cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Reklama postlari
487
Obunachilar
-124 soatlar
-37 kunlar
-230 kunlar
Postlar arxiv
Бугун оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш куни Туман  ҳокимининг  ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳаётхон Маҳмудова раҳбарлигида ҳудудлардан келган ажрим ёқасидаги 18 та оилалар ўрганиб чиқилди. Сабаблар суриштирилганда оиладаги моддий етишмовчилик, оила етакчисининг бирор жойда ишламаслиги важидан жанжаллар келиб чиққан. Уларга бўш иш ўринлари, бошқа имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 8 та оилага  бир-бирларини тушуниб олишлари учун муҳлат берилди. 1 нафар келинга даволанишга  ёрдам берилди. 3 та оила яраштиришга эришилди.
Hammasini ko'rsatish...
👎 1
Hammasini ko'rsatish...
#Семинар Такрорий экин: аҳоли бандлиги, даромади, қолаверса, экспорт ҳажмининг ортиши демак Айни кунларда вилоятимизда ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёни якуний босқичга яқинлашмоқда. Навбатдаги вазифа бўшаган майдонларга такрорий экин экиш орқали ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини янада кўпайтиришдан иборат. Тўрақўрғон туманида шу  масалага бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди. Унда Наманган  вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масалага атрофлича тўхталиб, масъуллар олдида турган вазифаларни белгилаб берди.
Жорий йилда вилоят бўйича эртаки экинлар ва ғалладан бўшаган жами 73 555 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган. Ер ажратишда ижтимоий дафтарларга киритилганлар, хусусан, эҳтиёжмандлар, ёшлар, ишсиз хотин-қизлар, миграциядан қайтган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ушбу масаланинг ғоят долзарблигини ҳисобга олиб, вилоят ҳокими раҳбарлигида штаб ташкил этилди ва ҳолат доимий мониторинг қилиб борилади. Семинар иштирокчиларига Тўрақўрғон туманида ердан самарали фойдаланиш, айниқса, деҳқончиликда томчилатиб суғориш  тажрибаси оммалашгани амалий кўрсатилди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани суди томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр суд мажлиси ўтказилди. Дастлаб тадбир иштирокчиларига туман суди томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси, коррупция каби иллатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шу куни ўтказилган сайёр суд мажлисида 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди.
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорларига асосан Тўрақўрғон тумани ҳудудида 2024 йил давомида 10 та объектларда шундан 4 таси мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 4 та мактабларда шундай мақсад учун пудратчи корхоналар аниқланди ва ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Махмудов томонидан 7-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ишларини кўздан кечириш давомида ишларни 1 август кунига қадар сифатли якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
02:16
Video unavailableShow in Telegram
Тўрақўрғон туманида ғўза парвариши билан боғлиқ жараёнлар.
Hammasini ko'rsatish...
7.mp436.95 MB
01:16
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿BMT Bosh assambleyasi tomonidan Xitoy va Oʻzbekiston tashabbusi bilan ishlab chiqilgan qoʻshma rezolyutsiya maʼqullandi. Hujjat 10-iyun sanasini "Xalqaro sivilizatsiyalar o‘rtasidagi muloqot kuni" deb e’lon qilish to‘g‘risida bo'lib, unga BMTga aʼzo 80 dan ortiq davlatlar hammualliflik qilgan. Telegram📱Facebook📱Instagram📱
Hammasini ko'rsatish...
BMT 1.mp4+.mp422.39 MB
🔰Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Улуғбек Муродуллаев томонидан "Тепа Найманча" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита  раҳбарлардан жавоб олдилар. Жумладан, электр тармоқларини янгилаш, кредит ажратиб бериш, ичимлик суви ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди ва белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари белгиланди.
Hammasini ko'rsatish...