cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Рекламные посты
490
Подписчики
Нет данных24 часа
+17 дней
-130 дней
Архив постов
#бугун_қабул... Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуровнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули Гулқишлоқ маҳалласида, том маънода оммавий усулда ўтказилди. Унда фуқаролар турли мазмундаги мурожаатларини билдирдилар. Яккатом маҳалласида яшовчи Исмоилхон Тўхтахўжаев уй-жойини таъмирлаш, ёртепалик Шаҳрихон Бадриддинова даволаниш, Ўзбекистон маҳалласидан Жамила Раззоқова ўғлини хусусий мактабга жойлаштириш, қодирободлик Мирзобек Абдулазизов “Ёшлар дафтари” орқали ўғлининг ўқиши учун контракт пулини тўлаб беришда кўмак сўрашди. Шу каби ўн бешдан ортиқ мурожаатларнинг аксариятига тезкор муносабат билдирилди. Ўрганишни талаб этадиганлари масъулларга йўналтирилди.
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ахсикент станет центром туризма Ахсикент – уникальный объект, который радикально изменит туризм Намангана, он принесет большую известность региону и пользу экономике. https://nampravda.uz/kultura/ahsikent_stanet_centrom_turizma.html
Показать все...
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича маҳалла кесимида аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Бирлашган маҳалласидаги тоифага олинган ёшлар билан ишлаш бўйича маҳалла еттилиги ҳамда оқсоқол нуронийлар, отинойилар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Туман прокурори А.Юсупов ҳамда масъуллар иштрокида дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Таътил вақтида уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб тўгарак ва ўқув курсларига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Показать все...
02:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌍 "Chuchuk suvni isrof qilmaylik! " Abdujabborova Margʻuba-Namangan davlat chet tillari universiteti 2-bosqich talabasi; Namangan viloyati Yosh ekologlar harakati kengashi aʼzosi
Показать все...
0619.mp4184.25 MB
Бугун  Яккатом, Файзиобод  маҳалла фаоллари ташаббуси билан Файзиобод маҳалласининг Ахси кўчасидаги  Каримова Ашурохон ая хонадонида "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари, кўчабошилар иштирокида  "Аёлни эъзозлаш -эзгулик ва адолат мезони" мавзусида тадбир  ташкиллаштирилди.                                                                         Тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Махмудова   маҳаллаларда оилавий ажримлар,  жиноятчиликка йўл қўймаслик ва  нотинч оилаларни келиб чиқишини олдини олишда  "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари билан биргаликда  ҳамкорликда ишлашни кучайтириш кераклигини тушунтириб ўтди. Тадбир сўнгида  бир қатор маҳалланинг фаол аёлларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари  тақдим этилди.
Показать все...
Эълон! Тўрақўрғон тумани ҳокимининг навбатдаги оммавий сайёр қабули 22 июн куни соат 9.00 дан 12.00 гача Гулқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилади.
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор Истеъмолчилар диққатига! Тумандаги 110/10 кВли "Намуна" подстанциясидан  чиқувчи Т-1 СШН-10 кВли "Машъал", "Яндама","Шо=идон" электр узатиш ҳаво тармоғида фавқулоlда аварияли ўчиш содир бўлди, =озирда тезкор бригада томонидан авария сабаблари аниқланиб носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шу сабабли электр таъминотида айрим ҳудудларда вақтинчалик узилишлар бўлади. Жумладан, Шоҳидон, Лангарбобо, Кужрон, Озод, Ободон, Паст Найманча МФЙ ҳудудларида Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Мурожаат учун +99869-442-11-13 Тўрақўрғон тумани электр таъминоти
Показать все...
Бугун Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов томонидан солиқ инспекцияси биносида мулк ва ер солиғи, бюджет тушумларини ундириш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Бюджет даромадлари прогнозининг бажарилиши, қўшимча солиқ манбааларини аниқлаш юзасидан вазифалар белгиланди. Йиғилишда солиқ инспекторлари мулк ва ер солиқларни ундиришда фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини тўғри ташкил этишлари ҳамда тушумни оширишда асосий жавобгар эканликлари таъкидланиб, кунлик кўрсаткичга эришиш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Показать все...
Фуқароларнинг мурожаати ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда Тўрақўрғон тумани электр таъминоти ишчи-ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, худудларда ижтимоий–иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, Жумладан, "Еттикон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг 2–сектор раҳбарига қилган мурожаатларига асосан 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.
Показать все...
#Online “Ахсикент - Наманган туризмида туб бурилиш ясайдиган ноёб объектга айланади, бу ер вилоятга катта шуҳрат ва иқтисодиётга манфаат келтиради” Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ахсикент" археология паркида бўлиб, давом этаётган қурилиш ишлари, шунингдек, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида режалаштирилаётган экотуризм дам олиш масканига ишланган лойиҳа-таклифлар  билан танишди. "Ахсикент" улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади. Айни пайтда бу ерда тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда. Ушбу объектлар шу йилнинг охиригача битказилиши режалаштирилган. Улар юқоридаги кириш қисмидан то тубигача яхши сақланган бўлиб, устки томонларини тиклаш жараёнлари давом этмоқда. "Ахсикент" экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев қазиш ишларига оид янги маълумотларни тақдим этди. Вилоят ҳокими қурилиш ишларини тезлаштириш, бунинг учун барча шароитлар яратилиши ҳақида кўрсатмалар берди. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Показать все...
👍 1
Войдите и получите доступ к детальной информации

Мы откроем вам доступ после авторизации. Мы обещаем, это быстро!