cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Reklama postlari
490
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+17 kunlar
-130 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
📣Деҳқон хўжалиги ерларини e-auksion.uz орқали ижарага олинг ! Айни пайтда Наманган вилоятида 2 051 та ер майдонлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилган! ➡️ Мингбулоқ туманидан 184 ta (ko'rish) ➡️ Косонсой туманидан 299 ta (ko'rish) ➡️ Наманган туманидан 46 ta (ko'rish) ➡️ Норин туманидан 87 ta (ko'rish) ➡️ Поп туманидан 238 ta (ko'rish) ➡️ Тўрақўрғон туманидан 36 ta (ko'rish) ➡️ Уйчи туманидан 83 ta (ko'rish) ➡️ Учқўрғон туманидан 53 ta (ko'rish) ➡️ Чортоқ туманидан 235 ta (ko'rish) ➡️ Чуст туманидан 408 ta (ko'rish) ➡️ Янгиқўрғон туманидан 383 ta (ko'rish) Эслатма!!! Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги 15-сонли фармони асосида очиқ электрон савдога қўйилган. 📞 Мурожаат учун телефон: 99-207-26-12 ⬇️ Бизнинг ижтимоий саҳифаларимиз: 👇👇👇 🔝 Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |
Hammasini ko'rsatish...
Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов томонидан фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб ҳал этиш мақсадида “Исвахон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда субсидия, кредит олиш ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Мурожаатларни белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга ҳудуддаги 12-сонли мактаб фаолияти билан танишиб, жамоани янги стадион қуриш бўйича таклифлари тингланди. Ўрганиш жараёнида айрим камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган чора-тадбирлар сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
Тадбиркорлар куни олдидан: Тўрақўрғон туманидаги "Рунамтекс" хорижий корхонаси раҳбари Маҳфуза Гюмюш мулоҳазалари.
Hammasini ko'rsatish...
video_2024-06-19_15-15-46.mp462.57 MB
video_2024-06-19_15-15-53.mp451.85 MB
📌 Мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда  Туман электр таъминоти ишчи- ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, муаммоларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. 2-секторга қарашли "Еттикон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати 400 кВА бўлган 10-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Bugun - «Chorshanba - favqulodda vaziyatlarning oldini olish va yong‘inlar profilaktikasi kuni». Tadbirda faol qatnashing. 🚨Kanalga obuna bo‘ling🚨 t.me/fvbnamangan
Hammasini ko'rsatish...
«Ушбу даргоҳ ёшларга замонавий касблар ўргатишда, АйТи хизматлар экспортида етакчи бўлади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги IT Parkда фаолиятини бошлаган BIG-I Study логистика академиясининг очилиш маросимида иштирок этди Тадбир аввалида логистика академияси фаолияти ва академик курсларнинг ривожланиши билан танишув бўлиб ўтди Манфаатдор томонлар - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, “IT Park” резидентлари , юк ташувчи ва бошқа логистика компаниялар ўртасида транспорт логистикаси бўйича инвестицион ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини яратиб берган ушбу анжуман Наманган вилояти ҳокимлиги, BIG-I STUDY, JNG Tech ва ArtelLogistics” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилди. Тугалланган ва давом этаётган курсларнинг барқарорлигини баҳолаш ва амалга оширилаётган лойиҳалар учун ўқув дастурларини оптималлаштириш бўйича жорий ислоҳотларга мос келадиган ечимларни таклиф қилувчи ушбу академия Водий АйТи соҳасида янги даврни бошлаб беражак Медиа Департамент
Hammasini ko'rsatish...
Мақсадимиз - қарздорликни қисқартириш Тўрақўрғон тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Махмудов томонидан тумандаги электр, газ, сув таъминоти ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, электр, ичимлик суви ва табиий газдан бўлган дебитор қарздорликни ундириш, шунингдек, сусткашликка йўл қўяётган масъуллардан масъулиятни ошириш сўралди ва натижадорликка эришиш борасида қўшимча топшириқлар берилди. Мазкур йўналишлар бўйича жорий йил бошига ичимлик сувидан бўлган қарздорлик 1 млрд. 4 млн. бўлган бўлса, бугунги кун ҳолатига 733 млн. сўмни ташкил этиб, 271 млн. сўмга дебитор қарздорлик қисқартирилган. Коммунал соҳа раҳбарлари ушбу масалага шахсан масъул эканликлари бўйича огоҳлантирилди.
Hammasini ko'rsatish...
Тўрақўрғон туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маҳмудова очиб берди. Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита ходими Н.Абдукаримов тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва умумтаълим мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига тушунтиришлар берди. Тадбир ўзаро савол-жавоб тарзида кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мулоқотларда бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялаш жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини кучайтириш, ёшларни турли ёт ғоялар ва мафкуравий ҳуружлардан ҳимоя қилиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🖥 Жорий йилнинг 19 июнь куни Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан Чуст тумани, Ёрқишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар билан шу маҳалла биносида телеграмм иловаси (@namangan_pensiya) орқали масофавий тарзда видеоконференция шаклида шахсий қабули ўтказилади. ⁉️Пенсия таъминоти бўйича қизиқтирган савол ҳамда мурожаатлари бор фуқаролар ҳам мазкур шахсий қабулда қатнашишлари мумкин. 🔈Мазкур шахсий қабулда қатнашиш истаги бор шахслар учун яшаш ҳудудидаги Пенсия жамғармасига ташриф буюрган ҳолда ёки Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасининг ижтимоий тармоғидаги расмий @namangan_pensiya канали орқали видеоконференция режимида қатнашишлари мумкин. ℹ️ Видеоконференция ўтказиладиган сайт ҳамда вақт ҳақида маълумот: @namangan_pensiya телеграм канали. Шахсий қабул 19 июнь соат 16:00 да бошланади. ☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271 🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
Hammasini ko'rsatish...
Қурбон ҳайитини кўнгилли ўтказамиз Туман ички ишлар бўлимида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ҳокимлик, имом хатиблар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масжидлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жомъе масжидларида Ҳайит намози вақтида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан автомобилларни тартибсиз жойлаштириш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам машинаси ва малакали тиббиёт ходимлари навбатчилигини ташкил қилиш, электр тизими билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни барвақт олдини олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Hammasini ko'rsatish...
Қурбон ҳайитини кўнгилли ўтказамиз Туман ички ишлар бўлимида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ҳокимлик, имом хатиблар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масжидлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жомъе масжидларида Ҳайит намози вақтида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан автомобилларни тартибсиз жойлаштириш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам машинаси ва малакали тиббиёт ходимлари навбатчилигини ташкил қилиш, электр тизими билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни барвақт олдини олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Hammasini ko'rsatish...
57:39
Video unavailableShow in Telegram
#FlowerFestNamangan Наманган тарихи ва Ахсикент - уни дунё тамаддунида тутган ўрни | Наманган гуллар шаҳри мақомини қандай олган, Гуллар байрами, гулчилик тарихи. #18june #Ozbekiston_tarixi #Aslida_qanday
Hammasini ko'rsatish...
Tarix kanali(iPhone).mp4344.32 MB
00:21
Video unavailableShow in Telegram
📣QADRLI NAMANGANLIK YOSHLAR!!! 🇺🇿Sizlarni 19-iyun soat 19:30da Davlatobod tumanida joylashgan "Afsonalar vodiysi" tematik parkida "Yoshlar oyligi" munosabati bilan bo'lib o'tadigan “Yangi O'zbekiston yoshlari, birlashaylik!” shiori ostidagi GALAKONSERTga taklif etamiz. 🎶Dastur mehmonlari yoshlarimiz suygan san'atkorlar, estradamiz yulduzlari Bojalar guruhi, Shohruh REPPER, Benom guruhi, Shohruhxon, Bravo jamoasi vakillari hamda Yoshlar ovozi tanlovining respublika bosqichi g‘oliblari shuningdek viloyatimizning bir guruh xushovoz xonandalari ishtirok etishadi. 🎙Konsertga kirish mutlaqo BEPUL. Kanalga ulanish: @aokanamangan
Hammasini ko'rsatish...
namangan davlatobod.mp43.01 MB
Қурбон ҳайити муносабати билан меҳнат фахрийлари, устозларни йўқлаш давом этмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи  Д. Якубова узоқ йиллар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевани  йўқлади. Шу билан бирга туман ҳокимлигида, халқ таълими соҳасида бир неча йиллар фидокорона меҳнат қилган Замирахон Асқаров ҳамда Зоҳидахон Турсунбоевалардан хабар олинди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Kirish qilib, tafsilotli ma'lumotlarga ega bo'ling

Biz sizga ushbu hazinani tasdiqlashdan so'ng ochamiz. Va'da qilamiz, tezroq!