cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sayohatchi Kundaligi

🗞 Таълим, мусофирчилик,саёхат, технология ва трендлар хақида ўртоқлашамиз. ‼️ Деярли барча фото/видео муъаллифи ўзим. ▶️ https://instagram.com/uzalphaset 🔷 Алоқа: @DumaloqBot

Більше
Рекламні дописи
3 982
Підписники
-524 години
+1057 днів
+3830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

АҚШга талабалик визасини қўлга киритиш бўйича кўрсатма. Мазкур жараён бир неча босқичдан иборат: 1. I-20 шаклини олиш Бу талаба ўқишга қабул қилинган Америка университетидан ўқишга расмий таклифнома. Университетнинг ўзи I-20 шаклини тайёрлайди, тўлдиради ва талабага юборади. Ҳужжатда талабанинг SEVIS идентификация рақами (N ҳарфи + 9 та рақам, штрих-код устида, шаклнинг юқори ўнг бурчагида), SEVIS I-901 тўловини тўлаш, виза олишга ариза, виза мақомини ўзгартириш ва АҚШга кириш бўйича маълумот келтирилган. I-20 шаклининг намунасини бу ерда кўришингиз мумкин. 2. Консуллик йиғими ва SEVIS учун тўлов Талабалик визаси учун талаба иккита тўловни тўлаши керак: 🔹 160 АҚШ доллари миқдоридаги консуллик йиғими банкда, кредит карта ёки почта бўлимида тўланади 🔹 SEVIS тўлови $350 (ёки алмашинув талабалари учун $220) SEVIS веб-сайтида кредит карта орқали тўланади. Тўланганлик ҳақидаги чекларни сақлаб қўйинг, виза учун ариза беришда улар керак бўлади. 3. Фотосурат Виза олиш учун сиз қуйидаги талабларга жавоб берадиган рангли фотосуратга тушишингиз керак: 🔹 5х5 см 🔹 оқ ёки оч рангли фон 🔹 бош суратнинг 50-70% ни эгаллаши лозим 🔹 юз ифодаси нейтрал бўлиши керак 🔹 кундалик кийим кийган бўлиш керак. Фотосуратнинг онлайн нусхаси DS-160 шаклини тўлдиришда юкланиши керак ва визага мурожаат қилишда фотосуратнинг босма нусхаси тақдим этилиши керак. 4. DS-160 шаклини тўлдириш DS-160 шакли сиз ҳақингиздаги маълумотларни ва АҚШда ўқиш учун талабалик визасини олиш бўйича барча маълумотларни ўз ичига олади. Мазкур шакл расмий веб-сайтда онлайн тўлдириб юборилади. Шаклни тўлдириб, топширгандан сўнг, нусхасини ҳам чоп этишингиз керак. 5. Суҳбатга ёзилиш АҚШ визасини олиш учун ҳужжатлар АҚШ элчихонаси ёки консуллигида суҳбат пайтида тақдим этилади. Рўйхатдан ўтиш учун сизга қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади: 🔹 паспорт рақами 🔹 тўлов квитанцияси рақами 🔹 аризани тасдиқлаш рақами DS-160 (10 хонали штрих-код). @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 4
АҚШда талабалик визаси билан ишлаш мумкинми? F-1 визаси бор хорижлик талабалар АҚШда ўқиш вақтида кампусда ишлаш ҳуқуқига эга. Ўқув семестрида талабанинг иш вақти ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги керак. 2-курсдан бошлаб кампусдан ташқаридаги ишларда ишлаш мумкин. М-1 визаси эгалари ўқиш пайтида Америкада ишлай олмайди. АҚШдаги хорижлик талабалар учун қуйидаги қоидалар ҳам бор: ▪️ АҚШга келгандан кейин 30 кундан кечиктирмай талаба ўзининг таълим муассасаси билан боғланиши лозим; ▪️ ҳар семестрда тўлиқ ўқиш курсига рўйхатдан ўтиш; ▪️ барча дарсларга қатнашиш; ▪️ академик кўрсаткичларнинг қониқарли даражасини сақлаб қолиш; ▪️ таътил / таътилдан олдин камида бир тўлиқ ўқув йилини тугатиш. ❓ АҚШ талабалик визаси қанча муддатга берилади? F-1 визасининг амал қилиш муддати алоҳида белгиланади ва АҚШдаги ўқув дастурининг давомийлигига боғлиқ. Визанинг умумий амал қилиш муддати 1 йилдан ошмайди. Америкада 1 йилдан ортиқ ўқиш ниятида бўлганлар, мамлакатдан чиқганларида албатта талабалик визасини янгилаши керак бўлади. @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 6
Америкада ўқиш учун энг кенг тарқалган F-1 ва М-1 визалари ҳақида маълумот F-1 визаси Бу талабалик визасининг энг кенг тарқалган тури. АҚШда қуйидаги ҳолларда F-1 визаси керак бўлади: ▪️ университетда ▪️ коллежда ▪️ мактабда (1 йил давомида) ▪️ тил курсларида (ҳафтасига 18 соат ўқув юкламаси билан 2 ёки ундан ортиқ ҳафта давомида) ▪️ университетга тайёргарлик курсларида ▪️ қисқа муддатли касбий курсларда ▪️ мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ёзги курсларда М-1 визаси М-1 визаси касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқиётган хорижликларга берилади. АҚШда қуйидаги ҳолларда М-1 визаси керак бўлади: ▪️ техник курсларда ▪️ ўрта махсус таълим дастурлари бўйича (электротехник, чилангар, механик, дурадгор ва бошқалар каби касбларни ўзлаштириш учун) ▪️ ошпазлик мактабларида ▪️ косметология мактабларида ва ҳоказо. @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 2👨‍💻 2🔥 1
#USA АҚШга талабалик визасини олиш бўйича батафсил кўрсатмалар Америка университети ёки коллежида ўқиш учун чет эл фуқаросига АҚШ талабалик визаси керак бўлади. Америка таълим муассасасига рўйхатдан ўтганингиздан ва ўқишга расмий таклифнома олганингиздан сўнг виза олиш учун ариза топширишни бошлашингиз мумкин. Виза бир неча ҳафта ичида сизнинг мамлакатингиздаги АҚШ элчихонаси ёки консуллиги орқали берилади.
Показати все...
👍 3👨‍💻 1
Авеню, булвар ёки драйв: АҚШда кўча ва йўллар таснифи Avenue (проспектлар) кўпинча кўчаларга перпендикуляр тушган бўлиб, иккала томонда бинолар ва дарахтлар билан ажралиб туради. Ҳар бир шаҳар муниципалитети ўз кўча ва хиёбонларини қайси йўналишда жойлаштиришни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Мисол учун, Манхеттенда хиёбонлар шимолдан жанубга, кўчалар шарқдан ғарбга қараб жойлашган бўлади, Денверда эса бунинг акси. АҚШда кўча ва проспектлардан ташқари, кўпинча номлари таржима қилинмайдиган бошқа йўл турлари ҳам бор: Boulevard (булвар) анчагина кенг кўча бўлиб, кўпинча транспорт ҳаракати учун бир нечта йўл бўлакларига эга бўлади. Ҳар икки томонда дарахтларга эга, шунингдек, одатда дарахтли кенг бўлиниш чизиғи ҳам бўлади. Court (корт) - одатда турар-жой кварталида жойлашган, боши берк кўчага етаклайдиган кичик кўча. Crescent (кресент) - бурама, тор йўл бўлиб, одатда бу йўлнинг икки томони бошқа йўлларга туташган бўлади. Drive (драйв) - баъзи географик объектлар бўйлаб ёки уларнинг атрофидан ўтган узун йўл: масалан, тоғ ёки дарё. Lane (лейн): одатда турар-жойларда, хусусий уйлар ёки турар-жой мажмуалари бўлган қишлоқларда жойлашган тор йўл. Place (плейс): боши берк кўча ёки йўл. Кортдан фарқи, плейснинг берк кўчасининг охирида айлана ёки бурилиш ҳалқаси бўлмайди. Terrace (террас): тепалик бўйлаб пастга тушган кўча. Way (уей): кўпинча боши берк кўча билан тугайдиган, асосий йўлдан чиққан кичик йўл. @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 7🔥 2 1
❓АҚШда ўқиётган пайтимда тиббий суғуртага эга бўлишим шартми? АҚШ соғлиқни сақлаш тизими нафақат дунёдаги энг қимматларидан бири, балки энг яхшиларидан бири ҳамдир. Хорижлик талабалар ўз мамлакатларида тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлганликлари учун, АҚШда ҳам ҳудди шундай бўлса керак деб ўйлашлари мумкин. Хорижлик талабалар "АҚШда ўқиётган пайтимда менда тиббий суғурта бўлиши шартми?" деган савол туғилади. Жавоб: “Ҳа”. Хорижлик талабалар АҚШда ўқиш вақтида тиббий суғурта сотиб олишлари керак. Аксарият коллеж ва университетлар ўқишга кириш жараёнида ёки ўқишни бошлашдан аввал сиздан тиббий суғуртангизни кўрсатишингизни талаб қилади. Одатда, кўпчилик коллеж ва университетлар талабаларга ўзларининг суғурта пакетларини арзон нархларда таклиф қилишади. Гарчи баъзи коллеж ва университетлар талабалардан тиббий суғурта талаб қилмасалар ҳам, ўзингиз тиббий суғурта олишга ҳаракат қилинг. АҚШ соғлиқни сақлаш тизими Америка халқи учун жуда қиммат ҳисобланади. Фавқулодда тез ёрдам бўлимига мурожаат этишингизнинг ўзи умумий ҳисобда юз минглаб долларларга тушиши мумкин. Суғуртангиз бўлмаса, сиз шунча пулни ўзингиз тўлашга мажбур бўлишингиз мумкин. Хорижлик талабалар ўз харажатларини режалаштиришлари керак, шу жумладан АҚШда ўқиш пайтида тиббий суғурта сотиб олиш масаласи ҳам энг асосийларидан биридир. Тиббий суғуртани хусусий компания ёки талаба ўқимоқчи бўлаётган таълим муассасасидан олиши ихтиёрий ҳисобланади. @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 4🔥 1
👍 5🔥 1
😢 7👍 6🔥 1
АҚШ коллежларида бир ўқув йили учун тўлов 90 000 доллардан ошди Бир қатор хусусий коллежлар бу йил биринчи марта таълим нархини 90 000 доллардан оширди. 2024 йилда таълим нархи 90 000 доллардан ошган коллежлар: Жанубий Калифорния университети (95 000 доллар); Калифорниядаги Harvey Mudd коллежи (93 000 доллар); Wеllesley коллежи (92 000 доллар); Пенсилвания университети (92 000 доллар); Род-Айленддаги Браун университети (92 000 доллар); Ню-Хемпширдаги Dartmouth коллежи (91 000 доллар); Бостон университети (90 000 доллар). Кембриждаги (Массачусетс штати) Гарвард университети бу йил кузда 1 ўқув йили учун таълим нархини 91 000 долларга баҳоламоқда. Гарвард ўз талабаларига саховатли ёрдам дастурини тақдим эта олади, чунки унинг жамғармаси 50 миллиард доллардан ошади. Бу университетлар орасида энг йирик жамғармали олий таълим муассасасидир. Баъзи коллежлар тиббий суғурта ва транспорт учун тўлов каби харажатларни ўз ичига олади, бошқалари эса йўқ. Ўтган йили ўқиш нархи 90 000 доллар атрофида бўлган олий таълим муассасалари, жумладан, Ню-Йоркдаги Колумбия университети ва Чикаго университети, бу йил учун кутилаётган харажатларни ҳали маълум қилгани йўқ. @sayohatchikundaligi
Показати все...
😢 6👍 5🔥 1🤔 1
🎁 КОНКУРС - 2 - Каналдаги барча иштирок этишлари мумкин. - Ғолибларга китоб ва телеграм premium совға қилинади. - Ғолиблар 12 Апрелда автоматик тарзда эълон қилинади. — @sayohatchikundaligi
Показати все...
👍 10🔥 6🤔 1👨‍💻 1