cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

Рекламные посты
222
Подписчики
Нет данных24 часа
+147 дней
+1030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступно
Самога боқарман, чексиз самога, Гар само хаёлим ром қилар тайин. Ўрин қолдирмасдан ҳеч муаммога Инсоннинг шаънига алёр айтайин. Юрагим шавқларга тўлганча шоён, Қасида битарман шимарганча енг. Не учун куйламай сени, эй инсон, Инсоннинг ботини самодан ҳам кенг.
Показать все...
6
Фото недоступно
Йўловчиман, мудом кетиб бораман, Олдинда нелар бор, Худо билади. Қай бир манзилларга етиб бораман, Манзилларки, мени ҳайрон қилади. Ўсиб бормоқдадир сонсиз қабрлар, Лолу ҳайрон ногоҳ кўкка қарайман. Жонимга қасд қилар ситам-жабрлар, Улар билан жангга қандай ярайман?! Самода балқади ўн тўрт кунлик ой, Наинки ўргатар қандай тўлишни. Ҳаёту мамот жанги ичра сирга бой, Ўргатар шубҳасиз ғолиб бўлишни.
Показать все...
👍 4 1
Фото недоступно
Булутларнинг карвони оғир, Само бўйлаб кезар эринмай. Ёға бошлар дафъатан ёмғир, Булутлар ёш тўкади тинмай. Симоб каби қалб қалқар ҳамон, Хаёл билан теранлик баста. Ғам талпинар гўё биз томон, Наҳот кўнгил давосиз, хаста?! Кезгим келар ёмғир остида, Ўйга толиб яланг бош билан. Ғамбода бу ҳаводай хаста, Кўзларим ҳам тўлар ёш билан.
Показать все...
Фото недоступно
Булутларнинг карвони оғир, Само бўйлаб кезар эринмай. Ёға бошлар дафъатан ёмғир, Булутлар ёш тўкади тинмай. Симоб каби қалб қалқар ҳамон, Хаёл билан теранлик баста. Ғам талпинар гўё биз томон, Наҳот кўнгил давосиз, хаста?! Кезгим келар ёмғир остида, Ўйга толиб яланг бош билан. Ғамбода бу ҳаводай хаста, Кўзларим ҳам тўлар ёш билан.
Показать все...
Фото недоступно
Чарх уради шарпалар бирров, Асло олис кетмайди кўздан. Туташмаса қалбингга олов, Қандай фойда сеҳрли сўздан. Кўҳна олам сир-асрорига, Юрагингни сен ҳам катта оч. Малҳам бўлгин дунё корига, Сен ҳам унга бор меҳрингни соч.
Показать все...
4🔥 2
Фото недоступно
Ғам бўзарар шафақ мисоли, Юрак нотинч. Афтодаҳол камина ҳоли, Ғамгин севинч. Лочин каби талпинар руҳим, Кишан пойида. Самовотнинг завқу шукуҳим Юлдуз-ойида.
Показать все...
👍 5
Бу қандай макону бу қандай замон? Ўзингга дафъатан берасан савол. Бағрингни ўртайди, ўртайди ҳамон, Беҳисоб саволлар асрий безавол. Ёнингда беҳисоб ҳамроҳу ҳамдам, Бироқ тополмайсан бирорта ҳамдард. Гар ҳаёт саҳнида одам кўп, одам, Ва лекин то ҳамон камёб асил мард. Замин гир айланиб қайта ўйғонгай, Мудраса сир аҳли тиклолмас аслин. Дунё ғами ани талашиб егай, Фақат ишқ ичинда топур ўзлигин. Муҳаббат фалакдан ўғирланган эш, Мудроқ кўнгилларга ҳеч юқмас у гард. Ер, сенга унутиш саботин бермиш, Асли бедорликдан ўсар асл дард. Ҳолбуки, айролиқ ёритар кечанг, Юрагинг сув ичар булоғидир ишқ. Яширин асроринг фош бўлар бетонг, Ташна кўнгилларнинг улоғидир ишқ. Тун ҳайрон, юлдузсиз кечалар ёруғ, Ишқ осмонида ҳажр бетин нур сочар. Қандайин синоат – ҳижронмиш улуғ, Азобу уқубат бобини очар. Ҳасрат чангалида ториқар юрак, Қисқамиш қувончнинг умри ҳам бунча. Кўкка ўрлаб борар бечора терак, Узун йўлакларни силталаб мунча. Ёруғ хиёбонга бошлайди поя, Қолдириб чоҳларга бори кечмишни. Яна ғайрат билан шайланар доя, Уддалар ҳеч кимса қилолмас ишни.
Показать все...
🔥 6👍 1🥰 1
Фото недоступно
Тунда нола қилар дафъатан шамол, Гўё нола қилиб айтар дардини. Гўё афтодаҳол бева бемажол, Ахтарар тун ичра ёлғиз мардини. Самода ой кезар гўё бағри қон, Гўёки ахтарар содиқ бир ҳамроҳ. Унинг дардлари ҳам мисоли вулқон Менинг дардларимга ўхшайди, эвоҳ! Барча дардларига бўлсаму малҳам, Ҳамроҳ бўлсам дейман ёлғиз ҳилол-а. Унга ета олмай қаддим қилиб ҳам, Шамол билан бирга қиларман нола.
Показать все...
5
Фото недоступно
Ишқу муҳаббатнинг саҳнида Фарҳод каби чоғим бор менинг. Минг бир армон ишқнинг лаҳнида, Юрагимда доғим бор менинг. Чорлайман ишқ маъбудасини: Дардларимга малҳам бўлиб кел. Куйлаб ишқнинг қасидасини, Бахту иқбол билан тўлиб кел. Ишқ йўлида бўлмоқдай қурбон, Бу дунёда савоб йўқ, савоб. Ҳайқирсам ҳам минг бора чунон Даъватимга жавоб йўқ, жавоб.
Показать все...
👍 6
Фото недоступно
Шом чўкади боғларга аста, Уфқларни қоплайди зулмат. Зим-зиё тун мисоли хаста, Дарду ҳасрат билан у улфат. Ой кезади самода сарсон, Тополмас ҳеч сокин бир маъво. Зим-зиё тун бағри ҳам ларзон, Зулмат ичра димиққан ҳаво. Тун бағрида минг битта савол, Тун бағрида инглайди боғлар. Фақат дарду ҳасрат безавол, Мангу фақат ҳасратли доғлар.
Показать все...
👏 3