cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Бургут

Ҳар доим тинчлик бўлсин. Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot Реклама - @burgutuz_ads_bot

Більше
Рекламні дописи
46 254
Підписники
-16424 години
-1 6127 днів
+7 99630 днів
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Россия Мудофаа вазири ўринбосари қўлга олинди Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов йирик миқдорда пора олганликда айбланмоқда. У 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Вазир ўринбосари билан бирга яна бир неча киши ҳибсга олинган. @burgutuzb
Показати все...
01:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади? @burgutuzb
Показати все...
IMG_1911.MP48.30 MB
00:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Tashkent City Mall'да қандайдир космик янгилик кутилаётганга ўхшайди 🤔
Показати все...
IMG_4180.MP46.95 MB
01:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бухорода ҳайдовчининг хатоси бир кишининг умрига зомин бўлди Матиз автомобили светофорнинг тақиқланган белгисида ҳаракатланиши натижасида Lacetti автомобили билан тўқнашган. Натижада Матиз ҳайдовчиси ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, йўловчилардан бири – 54 ёшли аёл вафот этган. @burgutuzb
Показати все...
video_2024-04-23_15-09-08.mp415.83 MB
00:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
48 соатлик талаб камера ва радар ўрнатганларга амал қилар экан Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда. @burgutuzb
Показати все...
IMG_0121.MOV7.18 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Paynet сотилди «Uzpaynet» МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши «New Industrial Technologies» компанияси назоратига ўтган. Битим суммаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас. Устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, «Uzpaynet» МЧЖ назоратини олган «New Industrial Technologies» МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс — Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдрахманов (40%) кўрсатилган. Мустафа Абдрахманов «Asia Alliance Bank»нинг асосий акциядори «Asia Alliance Group» МЧЖнинг ҳам 77,6% улушига эгалик қилади. @burgutuzb
Показати все...
01:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Британия ташқи ишлар вазири Кэмерон ош тайёрлаб кўрибди. @burgutuzb
Показати все...
IMG_0118.MP416.86 MB
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Шу видео остидаги изоҳга ёзишибди: «Иккита Nexia, 4та тормоз, лекин ҳеч қайсиси ишламади». @burgutuzb
Показати все...
439406947_25641569402100766_7285831219302368836_n.mp45.86 KB
00:05
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Фотограф Донн Дельсон камалакнинг тўлиқ кўринишини суратга олишга муваффақ бўлди. @burgutuzb
Показати все...
video_2024-04-23_09-16-00.mp44.04 KB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Салондаги янги Damasни 6 ой кутиб олиб, кейин қимматроққа сотаман деганлар диққатига Айни вақтда иккиламчи бозорда энг талаб юқори бўлган оқ рангли Damas нархи 8100-8200. Салонда 6 ой кутиб олинадиган нархи эса 7700 доллар. Damas учун тўлов қилиб, 6 ой кутиб опчиқиб сотаман десангиз, биринчи навбатда давлат рақами тақиш, рўйхатдан ўтиш учун 300 доллардан кўпроқ маблағ кетади. Жами автомобил сизга 8000 долларга тушади. Бозорда эса ошиб борса 8100га (100 доллар фойдасига) сотишингиз мумкин. Бу ҳали ҳозирги кундаги нархлар, келгусида нархлар яна арзонлашиши мумкин. Салондан машина олиб, кейин сотиб фойда қиламан, деган замонлар тугади. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Энди скутер, самокат ёки велосипед ҳайдовчилари ҳам қоидани бузса жаримага тортилади Қонун лойиҳасига кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Энди фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди 21 апрел куни Бойсун туманининг Паданг қишлоғида тоққа дам олишга кетаётган, ичида 9 киши бўлган Damas машинаси бошқарувни йўқотиши натижасида жарликка қулаб кетди. ЙТҲ оқибатида 6 киши – 3 аёл ва уларнинг биттадан фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳалок бўлган болаларнинг биттаси 14 ёшли йигит, иккитаси эса 8 ва 9 ёшли қизлар. Шунингдек, 1981 ва 1985 йилларда туғилган икки аёл ҳамда 1974 йилда туғилган эркак оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги маълум эмас. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
56 дақиқада 24 мингта Damas Damas автомобиллари учун 56 дақиқа ичида 24 000 та шартнома тузилди. Тузилган шартномаларнинг 98.8%и One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади. Бу ҳақида УзАМ телеграм каналида маълум қилган. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қирғизистон ортидан Қозоғистон ҳам TikTok'ни чекламоқчи Бу ҳақида Қозоғистоннинг маданият вазири маълум қилган. Унинг фикрига кўра, тармоқда нотўғри контент борган сари ортиб бормоқда. Аввалроқ бу ишни Қирғизистон ҳам қилган эди. Ўзбекистонда эса тармоқ анча аввал чекланган. @burgutuzb
Показати все...
Хитой жанубида сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқинлари рўй бермоқда. 127 миллион инсон хавфли ҳудудларда қолмоқда. @burgutuzb
Показати все...
IMG_5446.MP41.91 MB
IMG_5447.MP41.62 MB
IMG_5445.MP43.04 MB
IMG_5444.MP411.91 MB
IMG_5448.MP43.09 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хоразмда 38 ёшли аёл пул учун бошқа бир аёлни бўғиб ўлдирди Воқеа 17 апрель куни Урганч шаҳри, Ҳамжиҳатлик маҳалласида содир бўлган. 38 ёшли фуқаро 49 ёшли дугонасини меҳмонга чақирган. Уйда улар ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Натижада уй эгаси меҳмонни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Гумонланувчи жасадни ўз уйи ҳовлисига кўмган. @burgutuzb
Показати все...
00:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ДХХ Чегара қўшинларидаги хизмат итлари @burgutuzb
Показати все...
Хизмат итлари.mp45.69 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади Ўзбекистонда 2026 йилгача энергетика тизимида «яшил» энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу орқали 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш мақсад қилинган. Таққослаш учун, шунча миқдордаги табиий газ 1 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжига тенг. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғининг ўсиши туфайли иқтисод қилинган табиий газ ёрдамида 15 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 60 фоиз аҳолини бир йил давомида электр билан таъминлаш мумкин. Шу мақсадда, умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари амалга оширилмоқда. Соҳага бозор механизмлари жорий қилиниши натижасида «яшил» энергетикани ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Долларнинг расмий курси илк марта 12 700 сўмдан ошди 23 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 711 сўмдан (+21 сўм) ҳисобланади. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эртага соат 10:00дан бошлаб Damas автомобили учун онлайн шартнома бериш очилади. Нархлар ўзгаришсиз қолган. @burgutuzb
Показати все...
01:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Монопол қайнота ҳақида @burgutuzb
Показати все...
10.44 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Архив сурат @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🛡 Жаҳон мудофаа харажатлари рекорд даражага етган. Ўзбекистондачи? Ўзбекистон ҳам 1 йилда ўз мудофаасига қанча пул сарфлагани маълум. Фақат… Бутун дунё ҳамда Ўзбекистон мудофаа учун сарфлаган пулларнинг аниқ рақамлари билан танишинг 👇👇
Показати все...
Батафсил
01:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қаршида 25 нафар боғча боласини битта машинага чиқарган Дамас ҳайдовчиси аниқланибди. @burgutuzb
Показати все...
Qarshida_25_nafar_bolani_olib_ketayotgan_«Damas»_haydovchisi_aniqlandi.mp414.15 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон аҳолиси 37 миллионга етди 22 апрел, Тошкент вақти билан 03:25ларда Ўзбекистон аҳолиси расман 37 млн кишига етгани маълум бўлди. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Актенге Кеунимжаева Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик курашчи қиз бўлди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик курашчи қизга айланганди. @burgutuzb
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкент шаҳри келажагини осмонга чиқиб ҳал қилиш давом этаркан. Ҳужжат @burgutuzb
Показати все...
00:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ҳар қандай ишни хурсандчиликка айлантира оладиган қувноқ одам. Ишидан доимий нолийдиган танишларга юбориб қўямиз. @burgutuzb
Показати все...
10000000_459867103047929_9205284809222883657_n.mp417.89 MB
00:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Кеча Самарқанд вилояти, Ургут туманига даҳшатли сел келди @burgutuzb
Показати все...
4.45 MB
00:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тармоқда қоидага бўйсунмаган аёл ҳайдовчининг мотоциклни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Видеода аёл йўлнинг тақиқланган қисмидан бурилиб олишга ҳаракат қилгани ва оқибатда мотоцикл ҳайдовчисини уриб юборганини кўриш мумкин. @burgutuzb
Показати все...
4.64 MB
01:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Эркатой молимиз, Ягона монополимиз! Эркин Бозоровдан янгиси. @burgutuzb
Показати все...
19.21 MB
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Дам олиш куни бўлишига қарамасдан Яшнобод туманининг Оҳангарон йўли кўчасида улкан тирбандликлар кузатилмоқда. @burgutuzb
Показати все...
2.57 MB
01:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. 15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган. @burgutuzb
Показати все...
IMG_8870.MP46.31 MB
02:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ДХХ Россия ва Қозоғистондан олиб келинган салкам 20 кг синтетик наркотик моддаларни мусодара қилди @burgutuzb
Показати все...
ДХХ - синтетик наркотик.mp414.22 MB
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Фақат шу дам олиш кунларида барча турларга 10% гача чегирма берамиз! ️✈️ Locas Tour билан ҳамёнбоп нархларда унутилмас саёҳатга отланинг. Узоқ кутилган сафарга ҳамёнбоп нархларда учиш имкониятини бой берманг. 🔥 Шошилинг, чегирма фақат шу ҳафта охири — 20 ва 21 апрел кунлари амал қилади! 787777377 | Telegram: @LocasTourbot Реклама
Показати все...
IMG_0138.MP42.23 MB