cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Renessans (Uyg'onish)

Ilmdan boshqa najot yo‘q va bo‘lmagay.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
213
Obunachilar
-324 soatlar
-67 kunlar
-1030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ilm insonni g'aflatdan uyg'oq tutadi. T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
Qalblar uyg'onsa haqiqatlarni ko'ra boshlaydi. T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
⏺🟦🟦🟦🟦 Bugun 21-may, Seshanba. 🎊 BAYRAMLAR:🎊 🪩 Xalqaro choy kuni 🪩 Xalqaro kosmos kuni 🪩 Butunjahon atirgullar kuni 🪩 Qozog‘istonda madaniyat va san’at xodimlari kuni 🌎 VOQEALAR:🌎 🌸 1502-yil — Ispaniyalik dengizchi Juan da Nov Muqaddasi Yelana orolini kashf qildi. 🌸 1712-yil — Rossiya poytaxti Moskvadan Sankt-Peterburgga ko‘chirildi. 🌸 1765-yil — Yangi Shotlandiyaning Vindzor shahrida Kanadadagi birinchi qishloq xo‘jaligi ko‘rgazmasi ochildi. 🌸 1851-yil — Avstraliyada birinchi oltin topildi. 🌸 1904-yil — Parijda FIFA (Xalqaro futbol federatsiyasi) tashkil etildi. 🌸 1928-yil — Uolt Disney Mikki Mous obrazi uchun patent oldi. 🌺TAVALLUDLAR:🌺 🎈 1843-yil — Sharl Alber Goba — shveytsariyalik yozuvchi, Tinchlik bo‘yicha “Nobel” mukofoti sovrindori, Xalqaro tinchlik byurosi sobiq rahbari. 🎈 1843-yil — Lui Reno — fransiyalik huquqshunos, xalqaro huquq bo‘yicha mutaxassis, Tinchlik bo‘yicha “Nobel” mukofoti sovrindori. 🎈 1851-yil — Leon Burjua — fransiyalik siyosatchi, sobiq Fransiya Bosh vaziri, “Nobel” mukofoti sovrindori. 🎈 1860-yil — Villem Eyntxoven — golland fiziologi, “Nobel” mukofoti sovrindori. Telegram kanalimiz:👉🏻 🕊Telegram Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring: 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt
Hammasini ko'rsatish...
Repost from N/a
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ — Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур. Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас. БУХОРИЙ: — Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман. — Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин. — Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин. — Ўғлим... — Лаббай онажон. — Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда. — Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар. — Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди. — Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир. "من خدم المحابر خدمته المنابر" "сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг. — Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр. "Ўн бир ёшли ворис" китобидан. https://t.me/Odamiylik_ulmasin
Hammasini ko'rsatish...
Одамийлик улмасин.

Каналимизга обуна булинг, хечам афсусланмайсиз. Олди қочди видеоларни кургунча битта ҳикоя уқисангиз, маънавий озуқа оласиз.

⏺🟦🟦🟦🟦 Bugun 20-may, Dushanba. 🎊 BAYRAMLAR:🎊 🪩 Butunjahon arilar kuni 🪩 Xalqaro klinik tadqiqotlar kuni 🪩 Indozneziyada shifokorlar kuni 🪩 Kambodjada xotira kuni 🌎 VOQEALAR:🌎 🌸 1851-yil — Kanadada mamlakatning birinchi pochta markalari chiqarildi. 🌸 1895-yil — Nyu-Yorkda birinchi tijoriy film namoyishi bo‘lib o‘tdi. 🌸 1995-yil — Qozog‘istonning Olma-ota shahrida O‘zbekiston kunlari ochildi. 🌸 1996-yil — Toshkentda “Yaqin Sharq va MarkaziY Osiyo madaniyatlarining o‘zaro boyish yo‘li” mavzuida ilmiy-amaliy konferensiya bo‘lib o‘tdi. 🌺TAVALLUDLAR:🌺 🌹 1851-yil — Emil Berliner — birinchi ovoz yozish uskunasi—grammofonni yaratgan nemis ixtirochi. 🌹 1882-yil — Sigrid Unset — norvegiyalik yozuvchi, 1928 yilgi “Nobel” mukofoti sohibasi. 🌹 1913-yil — Uilyam Xyulett — amerikalik muhandis, “Hewlett-Packard” kompaniyasining hammuassisi. 🌹 1923-yil — Sarvar Azimov — O‘zbekiston xalq yozuvchisi. Telegram kanalimiz:👉🏻 🕊Telegram Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring: 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Izohi sizdan... T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
04:16
Video unavailableShow in Telegram
📚 Kitob – qisqa metrajli film Men tafakkur va aniqlik bilan yaratilgan qimmatbaho narsalar olamining derazasiman. Beixtiyor bizni fikrlashga undaydigan film. Bizga behisob bilimlar bergan, dunyo kashfiyoti hisoblangan kitoblarni biz qay darajada e'zozlayapmiz? T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир; Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ; Жаҳолатнинг ягона қўрқуви – аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади; Аёлга илм бериш – жамиятга илм беришдир; Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор, деб ёзиб қўйсин. Шайх Али Тантовийнинг “Эй қизим” номли китобидан T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
Мукофот Ҳакимжоннинг аёли вафот этди. Тўртта боласи етим қолди. Каттаси эндигина олти ёшга тўлган, қолганларининг орасида  бир ёшдан фарқ бор эди. Эсини таниб улгурмаган гўдаклар нима бўлганини тузук-қуруқ англамас, азага келган одам борки, етимларнинг эндиги  тақдиридан сўзларди... Эркинойнинг  ўн уч йил яшаган турмушини ташлаб қишлоққа қайтиб келганига ҳам бир йилча  бўлиб қолди. Ундан, бундан совчи чиқди, кўнгли чопмади. Ҳакимжондан совчи чиққанда эса, сира ўйламай рози бўлди. —Тўртта гўдак бола билан қийналиб қоласан, —деди онаси. —Шу фарзандлари учун танладим, менга эр керак бўлса, ўз турмушимни бузмасдим,  шу бола деб ажрашдим,-деди у қатъий. Йиллар йилларни қувиб ўтди. Эркиной болаларни оқ ювиб, оқ таради. Фарзандлари ҳам оқибатли бўлди. Улғайиб, топармон, тутармон бўлдилар. Ота-онасига Умра сафарига йўлланма олиб берди ўғиллари. Қизлари сарполар кийдириб кузатиб қолди. Эркиной опа Каъбани тавоф қилиб юраркан бир аробий киши сира ортидан қолмаётганини, унга ҳайрат билан тикилиб,  ўз тилида нималардир сўзлаётганини сезиб қолди,  турмуш ўртоғининг қулоғига —Дадаси, анави киши сира ортимдан қолмаяпди, қўрқяпман,-деди. Шунда Ҳакимжон  аробийга ўзбекчалаб мурожаат қилди,  —Сенга нима керак? Аробий ҳаяжонланиб нималардир дер, уни қўйиб юбормас, Ҳакимжон унинг бирорта гапига тушунмас, нима қилишини билмас, атрофни одамлар ўраб ола бошларди. Охири таржимон топиб келдилар. Арабийнинг гапларига  ажабланган таржимон унинг саволини зўрға етказди — Бу аёл ким? Бу қандай аёл? Мен унинг олдида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўряпман! Эркиной йиғлаб юборди. —Мен оддий ўзбек аёлиман, хатто ўзим фарзанд кўрмаганман, аммо эримнинг тўртта боласини ўз боламдек катта қилдим. Шу муқаддас даргоҳга ҳам боқиб катта қилган болаларим жўнатди. Шунда аробий ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан " Ким етимнинг бошини силаса, мен у билан жаннатда кўшни бўламан, охиратда эса  шундай ёнма- ён тураман дея иккита бармоғини жуфтлаштириб кўрсатган  хадисининг хаётда гувохи бўлдим",— деб юм-юм йиғлаб юборди.... T.me/renessansuygonish
Hammasini ko'rsatish...
⏺🟦🟦🟦🟦 Bugun 19-may, Yakshanba. 🎊 BAYRAMLAR:🎊 🪩 Butunjahon gepatit C ga qarshi kurash kuni 🪩 Shri-Lankada xotira kuni 🪩 Xitoyda turizm kuni 🪩 Turkiyada yoshlar va sport kuni 🌎 VOQEALAR:🌎 🌸 1649-yil — Angliya respublika deb e'lon qilindi. 🌸 1907-yil — Finlyandiya futbol assotsiatsiyasi tashkil etildi. 🌸 1926-yil — Tomas Edison birinchi marta radio chiqish qildi. 🌸 1961-yil — “Venera 1” uchuvchisiz kosmik kemasi birinchi marta Venera yaqinida parvoz qildi. 🌸 1995-yi — Toshkentda Xalqaro Islom tadqiqoti markazi ochildi. 🌺TAVALLUDLAR:🌺 🌹 1857-yil — Jon Jeykob Abel — amerikalik biokimyogar va farmakolog, adrenalin kashfiyotchisi, birinchi gemodializ apparati yaratuvchisi. 🌹 1937-yi — Ali Hamroyev — O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan san'at arbobi. 🌹 1942-yil — Geri Kildall — amerikalik dasturchi va tadbirkor, “Digital Research. Inc” kompaniyasi asoschisi. 🌹 1979-yil — Diyego Forlan — Urugvay terma jamoasi a'zosi, 2010 yilgi Jahon chempionatining eng yaxshi futbolchisi. 🌹 1992-yil — Sem Smit — ingliz qo‘shiqchisi, “Gremmi” mukofoti sovrindori. Telegram kanalimiz:👉🏻 🕊Telegram Ijtimoiy tarmoqlarni kuzatib boring: 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt
Hammasini ko'rsatish...