cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Yangibozor.uz | Rasmiy|

Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси Facebook: http://www.fb.com/YangibozorAxborotXizmati Instagram: http://www.instagram.com/yangibozor_axborot_xizmati Мурожаат учун: @TumanHokimligiMurojaatbot

Більше
Рекламні дописи
2 758
Підписники
-424 години
-77 днів
+5330 днів
Архів дописів
Туман ҳокими Руслан Жуманиязов Шоирлар ва Барҳаёт маҳаллалари еттилиги фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди. Хусусан, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, "Ёшлар дафтари" га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, деҳқончилик қилиш учун ёшларга ер ажратиш каби қатор вазифалар ижроси ўрганилди. Бу бўйича тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйгани ҳамда лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун Шоирлар ва Барҳаёт маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларига "хайфсан" интизомий жазоси қўлланилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун бир ҳафта муддат берилди. Ўрганиш ишлари давом қилади. @yangibozor_hokimligi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💰максимал миқдори: • $50 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 3 йилгача имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача. • $500 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 3 йилгача имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача. • Айланма маблағларни тўлдириш учун $125 000 эквивалентигача (миллий ва хорижий валютада), 9 ойгача имтиёзли давр билан 2 йил муддатгача. 🪧Ажратиладиган соҳалар: Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, кичик ишлаб чиқариш, тўқимачилик, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, туризм ва бошқа соҳалар. ☎️ Мурожаат учун: Марказий офис: +998954788787, +998955150404, Ҳудудлар: Бухоро: +998974871987, Жиззах: +998976127270, Навоий:+998973227779, Самарқанд: +998901000219, Сурхондарё: +998990779993, Қашқадарё: +998992044634, Сирдарё: +998917960702, Тошкент: +998994844499, Хоразм: +998995055678 https://t.me/tadbirkorlik_uchun_kreditlar ёки Банклар: Микрокредитбанк: 71-2074651, Қишлоқ қурилиш банк: 78-1507641, Туронбанк: 71- 2020101 (262)
Показати все...
02:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
G'ALLA MAYDONLARIDA APROBATSIYA TADBIRLARI 17.05.2024✅ Yangibozor tumani 📲@XorazmTELEKANAL✔️ 📲DASTURNING HD versiyasi👇 🎥 YouTube 📺 OnlineTV 📻 Online Radio
Показати все...
Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш,ўсиб келаётган ёш авлодни билимли, баркамол қилиб тарбиялаш, ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш мақсадида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Вилоят ҳокими олимпиадаси” ўтказилди. Янгибозор туманида бўлиб ўтган олимпиадада туман ва шаҳарлардан иштирок этган 800 нафар ўқувчилар математика ва биология фанларидан беллашдилар. Вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, туман ҳокими Руслан Жуманиязов, вилоят ХТБ бошлиғи Ҳамро Бектимиров жараён билан танишиш мақсадида мактабда бўлдилар. Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати @yangibozor_hokimligi
Показати все...
01:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
KIMLARNING PENSIYA VA NAFAQALARI MIQDORI OSHIRILDI 13.05.2024✅ 📲@XorazmTELEKANAL✔️ 📲DASTURNING HD versiyasi👇 🎥 YouTube 📺 OnlineTV 📻 Online Radio
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Yangibozor tumanida ko‘rsatilgan transport xizmatlari 📊 2024- yilning yanvar-mart oylarida Yangibozor tumanida 139,0 mlrd so‘mlik bozor xizmatlari ko‘rsatilgan bo‘lib, shundan 34,2 % ulushi transport xizmatlari hissasiga to‘g‘ri kelgan. Hisobot davrida tumanda 47,6 mlrd so‘mlik shu turdagi xizmatlar ko‘rsatilgan va o‘tgan yilning mos dariga nisbatan 12,1 %ga oshgan. Batafsil ... Rasmiy sahifalar Facebook | Telegram
Показати все...
Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси жаноб Константин Оболенский иштирокида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар хусусан, таълим муассасаларида ва маҳаллаларда яратилган шароитлар билан танишилди. Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати @yangibozor_hokimligi
Показати все...
Ёшлар марказида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди. Унда Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Константин Оболенский иштирок қилди. Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати @yangibozor_hokimligi
Показати все...
Бугун Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Константин Оболенский билан учрашди. Учрашув доирасида "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Маълумот учун: Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Швейцсариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилган ва UNISEF томонидан қўллаб-қувватланган  «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси Фарғона, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамма Қорақалпоғистон Республикасида «Юксалиш» ҳаракати ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказилган ва амалга оширилган. Унда Янгибозор тумани «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббусида ғолиб бўлган ва «Болалар ва ёшларга дўстона шаҳар" мақомига эга бўлган эди. Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати @yangibozor_hokimligi
Показати все...
ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ 🌐 Жорий йилнинг 16 май куни  Хоразм вилояти Янгибозор туманида қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимоя бошқармаси, "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" вилоят бошқармаси ходимлари, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида "Хоразм фахри" уруғчилик кластери ғалла  майдонида апробация жараёни бошланди. ♻️ Маълумот учун  вилоятда 70 та ғалла етиштирувчи субъект томонидан 2099,3 гектар ер майдонига жумладан, 125 гектар кўпайтириш кўчатзор, 1009 гектар супер элита ва 966 гектар экин майдонга элита авлоди уруғлик ғалла экилган. Шундан, 1263,9 гектар майдонда 8 та хорижий ҳамда 835,4 гектар ер майдонида ғалланинг 2 та маҳаллий нави етиштирилади. ✅ Асосийси, фермер хўжаликлари ва субъектлар томонидан етиштириладиган 8000 тонна уруғлик дон ҳамда 2023 йил ҳосилидан ортиб қолган 594 тонна уруғлик вилоятда 2025 йил ҳосили учун экиладиган ғалла майдонларини тўлиқ уруғликлар билан қоплаш имкониятини беради. @yashil_Xorazm
Показати все...