cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Rost 24/7

Мурожаат учун 👉 @reklama_rost24_7

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
63 134
Obunachilar
-25624 soatlar
-2 0367 kunlar
-10 16030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailable
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 5-июндан бошланади ва 25-июнгача давом этади Бу йил абитуриентлар бакалаврда ўқиш йўналишини танлайдилар ва имтиҳонларни топширадилар ва натижаларга асосланиб университетни танлашлари мумкин. Имтиҳонлар июл-август ойларида ўтказилади. Натижалар эълон қилингандан сўнг, абитуриентлар университетни танлаш учун 15 кунга эга бўладилар. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
Photo unavailable
“Насаф” — Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби Қаршиликлар пеналтилар сериясида “Пахтакор” устидан ғалаба қозонди. Олдинлари Бунёдкор ва Пахтакор каби клублар яхши ўнай олмасда чемпион бўлишарди, Насафни ушбу хаққоний ғалаба билан табриклаймиз! Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 46👎 5
Photo unavailable
Бўйнидагидан бошқа тан жароҳати аниқланмади – Бош прокуратура қамоқда ўзини осган йигит ҳақида "23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган. Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган", деб ёзди Шамшутдинов. "Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади Бош прокуратура матбуот котибининг баёнотида. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 16👎 9🤬 7
01:00
Video unavailable
Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинада стадионга кириб, у ердаги одамлар устига ҳайдамоқчи бўлгани ва бир кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат Сирдарё вилоятида содир бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
🤬 43😁 15👍 12😢 12😱 6
Photo unavailable
Тошкентдан қайтган куннинг эртасига Россия Президенти Владимир Путин телеграмма орқали Ўзбекистон Президентига меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 155👎 21🤔 11👏 5🔥 3😱 2
Photo unavailable
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи ТОП 10та  корхоналар рўйхати эълон қилинди. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👏 33👍 12👎 7
Photo unavailable
Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди Наманганда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Жорий йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган. Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Қолган оила аъзолари ҳам марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига ишонишмаяпти. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
🤬 83👍 21👎 6😢 4😱 2
Photo unavailable
❗️Расман ⚡️1-ИЮНДАН БОҒЧА ОПАЛАРНИНГ ОЙЛИКЛАРИ ОШАДИ! Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади. Асос: ПФ-79-сон Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 33👏 10🤬 4👎 2😁 2
Photo unavailable
Эртага президент Бухоро вилоятига ташриф буюруши кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан (30-31-май кунлари) Бухоро вилоятида бўлиши маълум қилинди. Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
👍 30
Photo unavailable
Авазбек Олимов 170 млн сўм тўлайдиган бўлди Авазбек Олимов шоира Маҳлиё Аҳророванинг "Гўзал ёрим" шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида "Севар ёрим" номи остида куйлаб келгани учун 170 млн сўм тўлайдиган бўлди Канал 👉 Rost 24/7
Hammasini ko'rsatish...
😁 94👍 28🤔 16👏 9😱 4😢 3