cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
140 893Obunachilar
-2 15524 soatlar
-6 2527 kunlar
-25 75930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Айбдор вафот этса, зарарни ундириш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4487-савол: Avtohalokat natijasida avtomashinamiz tamirga muhtoj aybdor avtomashina egasi voqea joyida vafot topdi aybsiz avtomoshinani kim tamirlab beradi qonuniy kimga murojot qilamiz. Jami harajat 34 mln aybdor mashina sugurtasi 14 mln dan ortiq chiqarolmedikan qolgan 20 mln ni kimdan olaman ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Бу вазиятда зарарни қоплаш бўйича сиз ўша шахснинг меросхўрларига даъво қилишингиз мумкин. 💁‍♂ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Фуқаролик кодексининг 351-моддасига кўра агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада қарздорнинг шахси билан боғлиқ мажбуриятлар бекор бўлиши айтилмоқда. Бундай мажбуриятлар қаторига алимент тўлаш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш, бу мажбуриятни фақат шу қарздор бажара оладиган бошқа ҳаракатлар киради. Сиздаги вазиятда мажбурият мулкий мажбурият тоифасига киради. Қаранг! Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига биноан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради. ☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда сизнинг мулкингизга зарар етказган шахснинг мажбуриятлари универсал ҳуқуқий ворислик тарзида ҳуқуқлари билан биргаликда унинг ворисларига ўтади. Бунда ушбу кодекс 1156-моддасига асосан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар. Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар. ✅ Шунга кўра сиз ҳам фуқаролик судига даъво қилиб, зарар етказган шахснинг ворисларидан зарарни ундиришни сўрашингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Hammasini ko'rsatish...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 20👎 3
#Биласизми ❗️Ўқувчи дарсда дафтар тутмагани учун ота-она жавобгарликка тортилади Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак. 1⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар: 👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши; 👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши; 👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт. Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади. 2⃣ Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган. 💁‍♂ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса: ➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Hammasini ko'rsatish...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 40👎 3
Биз ҳақимизда қисқача...
Hammasini ko'rsatish...
👏 100👍 56🔥 8😁 3
Жиянимни отиб қўйишди, зарарни ундирса бўладими? @Yurist_Xizmati 4486-савол: Assalomu alaykum. Jiyanim Toshkent davlat texnika universitetida kontrakt asosida  3-kurs talabasi (harbiylashtirilgan kafedrada ham oqiydi). Dalada ovchilar travmatik miltiq bilan otib qoygan jiyanimni. Shundan keyin jiyanim  6-soatlik operatsiya qilindi. Javobgar shaxsni ichki ishlar xodimlari olib ketgan. Jiyanim to'lov kantraktini va boshqa xarajatlarini darsdan keyin ishlab topardi. Hozirda Nomalum muddatga ishga yaroqsiz bo'lib qoldi. Ushbu hodisada jiyanimga javobgar shaxs tomonidan qanday moliyaviy yordam korsatilishi kerak(albatta qonuniy tomonlama). ЮРИСТ ЖАВОБИ: Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятларнинг шартномалардан ёки шартномалардан ташқари мажбуриятлардан келиб чиқиши белгиланган. Сиздаги вазиятда ҳам мажбурият (етказилган зарарни қолаш) шартномадан ташқари асосда (бошқа шахсга зарар етказиш натижасида) келиб чиқмода. Ушбу кодекс 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ☝️Айнан мана шу қоида жиянингизга ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. ❓Энди асосий масалага ўтсак, зарар қандай аниқланади. Бунда Фуқаролик кодексининг 14-моддаси қоидалари қўлланилади. Ушбу норманинг биринчи қисмида ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. ✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам жиянингиз ўзига етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли. Бунда ушбу норма иккинчи қисмига биноан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ☝️Мана шу қоидага биноан зарар миқдори жиянингиз соғлигига етказилган зарар, унинг оладиган қўшимча даромадларининг ҳақиқий қиймати саналади. Бу ҳолатда жиянингиз фуқаролик судига мурожаат қилиб, зарарни қоплашни сўрашингиз керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Hammasini ko'rsatish...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 57😢 5
❗️"ГАИ"дан келадиган жаримани тўламаса ҳам бўлади, қачонки... @Yurist_Xizmati 4485-савол: Ассалому алайкум, менга кеча ДЙХХХ (Гаи) дан радарга тушганлигим хакида жарима когозлари келди, лекин унда мен 2022 йил 30 сентябр куни, 2023 йил сентябрда ва яна бошка ойларда, туманимиздаги асосий магистрал йўлда автомашинамда тезликни оширганим учун тайинланган экан, лекин буларни барчасини 30.03.2024 йил куни карорлаштириб, энди менга почта оркали кеча юборишди, қисқача қилиб айтганда, 2022 ва 2023 йиллар жармасини энди карорлаштириб юборишди. Саволим шуки, коидани бузган кундан, то қарор чикган кунгача муддат канча булиши керак, нега энди менга жамланган ҳолда энди юборишяпти, бундан ташкари бази жарима қоғозларида QR код мавжуд эмас (сканер киладиган туртбурчакли), кейин мен бир кунни ўзида ўша йулда ўша радарда кайта тушганман, бир кунни санаси билан булган жарималарни биттасини тулаш керак эмасми, илтимос шуларга иложи борича конуний жавоб берсангиз ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. ❗️Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди. 💁‍♂ Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади. ✅ Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин. ❗️Бунинг учун маъмурий судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Hammasini ko'rsatish...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 74👏 5
❗️1 майдан "свет"-газ учун янги тарифлар жорий қилинади ва ижтимоий норма жорий этилади Ҳукумат 2 йилдан буён "ана бўлади, мана бўлади", дея кутилаётган қарорни ниҳоят қабул қилибди. Энергетика соҳасидаги нарх сиёсатини ислоҳ қилиш ҳақида аввал ҳам кўп гапирилган, лекин турли сабабларга кўра, орқага сурилиб келинаётганди. Энди қарорга кўра, жорий йилнинг 1 майидан ижтимоий норма жорий этилади. Тўғри, қарорда айнан "ижтимоий норма" деган жумла ишлатилмаган, ўрнига “базавий меъёр механизми" дейилган. Лекин мазмуни бир хил. ❓Ижтимоий норма нима дегани? Ижтимоий норма - бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади. Бунда тарифлар бир нечта категорияга бўлинган ва қанча ишлатилганига қараб, нархлар ҳам ўзгаради. Ким кўп ишлатса, шунча кўп тўлайди, кам ишлатганга имтиёзли нарх берилади. 💡Електр энергиясида категориялар ва нархлар қуйидагича: ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан. 🔥Газда категориялар ва нархлар қуйидагича: Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, қишки мавсумда (ноябрь-февраль ойлари) давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда: ойига 500 куб метргача – 650 сўм; ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан. Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди: ойига 100 куб метргача – 650 сўм; ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм; ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм; ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм; ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан. ❓Еҳтиёжманд аҳолига қандай ёрдам берилади? Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб–қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилади. Ҳукумат қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги 2 та ёрдам кўрсатиш назарда тутилган: 1) иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади; 2) ижтимоий нормадан қуйидаги миқдоргача ошиқча ишлатилган "свет" ва газ тўлови давлат бюджетидан компенсация қилинади: ➖ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;електр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача. 👉 @xushnudbek 👈
Hammasini ko'rsatish...
👎 220👍 101🤬 37😁 4🤨 4🔥 2
❗️Қисқартиришга тушган ходимлар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: 👉 эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; 👉 аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган. Шуни айтиш керакки, Қонуннинг 14-моддасига кўра қисқартириш ҳолатлардаги эркаклар 58 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги имтиёз белгиланган. Унга кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. ✅ Шунга кўра корхонага ходимлар сони қисқарганда ёки корхона бутунлай тугатилганда унда ишлаётган юқоридаги тоифадаги ходимлар имтиёзли равишда пенсияга чиқишга ҳақлидир.
Hammasini ko'rsatish...
👍 89
⚡️Инглиз тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама берадиган сертификатлар РЎЙХАТИ (2024) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил “28”-июлдаги 25 қ/қ- ва 4 х/х-сон қарорларига мувофиқ, қуйидаги сертификатларнинг тегишли даражалари учун ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан *50 фоизлик устамалар* тўлаш белгиланган. Улар: 1. Миллий сертификат (CEFR, Multi level) - С1 2. IELTS - 7.0 3. TOEFL iBT - 95 4. TOEFL ITP - 627 (Speaking - 64) 5. Cambridge Assessment English (CAE) - 180 6. TESOL, TESL, TEFL(*вазирлик талаби) 7. CELTA (**вазирлик талаби) 8. DELTA (**вазирлик талаби) Module Pass, Pass A, Pass B 9. TKT Module 1-2-3 - Band 3-4 10. Linguaskill (01.08.2023 га қадар олинган) - C1 11. Aptis (01.08.2023 га қадар олинган) - C 12. iTEP (01.08.2023 га қадар олинган) - C1 13. TOEIC (01.08.2023 га қадар олинган) - 1305 * - Вазирлик томондан қарор 5-банди а ёки б талабларини бажарганда ** - Вазирлик томондан қарор 6-банди а ёки б талабларини бажарганда ☝️ Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Home Edition, Remote testing ва бошқа) онлайн олинган сертификатлар учун УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ!
Hammasini ko'rsatish...
👍 72
⚡️Инглиз тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама берадиган сертификатлар РЎЙХАТИ (2024) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил “28”-июлдаги 25 қ/қ- ва 4 х/х-сон қарорларига мувофиқ, қуйидаги сертификатларнинг тегишли даражалари учун ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан *50 фоизлик устамалар* тўлаш белгиланган. Улар: 1. Миллий сертификат (CEFR, Multi level) - С1 2. IELTS - 7.0 3. TOEFL iBT - 95 4. TOEFL ITP - 627 (Speaking - 64) 5. Cambridge Assessment English (CAE) - 180 6. TESOL, TESL, TEFL(*вазирлик талаби) 7. CELTA (**вазирлик талаби) 8. DELTA (**вазирлик талаби) Module Pass, Pass A, Pass B 9. TKT Module 1-2-3 - Band 3-4 10. Linguaskill (01.08.2023 га қадар олинган) - C1 11. Aptis (01.08.2023 га қадар олинган) - C 12. iTEP (01.08.2023 га қадар олинган) - C1 13. TOEIC (01.08.2023 га қадар олинган) - 1305 * - Вазирлик томондан қарор 5-банди а ёки б талабларини бажарганда ** - Вазирлик томондан қарор 6-банди а ёки б талабларини бажарганда ☝️ Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Home Edition, Remote testing ва бошқа) онлайн олинган сертификатлар учун УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ!
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Ер тоифасини қандай ўзгартирса бўлади? @Yurist_Xizmati 4484-савол: Менга ажратилган ер участкаси махалла (шахар ичида курилган уйлар ва янги участкалар) худудидан ажратилган (кишлок хужалиги ёки сугориладигаан ерлар да эмас). Архитектура-режалаштириш топшириги  хужжати буйича: Объект жойлашган худуд кайси зонага мансублиги -"ахоли пункти" деб курсатилган. Агарда шу зонага мансуб булса, унда ер тоифасини узгартириш мумкинми? Илтимос маслахат берсангиз. Мен шу жойдан билишга харакат килдим https://advice.uz/uz/document/2750\ ЮРИСТ ЖАВОБИ: Сиз кўрган маълумотлар бино тоифасини ўзгартириш ҳақида. Лекин улар ер тоифасига нисбатан татбиқ этилмайди. Қаранг! Ер кодексининг 9-моддасига кўра ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади. Ушбу кодекс 8-моддасига кўра шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига киради. Энди қаранг! мазкур тоифани ўзгартириш тартиби 9-моддада ёзилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади. 💁‍♂ Бунда ерни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади. ✅ Шунга кўра сизлар ҳам ерни тоифасини ўзгартириш масаласида вилоят ҳокимига мурожаат қилишингиз лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Hammasini ko'rsatish...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 30👎 2