cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Piskent jome. uz

Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент " жомеъ масжиди имом ноиби Қаюмхонов Оқилхон домланинг расмий канали. Манзилимиз:

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ИСМИНИ УЛУҒЛАШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Маслак ул мутақийн китобида "Киннийа" да айтур Аллоҳ лафзи айтилганда "Субҳаналлоҳ", "Табаракаллоҳ" дейиш вожибдир дейилибди. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Аллоҳ таолонинг исми айтилганда уни улуғловчи сифатларни қўшиб айтилади. رجل يسمع اسم الله تعالى يجب عليه أن يعظمه، ويقول: سبحان الله، أو تبارك الله؛ لأن تعظيم اسم الله واجب في كل زمان. "Аллоҳ таолонинг исмини эшитган киши, уни улуғлаши вожиб бўлади, "Субҳаналлоҳ", "Табаракаллоҳ", дейди. Чунки ҳар пайтда Аллоҳ таолонинг исмини улуғлаш вожибдир" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ШУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА МУНОФИҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙМИЗМИ? #ақида ❓953-CАВОЛ: Бир маърузада мусулмон мусулмонни ёмон кўрса мунофиқ бўлиб қолади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри яъни баъзи бир одамларни қилаётган ҳатти ҳаракатлари, кияётган кийимлари туфайли уларга нисбатан ёмон ҳаёл келади ва уларни ёмон кўриб қоламиз. Масалан, мода учун ҳижоб ўраб олиб, уларни қилиб юрган ишлари, ҳатти ҳаракатлари туфайли. Шундай ҳолатларда мунофиқ бўлиб қолмаймизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир мусулмонни имон келтиргани, мусулмон бўлгани учунгина ёмон кўриш, унинг динини, яъни Исломни ёмон кўришдир. Бу мунофиқликнинг белгиси. Чунки мунофиқлар ўзларини мусулмон деб эълон қилган бўлсаларда ич-ичларидан Исломни, мусулмонларни ёмон кўришар, уларга ёмонлик етишини кутишар, душманлар билан бирлашишга пайт пойлашарди. Ҳадиси шарифга биноан мўмин-мусулмонлар токи бир-бирларини яхши кўрмагунларича комил мўмин бўла олмайдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: لا تباغضوا ولا تدابروا ولا تنافسوا وكونوا عباد الله إخوانا "Бир-бирингизга буғзу адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгиришиб кетманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг дўст-биродар бандалари бўлинглар" (Имом Муслим ривоятлари). Демак мўмин мўминни яхши кўриши керак. Лекин мўмин киши гуноҳ ишларни қилса, айбу нуқсонга йўл қўйса, унинг шахсини эмас, балки гуноҳ ишларини ёмон кўриш, мунофиқлик бўлмайди. Ўз ўрнида унинг гуноҳ ишларини турли йўллар билан ислоҳ қилиб қўйиш, мўминлик аломати бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Показать все...
ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан. Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди. Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз. "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. 👉 @diyonatli
Показать все...
ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари). Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar Дўстларингизга ҳам улашинг, Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFlngRHkpUgycoCPPg
Показать все...
Murod.uz

PISKENT TUMANI "MULLA BO'TA QOZI" JOME MASJIDI IMOM-XATIBI QUDRATOV ZAYNILOBIDDINXON DOMLANING RASMIY KANALI

https://t.me/joinchat/AAAAAFlngRHkpUgycoCPPg

©Kanaldan ma'lumot olinganda manbaa bilan ko'rsating👆🏻

Фото недоступно
Биз эгасизликни жуда яхши биламиз. Шунинг учун ҳам кетаман деганга кетавер демасдан «Аллоҳга омонат» деб айтамиз. Мавлоно Румий қ.с. @fitratuz
Показать все...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида қайси сурани камбағалликдан нажот беради деб айтганлар? "Қарз" китобидан (ҳилолтест)Anonymous voting
  • Мулк сураси
  • Роҳман сураси
  • Воқеъа сураси
  • Билмайман
0 votes
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 3 август Чошанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ - 03:46 ⏰ ҚУЁШ - 05:19 ⏰ ПЕШИН - 12:34 ⏰ АСР - 17:31 ⏰ ШОМ - 19:41 ⏰ ХУФТОН -21:12 Дўстларингизга ҳам улашинг, Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFlngRHkpUgycoCPPg
Показать все...
Murod.uz

PISKENT TUMANI "MULLA BO'TA QOZI" JOME MASJIDI IMOM-XATIBI QUDRATOV ZAYNILOBIDDINXON DOMLANING RASMIY KANALI

https://t.me/joinchat/AAAAAFlngRHkpUgycoCPPg

©Kanaldan ma'lumot olinganda manbaa bilan ko'rsating👆🏻

Фото недоступно
02:49
Видео недоступно
🌙 Муфтий ҳазратлари: Масжидни обод қилиш баробарида бир мискиннинг ҳам кўнглини шод қилинг! Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz #МУФТИЙ @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Показать все...
ОЗ СЎЗЛАШ КИШИ ИСЛОМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИДАНДИР Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, қавмим менга итоат қилади. Уларга нимани буюрай?" деди". "Уларга саломни ёйишни ва ўта аҳамиятли каломдан бошқасини оз қилишни", дедилар". Хароитий ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифда юқорида сўз юритилган гуноҳ бўладиган каломдан ташқари, оддий сўзни ҳам оз сўзлаш ҳақида гап кетмоқда. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ: "Ким каломини амалидан деб ҳисобласа, унинг ўта аҳамиятлидан бошқа каломи оз бўлур", деган. "Дин насиҳатдир" китобидан. 👉 @diyonatli
Показать все...