cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Бургут

Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар, ҳамкорлик учун - @Burgutchat_bot

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
38 426Obunachilar
-7024 soatlar
-5607 kunlar
+1 11230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from UZ24 uz
“Sobiq desant, bokschi”: Sankt-Peterburgdagi qahramon o‘zbek hikoyasi Rus nashrlari Sankt-Peterburgdagi yong‘inda o‘zbekistonlik muhojir binodagi odamlarni qutqargani haqida yozmoqda. Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/hero-4-28 Telegram | Facebook | X | Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қор ёғибди. Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетган. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқовга жиноят иши доирасида бир неча кун аввал қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди. Азамат Холиқов «Тўдакўл иши» билан боғлиқ ишда томонлардан бири эди. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Валломат. Масалан, ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Кредитни қайси банкдан олишни ўйлаб юрганлар учун яхши танлов бор экан Алоқабанкда фоизлар пастроқ, имкониятлар эса юқори экан. Ставкаси 26 фоиз экан, 18 ойгача бериларкан. Энг зўри эса қўшимча иш ўрни яратган тадбиркорларга фоизни пасайтириш имкони боракан. Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube | Реклама @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: ⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсулти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди. Ҳокимлик ходимлари учун 18 апрел куни зиёфат тадбири ўтказилган. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилинган бўлиши мумкин. Тадбир якунлангач, ҳокимнинг икки ўринбосари ҳамда юристи маишатни тумандаги 160-сонли болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли бассейнда давом эттиришган. Бассейнда чўмилиш чоғида ҳокимлик юрисконсултининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этган. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Қашқадарёда вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган ва ундан пул олиб келган шахсларга жиноят иши қўзғатилди Чироқчи туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий тегажоғлик содир этилиб, бу видеога олинган ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинган. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...
Айрим савдогарлардан олинган электромобилларда камчиликлар кузатилмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган ва яроқсизлиги туфайли заводга қайтарилиши керак бўлган бир қанча электромобилларни айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар Ўзбекистонга сотиб юбормоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Президент қарори билан янги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзавтосаноат таркибидаги 38 та корхона, «Ўзбекистон темир йўллари» тасарруфидаги кўмир конлари, «Янги замон бино» (Golden House) МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади. @burgutuzb
Hammasini ko'rsatish...