cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Show more
Advertising posts
338 310
Subscribers
-6524 hours
+6137 days
+33 01330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

2024 йил 1 июндан бошлаб "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120,0 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.
Кредит шартлари:
Талаби - Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион; Муддати - 20 йилгача; Фоизи - Бугунги кун ҳолатига 18 фоиз; Қўшимча имтиёз - Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
YURIST MASLAHATI

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈

👍 130🤔 8 7🙈 7🤬 2
Экологик экспертиза хулосаси бўлмаган иссиқхоналар ва саноат корхоналарига газ етказиб бериш тўхтатилади Президентнинг “Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги иссиқхоналар ва саноат корхоналари томонидан атмосферага чиқарилаётган тутун ва заҳарли газларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Тошкент, Қибрай, Юқоричирчиқ ва Зангиота туманларида 2024 йил 1 июлдан бошлаб: • Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаган иссиқхона хўжаликлари ва саноат корхоналарини молиялаштириш ва уларга кредит ажратмаслик тавсия этилади; • Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги санитария ҳимоя минтақасида (режимли объектлар атрофида) қўшимча иссиқхона ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи корхоналар барпо қилиниши тўхтатилади; • мулкчилик шаклидан қатъий назар иссиқхоналарда яроқсиз шиналар, битум, плёнка, плёнкали-синтетик картон, резина, жун толаси каби чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқланади.
Show all...
👍 30😁 5
Photo unavailableShow in Telegram
Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар! Қулай режалаштиришга эга Хоn Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб, бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5,5 млн сўмдан тўлаб боринг. Лойиҳа ҳудудида қуйидагилар мавжуд: — Боғча ва мактаб; — Хавфсиз болалар майдончаси; — Автотураргоҳлар; — 24/7 кузатув камералари. Бот орқали боғланиш Қўшимча маълумот учун: ☎️ +998712007400 ☎️ +998555017400 🌐xonsaroy.uz
Show all...
👍 20
Фуқарони пропискадан чиқариш тартиби Кўпчилк қариндош бўлмаган фуқароларни пропискадан (доимий рўйхатдан) чиқаришда турли муаммоларга дуч келади ва қаерга мурожаат қилишни билмайди. Бу учун қандай хужжатлар кераклиги, нималар қилиши лозимлигини сўраб бизга кўплаб мурожаатлар келади. Мазкур постда фуқарони доимий рўйхатдан чиқариш тартибини тушунтириб ўтаман. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади: 👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда; 👉 мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар; 👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида; 👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида; 👉 фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда; 👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; 👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қандай хужжатлар тақдим қилиниши керак? Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса; 👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат. Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади. Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади. Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 53
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорлар барқарорлик рейтингида юқори баллга эга бўлиш учун нима қилиш керак? Рейтинг баҳолаш мезонлари 23 та ва улар 3 та гуруҳга бўлинган. Биринчиси – ҳамма учун бир хил бўлган умумий 10 та мезон кўзда тутилган. Мазкур мезонлар орқали тадбиркор 100 балл олиш имконияти мавжуд. Иккинчиси – камайтирувчи 9 та мезон. Бу мезонлар қонунчилик талаблари бузилган ҳолатлар ёки ҳисоботларга қайта-қайта тузатиш киритиб тақдим этган ҳолатлар, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиш йил давомида кўпайиб кетса ишлайди. Учинчиси – рағбатлантирувчи 4 та мезон. Ижтимоий реестр, аёллар дафтарига кирган фуқароларни ишга олган ва улар умумий ходимларининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига 5 баллдан 10 баллгача қўшимча рағбатлантирувчи балл берилади. Тадбиркорлик субъектларини баҳолашда фаолиятни узоқ давом эттириш, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этиш, солиқларни ўз вақтида ихтиёрий тўлаш каби ҳолатлар асосий рол ўйнайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
Show all...
👍 36 2
Фуқарони пропискадан чиқариш тартиби Кўпчилк қариндош бўлмаган фуқароларни пропискадан (доимий рўйхатдан) чиқаришда турли муаммоларга дуч келади ва қаерга мурожаат қилишни билмайди. Бу учун қандай хужжатлар кераклиги, нималар қилиши лозимлигини сўраб бизга кўплаб мурожаатлар келади. Мазкур постда фуқарони доимий рўйхатдан чиқариш тартибини тушунтириб ўтаман. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади: 👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда; 👉 мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар; 👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида; 👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида; 👉 фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда; 👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; 👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида; вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қандай хужжатлар тақдим қилиниши керак? Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса; 👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат. Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади. Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади. Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 1
#Бизнес_солиқ Корхона банкрот деб топилаётган вақтда унинг солиқ ва бошқа мажуриятларининг бажариш мажбуриятларининг тўхтатилиши Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 141-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан, қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ѐки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади, қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади, қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади, мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади, қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади, ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги”ги 2006 йил 27 январдаги №142-сонли Қарорининг 40-бандида “Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари иқтисодий суд томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади” – деб тушунтириш берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 36
#Кадровик Меҳнат таътилларини ҳисоблаш, уларнинг турларини тўғри қўллаш корхона, ташкилот кадровиклари учун ҳар доим қийинчилик туғдирган айниқса, янги меҳнат кодекси қабул қилингандан сўнг бу янада мураккаблашди. Мазкур постда таътиллар масаласига батафсил тўхталиб ўтаман. МК 217-моддасига асосан Ходимларга ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади. МК-218-моддасига асосан Ҳар йилги қуйидаги ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда узайтириладиган таътиллар берилади буни ёдингиздан чиқарманг: 👉 ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун. 👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно. МК- 481-моддасига асосан агар ходимлар Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда ишласа, бундай тоифадаги ходимларга ҳам қўшимча таътиллар берилади. Қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг давомийлиги, уларни бериш тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади. МК-483-моддаси Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳам узайтирилган таътиллар берилади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай ҳудудларнинг рўйхати ва бундай шароитлардаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. МК-220-модда Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳам қўшимча таътиллар берилади. Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. МК-401-моддасига асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ❗️Шундай саволлар келиб тушадики, бу таътилларни олувчи ходимлар юқоридаги таътил турларининг бир нечтасига тушса барчаси қўшиладими деган мазмунда. Ҳа қўшилади. Масалан, корхонада ходимнинг 12 ёшгача тўлмаган 2 фарзанди бўлиб у корхонада 10 йилдан буён ишлаётган бўлса, унга МКнинг 401-моддасига асосан 4 кун ва МКнинг 220 моддасига асосан 4 кун қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар қўшиб ҳисобланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈‌‌
Show all...
👍 83 9👏 3
#Бизнес_солиқ – Yakka tartibdagi tadbirkor sifatida faoliyatimni to‘xtatsam ham nima sababdan menga ijtimoiy soliq hisoblanyapti? Yakka tartibdagi tadbirkor ro‘yxatdan o‘tkazuvchi organ (Davlat xizmatlari markazlari) orqali tadbirkorlik faoliyatini to‘xtatib turgan bo‘lsa, soliq organi keyingi ish kundan kechiktirmay bu haqda axborot oladi va YTTning o‘ziga ijtimoiy soliq hisoblashni to‘xtatadi. Agar faoliyatini to‘xtatayotgan YTTning yollangan xodimlari bo'lsa, har bir xodimi uchun hisobga olish kartochkalarini o‘zi hisobda turgan soliq organiga taqdim etishi lozim. Buning uchun, xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilishi va 1 ish kunidan kechiktirmasdan davlat soliq xizmati organiga xabarnoma yuborishi lozim. Davlat soliq xizmati organi xabarnoma qabul qilingan kunning o‘zida xodimni hisobga qo‘yish kartochkasini bekor qiladi. Ushbu kartochkalar YTTning xodimlariga ijtimoiy soliqni hisoblashni to‘xtatib turish uchun asos bo‘ladi. Agar faoliyatini to‘xtatib turgan YTT har bir xodimi uchun hisobga olish kartochkasini soliq organiga topshirmasa, ular uchun ijtimoiy soliq hisoblanishi to‘xtatilmaydi. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#YTT Yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati qanday to'xtatib turiladi? Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va qayta ro‘yxatdan o‘tkazish (faoliyatini vaqtincha to‘xtatib turish, tugatish) Davlat xizmatlari markazlari tomonidan amalga oshiriladi. 👉Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom Yuqoridagi qonunchilikka ko‘ra yakka tartibdagi tadbirkor sifatidagi faoliyatingizni vaqtincha toʻxtatib turish uchun Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilishingiz lozim. __________ #индивидуальный_предприниматель Как приостановить деятельность в качестве индивидуального предпринимателя? Государственная регистрация и перерегистрация (временное приостановление, прекращение деятельности) субъектов предпринимательства осуществляется Центрами государственных услуг. 👉Положение о порядке государственной регистрации субъектов предпринимательства Чтобы временно приостановить свою деятельность в качестве индивидуального предпринимателя, вам нужно обратиться в Центр…

👍 50 6😁 1
Закалат берманг Биз одатда жуда кўп ҳолатларда закалат сўзидан фойдаланган ҳолатда олди-сотди жараёнини амалга оширамиз. Закалат ўзи нима? Ҳуқуқий тартиби қандай? Батафсил бу постда билиб оласиз. Закалат тушунчаси қонунчиликда ҳам мавжуд бўлиб фуқаролик кодексининг 311-моддасига асосан Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. Яъни биз олди сотди жараёнида бирор нарсани сотиб олишдан олдин унга пул бериб қўйишимиз — Закалат Аммо бу ерда биз амал қилмайдиган бир қоида бор. Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. Бундай келишув қонун талаби бўйича ёзма бўлиши керак. Шартномадаги тараф амалга ошиpиши керак бўлган тўловларp ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. Яъни агар сиз закалат бериб уни ёзма шаклида расмийлаштирмасангиз бу бўнак сифатида баҳоланиши мумкин. Шу ерда сизда савол туғилган бўлиши мумкин. Закалат ёки бўнак бўлганда унинг ҳуқуқий оқибати қандай бўлади деган. Фуқаролик кодексининг 312-моддасига асосан Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Демак, закалат бераётганда доим ўйлаб кўриб беринг агар закалатни бериб сизнинг айбингиз билан савдо амалга ошмаса закалат закалат олувчида қолади ва пул қайтарилмайди Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Show all...
👍 94🔥 3