NAMOZ VA DUOLAR 🤲
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба!
Ko'proq ko'rsatish18 522
Obunachilar
-1024 soatlar
-1017 kunlar
-61230 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.
Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:
لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)
“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.
Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.
Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.
Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.
"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан.
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
👍 13🔥 2
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
2 467290
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Гўзаллигингга қувонма, уни бир сўгал буза олар, мол-мулкингга қувонма, уни бир офат олиб кетар. Роббингга қувон, у ҳаммасига кифоя этар...
Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз...
Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма...
Ақлим ҳар кун товба қилар. Нафсим ҳар кун товбамни бузар. Иккисининг орасида қолган бир бечораман. Яхшиямки, Роббим, сенинг даргоҳинг бор...
Қоф тоғи қадар юксакжа бўлсанг-да, бир кафанга сиғар даражада кичиксан. Унутма, ҳар нарсанинг ҳисоби бор, қарзингни узгунинг қадар узилурсан...
Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ...
Ичингни ташингдан ҳам кўра кўпроқ покла, обод қил, чунки ташингни халқ (махлуқ) кўради, ичингга Аллоҳ (холиқ) кўради...
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
👍 36❤ 6👏 1
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
6 6931460
Repost from Исломий Совғалар😍
01:25
Video unavailable
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.
✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см
🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 580 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
👍 9❤ 3
2 63830
Photo unavailable
Жаннат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
- “Умматимнинг барчаси жаннатга киради. Бундан бош тортганлар мустаснодир”. Саҳобалар:
- “Ё Расулуллоҳ! Ким (жаннатга киришдан) бош тортади?” - деб сўрашди. Шунда Расуллуллоҳ:
- “Ким менга итоат қилса жаннатга киради. Кимда ким менга итоат қилмаса, (жаннатга киришдан) бош тортган бўлади” - деб жавоб бердилар.
(Имом Бухорий ривояти)
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
👍 28❤ 17
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
3 681440
Repost from ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
02:40
Video unavailable
⚜️ДИҚҚАТ УСТОЗ РУСТАМЖОН ДОМЛА TIBOMED қора седана ёғи капсуласи ва қистал ҳиндий ёғи капсуласини тавсия қилдилар
☝️УСТОЗ ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!
⚜️ Устоз Рустамжон домла нима учун айнан - TIBOMED ни танладилар? Чунки 👇
🔶 Сифатли қора седана ёғи капсуласи
🔶 Иммунитетни мустаҳкамлайди
🔶 Ўпка - бронх касалликларини олдини олади
🔶 Асаб ва юрак тизими фаолиятини тиклайди
🔶 Овқат ҳазм қилиш тизимини ва
тана тери ҳолатини яхшилайди
🔶 Сочларни ўстиради ва мустаҳкамлайди
🔶 Қондаги холестерин миқдорини камайтиради
🔶 Табиий ва Ҳалол маҳсулот
🚚 Бутун Ўзбекистон бўйлаб етқазиб бериш тизими БЕПУЛ
👨🏻⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг ва БЕПУЛ консултация олинг
📞Батафсил +998996121222
📲Телеграмдан: 📲 @TibomedShifoolami
👉 @Tibomed_qora_sedana
👍 6
2 62630
Photo unavailable
#ибрат
Осмонга қарашнинг 10 фойдаси:
1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради.
2. Васвасаларни камайтиради.
3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади.
4. Аллоҳни эслатади.
5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди.
6. Ёмон фикрларни кетқизади.
7. Пессимизм касаллигига яхши.
8. Ошиқларга тасалли беради.
9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради.
10. Ва у, дуоларнинг қибласидир!
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
👍 24❤ 8👏 2
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
4 1861020
01:36
Video unavailable
#Видео
#чақалоқ
🎙Янги туғилган чақалоққа қандай амаллар қилинади?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
👍 17
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
4 270690
02:05
Video unavailable
#muftiy_minbari
🌙 ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/c/1293034339/21354
👍 10❤ 2🎉 2
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
4 300580
ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👍 41❤ 7👏 2🥰 1
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
4 8822160
Photo unavailable
РИЗҚ БЕРУВЧИ
Шайх Ҳотами Асом Балх шайхларининг улугларидан эди. Бир куни Ҳотам аёлидан:
- Мен тўрт ойлик сафарга кетяпман. Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа қолдиришимни истайсан? - деб сўрабди.
Аёли бундай жавоб қилиди:
- Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг.
- Тириклигинг ва ўлиминг асло менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қўлидадир, - деди Ҳотам.
- Ундай бўлса, менинг ризқим ҳам сизнинг қўлингизда эмас, жаноби Ҳақнинг қўлидадир, - деди хотин.
Ҳотамга бу сўз маъқул келди ва хотинини дуо қилди.
Қўшни хотинлар келиб аёлга:
- Нима учун Ҳотамдан нафақа сўрамадинг? - дейишди.
Хотин бунга жавобан:
- У киши ҳам мен каби ризқ еювчидир, берувчи эмасдир, - деди.
📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👍 27❤ 2👏 1
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
4 726470