cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Namangan shahar | Oila va Xotin-qizlar bo'limi

Namangan shahar Oila va xotin-qizlar bo‘limi Matbuot xizmati @Gulchexra_Raxmonjanovna Takliflar_Uchun Guruh https://t.me/Namangan_shahar_oila

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
283
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+17 kunlar
-130 kunlar
Postlar arxiv
“Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. Қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда. Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт”. Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан. Telegram | Instagram | Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУТЛОВ Президент бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол. Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!
Hammasini ko'rsatish...
🔴#ONLAYN Ayni daqiqalarda O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi Ozoda Parpiboyevaning 30-iyun Yoshlar kuni munosabati bilan “Yoshlar oyligi” doirasida Yoshlar ijod saroyida yoshlar bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tmoqda. 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube❗️
Hammasini ko'rsatish...
ОАВ вакиллари иштирокида "МЕДИА ЛИГА" мусобақаси ўтказилди Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" доирасида "27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан вилоятимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича "Медиа Лига" мусобақаси ўтказилди. Мусобақада туман ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари ахборот хизмати ходимлари, тахририят вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди. Муросасиз ва қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра: 1-ўринни Блогерлардан тузилган "INFINITY" жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни "Халқ иродаси" газетаси ходимлари жамоаси эгаллади. 3-ўрин эса вилоят медиа департаменти жамоасига насиб этди. Мусобақа ғолиблари Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди. Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
📍 Наманганда 26 июнь куни 39 даража иссиқ бўлади   🗺Республика Гидрометеорология маркази 26 июнь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 🌤️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади. 📍Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
☀️ Жазирама кунларда фойдали тавсиялар 🌕 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. 🌤 Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Диққат эълон! Наманган шаҳар, Лола МФЙ ҳудудидаги “Наманган-2” Лола газ тақсимлаш шаҳобчасининг тармоғидан фойдаланувчи “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан таъмирлаш ишлари ҳамда ҳимоя зонаси масофасидан бошқа жой кўчириш ишларини олиб борилиши сабабли, газ тақсимлаш станциясидан табиий газ етказиб бериладиган Наманган шаҳрининг Илғор, Бобуршоҳ, Қадамжо, Бўстон, Соҳибкор, Янги қурилиш, Лола, Эшобод, Ҳақиқат, Ғишткўприк, Маданий, М.Маориф, Ш.Тонгги, Чинор, Дамбоғ, Обод, Тараққиёт, Янги аср, Олвализор, Равнақ, Баҳор, Зарбдор, Зиёкор, Алпомиш, Маърифат маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларини табиий газ таъминоти 2024 йил 26 июн куни эрталаб соат 08-00 дан 2024 йил 27 июн куни кеч соат 17-00 гача табиий газ бериш 100 фоизга тўхтатилади. “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали, “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими табиий газ таъминоти тўхтатилиши ва табиий газ таъминотидаги узилишларда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Hammasini ko'rsatish...
01:41
Video unavailableShow in Telegram
Мавлавий Намангоний мажмуаси | Ўз даврининг буюк алломаси, Қўқон хонлиги шайхул исломи, хонлар - Амир Олимхон ва Амир Умархон, Мадалихонлар устози Муллахожа эшон сўнгги макон топган маскан зиёрат туризми манзилгоҳига айлантирилди
Hammasini ko'rsatish...
MAVLANIY_encoded.mp412.62 MB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух по итогам переговоров на высшем уровне выступили с заявлениями для представителей средств массовой информации. #Mirziyoyev #tashrif #Muguliston #bayonot Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух оммавий ахборот воситалари учун баёнот бердилар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
reels_brifing_tg_new_2.mp419.64 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#TayinlovSidiqova Hilola Adiljonovna – Respublika xotin-qizlar tadbirkorlik markazi direktori vazifasini vaqtincha bajaruvchisi lavozimiga tayinlandi. ✅ Hilola Adiljonovna bugungi kunga qadar AT Xalq banki Toshkent viloyati Mintaqaviy markazining Ayollar va oilaviy tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha rahbar o‘rinbosari lavozimida faoliyat yuritgan. ✅ Sidiqova Hilola Adiljonovna – "Rahbar ayollar maktabi” maxsus malaka oshirish kursining 2-mavsumi bitiruvchisi hisoblanadi. 🌐Telegram
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Tayinlov "Rahbar ayollar maktabi” maxsus malaka oshirish kursi bitiruvchisi mas’ul rahbarlik lavozimiga tayinlandi. Turakulova Adiba Ahmadjonovna Bekobod shahar hokimi o‘rinbosari — oila va xotin-qizlar bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi. ✅ A.Turakulova tayinlovga qadar Bekobod shahar "Ma'rifat" mahallasi xotin-qizlar faoli lavozimida faoliyat yuritgan. U "Rahbar ayollar maktabi” maxsus malaka oshirish kursining 3-mavsumi bitiruvchisi hisoblanadi. 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube❗️
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Online 63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими давом этмоқда Айни пайтда тадбирнинг кульминацион нуқтаси – бу йилги халқаро тадбирнинг юксак савияда ўтказишга муносиб ҳисса қўшган фаолларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра;  "Энг яхши дизайнер яратган гулчи" сифатида –   Мубошер Қодиров эътироф этилди. Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида "Энг яхши ландшафт дизайн" номинацияси – Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғига насиб этди. Ҳокимликлар ўртасида "Энг маънавиятга бой ландшафт дизайн" номинацияси бўйича Янги Наманган тумани ғолиб бўлди. Уларга замонавий автомашиналарни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков тантанали равишда топширдилар. Шунингдек, "Гуллар фестивали автопарадидаги фаол иштироки", "Энг яхши гул композицияси", "Миллий қадриятлар бўйича гулчилар сулоласи давомчиси", "Гуллар фестивалини ташкил этишдаги хизматлари учун" номинациялари бўйича ғолиблар ҳам пул мукофотлари билан тақдирландилар. Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури давом этяпти. Якунда Наманган осмонини ажойиб мушакбозлик безайди.  Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Kirish qilib, tafsilotli ma'lumotlarga ega bo'ling

Biz sizga ushbu hazinani tasdiqlashdan so'ng ochamiz. Va'da qilamiz, tezroq!