлари тест синовлари бўлиб ўтиши режа қилинмоқда. Белгиланган татрибга кўра айрим тоифадаги педагог кадрлар бунга жалб қилинмайди. Қуйидагилар касбий сертификатлашга мутлақо жалб этилмайди: 🚫 Магистр даражасига эга мутахассислар; 🚫 фан номзоди, фалсафа доктори Дочтор оф Пҳилосопҳй (PhD); 🚫 фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлганлар; 🚫 Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходимлар; 🚫 доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар. 🔹Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилиб турилади ➖ ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар); ➖ узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; ➖ уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида. 🔹Тоифасиз ўқитувчилар фақат бу йил касбий сертификатга жалб қилинмайди Мазкур ўқув йилида фақатгина педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар касбий сертификатга жалб қилинади. 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади. 🔹Талабалар ҳам касбий сертификат синовларига жалб қилинмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорида касбий сертификатлаш синовига фақат педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли талабгорлар жалб қилиниши назарда тутилганлиги боис айни вақтда мактабларда ишлаётган талабалар ҳам касбий сертификатга жалб қилинмайди.
Show all...
👍 90🔥 5
Янги директор ишга олингунча в.в.б. тайинланиши шартми? @Yurist_Xizmati 4528-савол: Ассалому алайкум! Мен апрель ойида мактаб директорлигига номзод сифатида менежерлик сертификатини олдим. Ўзим ишлаётган мактаб директори пенсияга чиқиб кетди. Ўрнига номзодимни қўяман десам йўқ аввал бошқа биров В. В. Б қўйилади, вакнцияга чиқарилади кейин нозодингизни қўясиз дейишди.Шу тўғрими. Тўғри бўлса қайси низомга асосан? Жавоб учун олдиндан рахмат ЮРИСТ ЖАВОБИ:Бундай тартиб мавжуд эмас. Яъни на Меҳнат кодексида, на меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда (қарор ёки низомларда) директор билан тузилган м.ш бекор қилинганда унинг ўрнига дастлаб вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланиши ва ундан сўнг бошқа номзод ишга олиниши белгиланмаган. ❗️Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 245-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган низомга кўра вакант лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган. Шунга кўра директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, танлов асосида янги директор ишга қабул қилинади. Янги директор ишга қабул қилингунгача унинг лавозимида ишлаш учун в.в.б. тайинланади. Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” 2023-йил 26-майдаги ПФ–79-сон Фармони ҳамда ушбу фармон ижросини таъминлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29 августдаги 270-сон буйруғи ушбу муносабатни тартибга солади. Юқоридаги буйруққа 2-иловада тасдиқланган Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида Тартиб 4-бандига биноан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Директорлар кенгаши тавсияси билан амалга оширилади. Бунда мазкур тартиб 8-бандида директорнинг малака талаблари белгиланган. Унга кўра мактаб директори лавозими учун: ➖ камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; ➖ менежерлик сертификати; ➖ таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж; ➖ хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши (танлов жараёнида устуворлик беради). Ушбу тартибнинг 17-бандига асосан ntr.avloniy.uz электрон портали орқали ариза юборилади. Танлов дастлабки саралаш ва суҳбат босқичида ташкил этилади. Дастлабки саралаш босқичида номзод юборган маълумотлар ўрганилади. Шундан сўнг суҳбат босқичи бўлиб ўтади. Суҳбат жараёни интервю усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва бошқарув компетенсияси, умумий дунёқараши таълим соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш малакаларининг мослигини аниқлашга қаратилган савол (топшириқ), тасодифий танлаш (рандом) орқали берилади. Бунда, ҳар бир номзод билан суҳбат давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим (тартиб 20-банд). ✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда директор лавозими учун юқоридаги тартиб асосида суҳбатдан ўтсангиз директор лавозимида ишлашингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 62
Заҳирадаги ерни ўз номимизга кадастр қилсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4527-савол: Assalomu alleykum. Menda  qoshimcha  bolgan zaxiradagi  yerni  o'g'limning nomiga rasmilashtirmoqchi edim, imkoni  bormi yoki yol yorig'i bormi? Menga shu kadastrdagi zaxira yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirsam boladimi va qanaqa hujjatlar kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ:Йўқ, қолган қисмига нисбатан ҳуқуқ белгиланмагани боис уни ўғлингиз номига ўтказа олмайсиз. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 42-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса рўйхатдан ўтказувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиши белгиланган. ❗️Сиздаги вазиятда ҳам ер участкасини кадастр қилдириш учун унга нисбатан сизда ҳуқуқ мавжуд бўлиши талаб этилади. Қаранг! ушбу қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади. 🙅‍♂ Сиздаги вазиятда мазкур ҳужжатлардан бири мавжуд бўлмаса, унда бу ерни кадастр қилдириш мумкин бўлмайди. Бу вазиятда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунининг 14-моддасида кўра ер участкаларини хусусийлаштириш ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Сиз шу йўл билан унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин. Тартиби қандай? Сиз туман (шаҳар) ҳокимиятига шу бобонгиздан ерни хусусийлаштириш бўйича мурожаат қилишингиз яъни ҳокимиятдан шу ер участкасини буюртмачи сифатида аукционга қуйишини сўраб мурожаат қилишингиз керак. Ҳокимият эса уни шартли чегараларини белгилаб, давлат кадастрлик палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади. Филиал эса ер участкаси ҳақиқатан ҳам бўш ер эканлиги ёки тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб яна қайтариб ҳокимиятга юборади. Ҳокимият эса уни давлат кадастрлик палатасининг ҳудудий (вилоят) бошқармасига юборади. Бошқарма эса уни "Ерэлектрон " АТТ га киргизади. 💁‍♂ Яна бир неча босқичлардан сўнг ер участкаси аукционга қўйилади, шунда сиз ютиб олиб, ер участкасини мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритишингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Show all...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 54