cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

💥Бизни канал ёш танламас 💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР 💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ 💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ 💥ИБРАТ БЕКАТИ УЗ- ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА таклиф этамиз https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0 https://t.me/gorsohibleri

Більше
Рекламні дописи
1 412
Підписники
+724 години
+447 днів
+11930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​Тўсишлик фарз бўлган азоларини тўсмаган аёлнинг намози қабул бўладими? Савол: Ассалому алайкум. Мен беш вақт намоз ўқийман, лекин ҳижобда эмасман. Аммо аврат жойларимни ҳамиша ёпиб юраман. Ҳижобга кирмай намоз ўқисам, намозим қабул бўладими? Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! Аввало, ҳижоб ҳақида бироз маълумот бериб ўтмоқчимиз. Саволда “ҳижобда эмасман, аммо аврат жойларимни ҳамиша беркитиб юраман”, дебсиз. Бу билан шариатда аврат деб белгиланган жойларни ёпиб юришни назарда тутган бўлсангиз, шунинг ўзи ҳижоб саналади. Зеро, шариатимизда ҳижоб номли муайян бир либос йўқ. “Ҳижоб” сўзининг асл мазмун-моҳияти “тўсиш” ва “беркитиш” дегани. Шунга биноан, аёл киши муайян бир либос киймасада, аврат саналган барча ерини шариатга мувофиқ равишда беркитиб юрса, у ҳижобли деб эътиборга олинади. Ҳижоб борасида янада тўлиқроқ маълумот олиш учун саҳифамиздаги “Ҳижобнинг шартлари” номли мақоламизни ўқишингизни тавсия қиламиз. Агар саволдан авратини тўлиқ беркитмайдиган, фақат намоз асносида авратларини беркитадиган аёл назарда тутилган бўлса, унда жавоб қуйидагича бўлади: аёлнинг ҳижоб киймаслиги унинг бошқа амаллари қабул бўлиш ёки бўлмаслигига таъсир қилмайди. Бошқача қилиб айтганда, агар намоз тўла-тўкис адо этилса, аёлнинг намоздан бошқа вақт ҳижоб киймаслиги бу намознинг қабул бўлишига монелик қилмайди. Бироқ бу аёл бегоналар олдида авратини беркитмаслиги билан қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло аёл кишига авратини бегоналардан беркитиб юришни фарз қилиб, шундай дейди: “Мўъминалар зийнатларини кўрсатмасинлар. Бироқ (беихтиёр) кўриниб қолганлари бундан мустасно…” (Нур: 31). Аллоҳни Раббим, исломни диним деб тан олган муслима аёл авратини бегоналарга кўрсатиши асло мумкин эмас. Чунки унинг иффати ва ҳаёси бунга йўл қўймайди. Шунингдек, авратини беркитмайдиган аёллар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дўзах аҳлидан икки турини мен ҳали кўрмадим. Бири ўзлари билан бирга сигирнинг думига ўхшаган қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиганлар. Иккинчиси эркакларни ўзларига мойил қиладиган, ўзлари ҳам эркакларга мойил ярим-яланғоч аёллар. Уларнинг бошлари туянинг эгилиб турган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам ҳидламайдилар. Ваҳоланки, жаннат ҳиди фалон-фалон масофадан келиб туради” (Муслим (2128) ривояти). Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Атир сепиб, одамларга ҳидини сездириш учун уларнинг олдига чиққан ҳар қандай аёл зинокордир” – деганлар (Абу Довуд(4/79), Термизий (5/106) ва Насоий (8/153) ривояти). Шундай экан, муслима опа-сингилларимиз ҳижоб борасида диққатли бўлишлари лозим, валлоҳу аълам.
Показати все...

00:34
Відео недоступне
Ушбу қуш фақатгина рамазон ойида кундузлари сувни шу холатда ичар экан Рамазонда, кўчада сувни идиши билан кўтариб ичадиган инсонлар ўрнак олса бўларди
Показати все...
Фото недоступне
#Ҳадис Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
Показати все...
Фото недоступне
#Эслатма Росулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кечанинг аввалида (шом пайтида) болаларингизни кўчага чиқарманглар, чунки жин-шайтонлар ўша пайтда тарқалишади. Кечадан бир муддат ўтгач, чиқараверинглар" (Бухорий ва Муслим ривояти). ☝️Изоҳ: Уларни бир муддат уйда ушлаб ӯтириш, яъни шом намози кириши билан то унинг чиқиб кетиш вақти тушунилади. Бу вақт таҳминан 45-50 дақиқани ӯз ичига олади. Валлоҳу аълам. Дониёр Файз ••••••••●○☘🌹☘○●•••••••• ♻️ Yaqinlaringizga ulashing!!! 🍃•🌹•🍃АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАЛАР ҚАТОРИДА БЎЛИНГ 🍃•🌹•🍃
Показати все...
Фото недоступне
Шомдан кегин Мусор Ахлат ташлаб бўлмиди. Ахлатларда Шомдан кегин жинлар кўп бўлганлиги учун.
Показати все...
​​​ЭССИЗЗ... Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. Бироқ марҳум шифохонага бормаган. — Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб. Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим. Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан. “Бешик тўйи”нинг харажати катта эмиш. “Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз”, деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган. — Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: “Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди”, деб бормадилар, — дейди аёли. Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди. Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади? Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз? Ажабо, бир аср илгари Беҳбудий ҳазрат ҳам худди шундай нолиб ёзган эканлар. Орадан 100 йил ўтибди ҳамки, ҳамон ўша “қўшиқ”!
Показати все...
11:07
Відео недоступне
ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Показати все...
Фото недоступне
МУРУВВАТ 🔶  - Ота-она учун фарзанд ким? -  Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши... 🔶  - Фарзанд учун Ота ким? -  Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли  дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот... 🔶  - Фарзанд учун Она ким? -  Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот... 🔶   - Эр-хотин ким? -  Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар... 🔶   - Опа ким? -  Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир... 🔶   - Сингил ким? -  Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири... 🔶   - Ака ким? - Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир. 🔶   - Ука ким? -  Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир... 🔶   - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар? -  Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.
Показати все...