cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
14 945Obunachilar
-2224 soatlar
-1017 kunlar
-48530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Форс клавиатурасининг қулайликларини кашф қиляпман. Ўзим билмаган ҳолда. Анча олдин ниманидир қидираётиб, ق тугмасини босишда shift'ни қўйвориш эсимдан чиқибди, натижада ق ўрнига ريال чиқиб келди. Ўқиёлмай, нима экан деб ўтирган бўлсангиз, риёл дегани. Риёл эса Эроннинг валютаси. Лекин, қизиғи, Google'да ريال деб қидирув берсангиз, пул бирлиги эмас, "Реал Мадрид" чиқиб келади (иккови бир хил ёзилади чунки). Эронда "Реал" риёлдан машҳурроқ шекилли. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
😁 37🤣 19👍 4👎 2
Икки ҳафталик дамдан сўнг Qurultoy қайтди. Мавсумни саломдан бошлашга қарор қилдик. Мавзуимиз — ўзбекларда мулоқот маданияти, саломлашиш, қасам ичиш, турли ижтимоий алоқалар, исм қўйиш ва ҳ.к. Меҳмонимиз — этнограф олим, PhD Набижон Нарзиев. Линк бу ерда. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 25 3👎 1🥰 1
Қочганимга тутилганим ҳақида Интернет-журналистикага кириб келиб, хабар ёзишдан бошлаганман (ҳамма қатори). Аммо бу иш менга кўп ноқулайлик туғдирарди: доим тезкор бўлишга ҳаракат қилиш керак (бўлмаса янгилик актуаллигини йўқотади ёки кимдир биринчи ёзиб қўяди), тадбирларда юриб, саволлар бериш, суҳбат ва интервьюлар қилиш керак, инсайдерлар топиб, контакт ўрнатиб, алоқада бўлиб туриш керак. Унча-мунчага ижтимоий контактга киришни хоҳламайдиган мендай одамовига бу оғир қийноқ эди, натижада хоҳишсиз ишлардим ёки омадсиз ишлардим. Шунга таҳлилий журналистикага ўтишга қарор қилдим — энг муҳим, мен севган илм-фан билан боғлиқ, иннайкейин, кабинетда ўтириб таҳлил қиласан, шошилмай ёзасан, тезкорлик талаби йўқ, контактлар кам. Деб ўйлардим. Аммо янги муаммо чиқди: таҳлил бўлими бошлиғи сифатида колумнист ва эксперт қидирасан, улар билан келишасан, мажлислар ўтказасан, ойлик режалар тузасан, ишни назорат қиласан. Хуллас, бошқарув ва ташкилотчилик керак бўлди. Буям ёқмади. Ташкилотчилик, нетворкинг минимум талаб қилинадиган соҳаларга ўтдим — блогинг, экспертлик; илм-фанга қайтдим. Лекин бу соҳалар ҳам мен хоҳлагандай "тинч" эмас экан. Блогер сифатида тадбир ва турларда юрасан (ижтимоий контакт), эксперт сифатида ҳар ҳафта янги одамлар билан учрашасан, маъруза қиласан, тренинг ўтасан, савол-жавоб қиласан, йиғилиш ва тадбирларда юрасан. Мен учун энг оғири — карьера юриши учун тадбирлардан ташқариям алоқа ўрнатиш, суҳбатлашиш, танишиш, ёзишиш керак, бўлмаса биров сени танимайди, чеккада қолиб кетасан. Хуллас, фаол бўлиш керак. Илм-фан эса (ҳали Ўзбекистонга тўлиқ кириб келмаган замонавий кўринишида) мен қочган барча амалиётларни талаб этади. Аввало, бугун фан жамоасиз бўлмайди — жамоа тузасан (ёки жамоага қўшиласан), бу эса яна ташкилотчилик, нетворкинг, ижтимоий контакт, сон-саноқсиз йиғилиш, фикр алмашиш дегани. Иккинчидан, тадқиқотни кабинетда ўтириб қилиб бўлмайди. Шу кунларда бир тадқиқот устида ишлаяпман, у жуда кўп ижтимоий контакт ва ташкилотчиликни талаб қилади: керакли жойларга қўнғироқ қилиб/ёзиб, керакли ахборотни сўраяпман, эксперт ва мутахассислар билан жонли интервьюлар қиляпман, интервью учун албатта уларни топиб, контакт ўрнатиб, гаплашиб, келишиб олиш керак. Хуллас, тадқиқот бош-оёқ ижтимоий контакт ва ташкилотчиликдан иборат. Ниҳоят, тадқиқотингни кўрсатиш учун ҳам фаол бўлиш керак: ҳамкасбларга юбориб ёки улар билан суҳбатлашиб, фикрини олиш, конференцияларда презентация қилиш, алоқалар ўрнатиш, тадқиқотни чоп этиш ва давом эттириш учун журналлар, конференциялар, университетлар билан алоқага киришиш. Хуллас, мен севган соҳаларда ва, хулосам бўйича, исталган соҳада муваффақиятга эришиш учун фаол бўлиш керак. Хонадан чиқмай, интернет титкилаб, сифатли журналистика, блоггинг, экспертиза ва фан қилиб бўлмайди; сифатли бўлсаям, уни танитиш ва давом эттириш учун яна ҳаракат қилиш керак. Хуллас, фаол бўлиш керак экан. Бугунги дунё — социофобларнинг жаҳаннами. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 36😁 7🥴 2👎 1🤔 1🕊 1
Пойтахт марказида InfinBANK’нинг янги офиси иш бошлади Тошкент шаҳри марказида InfinBANK’нинг янги олти қаватли биноси фойдаланишга топширилди. Биринчи қаватида операцион бўлим жойлашган. Бўлим икки қисмга – юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш бурчакларига ажратилган бўлиб, бинода барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, замонавий мажлислар зали, ички ресторан, банк ходимлари учун дам олиш бурчаклари ва ҳ.к. Янги офисда ишлар open space муҳитида юритилади. Яъни бўлимлар алоҳида кабинетларга ажратилмаган, ходимлар ҳеч қандай тўсиқсиз ўзаро мулоқотда бўлишади, раҳбарият эса иш жараёнини бевосита назорат қилиб бориш имконига эга бўлади. Маълум қилинишича, InfinBANK нафақат иш услубини, офислар дизайнини ўзгартирган, балки мижозларга хизмат кўрсатиш доирасини ҳам анча кенгайтиришга муваффақ бўлган. Реклама
Hammasini ko'rsatish...
😁 8👍 7👎 5🤷‍♂ 1 1
Отлар битта бармоғининг учида юришини билармидингиз? Отларнинг аждодларида бармоқлар кўп бўлган, секинлик билан биттаси каттариб, тирноғи туёққа айланган, қолган бармоқларнинг рудиментлари тепароқда қолиб кетган. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👏 39👍 25 6👎 5😱 5🤔 4
Охирги пайтлар кўп ижтимоий мавзуларни кузатдим (кузатмай қўйгандим), яна бироз қизиқиш уйғонди. У мавзудан бунисига ўтиб, охири Open Budget эсимга келиб кетди. Қани нималар бўлаётган экан деб ғолиб бўлган ташаббуслар рўйхатига кирдим. Ўтган йилги рўйхатда 1 200 ғолиб ташаббус бор экан. Бошидан кўздан кечириб бошладим. Нечта саҳифадан ўтмай, ҳаммасида бир хил гап — "фалонча маҳаллада фалонча метр йўлни асфальтлаш". Мияда дарров анъанавий савол ва норозиликлар уйғонди: "Одамларга фақат машина керак, ўзини эмас, машинасини ўйлаб, ютган пулига асфальт йўл қилади! Қани болалар майдончалари? Қани пиёда йўллар? Қани боғлар ва дарахтзорлар? Асфальт ўрнига брусчатка ётқиз, пиёдаларга қулай бўлсин, машиналарга ноқулай бўлсин! Бу халқни қутқариб бўлмайди!" Ҳафсалам пир бўлиб, зерикиб, охирги саҳифаларга ўтдим. Йўқ, тўлиқ асфальт эмас экан — охирроғида болалар майдончалари, мактаб ҳожатхоналари, тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби ташаббуслар бор экан. Энди, одамлар эҳтиёжлардан келиб чиқади албатта. Йўлларни асфальтлаш ҳам бир эҳтиёж. Ҳаммаям урбанистика ҳақида ўйлаб юрмайди, кўплар реалликдан келиб чиқади. Ҳали асфальтдан бошқачароқ ташаббусларга (брусчатка, боғ, пиёда йўл, велосипед йўли каби) берилаётган пул етадими, йўқми. Бошида ичимда бақир-чақир қилиб олиб, кейин шуларни ўйладим ва мана энди тинчланиб пост ёзяпман. Лекин барибир Open Budget'дан фақат машиналарга қулайлик яратиб, бор структурани қўллаб-қувватлашга эмас, бироз шаҳарларни, қишлоқларни яхшилаш, жонлантиришга йўналтирса бўларкан. Айтайлик, ҳар бир мавсум олдидан тушунтириш бериш мумкиндир, нуқул асфальт қилаверма, пиёдаларни, болаларни, боғ-роғларни ўйла деб. Ёки маълум бир ташаббусларга приоритет бериш йўли билан. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...

👍 64👎 7😁 7 4🔥 2👏 1
Электр энергияси нархи ошиши масаласида баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда. Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман. Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh. Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман. "Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 74👎 23😁 8🔥 3🤔 3👏 2🗿 1
Мана бу янгилик чиққанидан сўнг баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда. Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман. Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh. Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман. "Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор.
Hammasini ko'rsatish...
Мана бу янгилик чиққанидан сўнг баъзи ўқувчилар менга ёзишди. Даромадим шунақа миқдорда, электр энергияси нархи кўтарилса, тўловга қийналиб қоламан, деган мазмунда. Шундан сўнг ўзим учун ҳам сарф-харажатим қай даражада ошишини ҳисоблаб кўришга қарор қилдим. Тошкентда яшовчи кўпчилик сингари кўп қаватли уйда тураман. Ўзимни жуда тежамкор истеъмолчи дея олмайман — бемалол ишлатаман, доимий ҳисоблаб юрмайман. Аммо шунда ҳам кўрсатилган ижтимоий меъёрдан — 200 kWh'дан кўп ишлатмас эканман. Шу йилнинг январь ва февраль ойларида 349 kWh ишлатибман; февралда — 153 kWh; мартдаги рақамларни тополмадим (биламан, ламерман); апрелнинг биринчи ярмида — 64 kWh. Шундай қилиб, янги тариф бўйича икки ой учун 78 525 сўм тўларканман. "Қолган маиший истеъмолчилар" категориясига кирсам, бу сумма 157 050 сўм бўларкан. Бу, менимча, унча катта харажат эмас. Албатта, ҳамманинг моддий имкониятлари ҳар хил, аммо имконияти камроқ қатламга ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Менимча, гап нархнинг ошишида эмас, гап кўпроқ энергия тежамкорлигида — меъёридан кўп ишлатилса, электр энергияси учун тўлов сезиларли харажатга айланиши мумкин. 200 kWh аслида кўпчилик учун бир ойга етарли миқдор.
Hammasini ko'rsatish...
Shogun сериали охирига яқинлашиб қолди. Икки кун олдин чиққан 9-қисм ҳам шедевр бўлди. "Тахтлар ўйини"га қиёслашяптию, мен унданам юқорироқ баҳолаган бўлардим. Сериални кўриб туриб, бир нарсага эътибор бердим. Кўрсатилаётган давр Япониясида қизиқ маданий муҳит шаклланган: японларда қатъий бир динда бўлиш мажбурияти йўқ — бир қисми буддист, бир қисми синтоист, яна баъзилар европалик руҳонийлар таъсирида христиан динига ўтган. Барининг дини ҳар хил, аммо: - бу уларнинг бирга яшаши, оила қуриши, қариндошликни сақлашига мутлақо халақит бермайди, ҳеч ким бировни динига қараб ажратмайди; - динидан қатъи назар, барча япон одатларига риоя қилади — японча кийинади, японча дунёқарашга бўйсунади, амалларни бажаради. Аслида исломгача бўлган Марказий Осиёда ҳам шунақа муҳит ҳукм сурган: турклар ва сўғдлар орасида христианлар (несторианлар), буддистлар, монийлар, тангричилар, зардуштийлар бўлган. Бир жамият, бир шаҳар, бир қабила ичидаги одамлар, яқин қариндошлар, бир оила вакиллари турли динда бўлишига норма сифатида қаралган. Айни пайтда динга боғлиқ бўлмаган туркча ва сўғдча одатларга риоя қилинган. Мусулмон ва христианликда бирлаштирувчи идеология жуда кучли бўлган — бу динлар маданиятни, қадриятларни назорат қилган ва бир хиллаштириб юборган. Аммо мен барибир Марказий Осиёда Кушонлардан Турк хоқонлигигача бўлган даврда ҳукм сурган диний ва миллий хилма-хиллик моделига кўпроқ ҳавас қиламан. Бу, албатта, субъектив масала, ҳамманинг симпатияси ва қадриятларига боғлиқ. @AsanovEldar
Hammasini ko'rsatish...
👍 84👎 17🔥 5❤‍🔥 1