cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Global Tahlil l Rasmiy sahifa

Global Tahlil медиа марказида: • Долзарб дунё хабарлари • Ислом қаҳрамонлари ҳаёти • Ислом Тарихи • Исломий дарсликлар • Ижтимоий фан • Хабарларга Таҳлиллар Админ билан алоқа ва реклама хизмати учун: @Globaltahlil_robot

Больше
Рекламные посты
30 555
Подписчики
+7624 часа
+1077 дней
+24030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступно
Арафа кунининг режаси 📎. Арафа кечаси (бугун) барвақт ухланг! 📎. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг. 📎. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг! 📎. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг! 📎. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти. 📎. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг! 📎. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг! 📎. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг... 📎. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг! 📎📎. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг! 📎📎. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг! 📎📎. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса: «Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг. 📎📎. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг! 📎📎.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг! 📎📎. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг! 📎📎. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг! 📎📎. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг! 📎📎. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз! 📎📎. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!
Показать все...
203👍 119 30😢 20 13😍 4
Фото недоступно
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 #arafa 🗣АРАФА КУНИДА РЎЗА ТУТИШНИ ВА ДУО ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ! 🔴АРАФА КУНИДА ТУТИЛГАН РЎЗА: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилининг (гуноҳларига) каффорат қилишини умид қиламан». 📖Имом Муслим ривояти 🔴АРАФА КУНИДА ҚИЛИНГАН ДУО: Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар. Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган. Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг. Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт. Солиҳлардан бири шундай дейди: "Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим." ⚠️Арафа куни 15-июн, (эртага) шанба кунига тўғри келмоқда. Шундай экан бундай имкониятни ҳеч қачон ўтказиб юборманг! Янада кўпроқ ажр олиш учун ушбу хабарни барча таниган инсонларингизга юборинг! Аллоҳ барчамизни ушбу муборак куннинг фазилатидан баҳраманд қилсин!🤲 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
90👍 45 12😍 7 2🔥 1😢 1
Фото недоступно
❗️ 🇫🇷🇷🇺 "Франция Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашиб, Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри тўқнашув эҳтимолини яқинлаштирмоқда ", деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова. Унинг сўзларига кўра, бу “ нафақат Европа, балки бутун дунё хавфсизлиги учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши” мумкин. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
👍 117🤡 68 22🤔 6 4💯 1
01:20
Видео недоступно
❗️ 🇷🇺🇺🇦 Путин уруш тугаши бўйича Россия шартларини айтди Унга кўра, Украина қўшинлари Донск, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областларининг маъмурий чегараларини тарк этиши керак ва Киев расман НАТОга аъзо бўлишни рад этиши лозим. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
video_2024-06-14_17-17-04.mp48.79 MB
👍 146🤡 83👎 23 22🤔 10 2
01:05
Видео недоступно
⚠️ 💥 Босқинчи Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо марказидаги Дайр ал-Балаҳда жойлашган тинч аҳоли турар жойларини нишонга олишда давом этмоқда. Дайр ал-Балаҳга уюштирлган навбатдаги ҳужумда кўплаб тинч аҳоли вакиллари, хусусан ёш болалар қурбон бўлдилар. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
IMG_2527.MP423.43 MB
🤬 226😢 38💔 17 12👍 5 3🔥 1
Фото недоступно
❗️ Ғазони қутқариш мусулмонлар учун фарздир Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи президенти Али Муҳйиддин ал-Қарадағий: “Мусулмон давлатлари ва уларнинг раҳбарлари ўз қўшинларини Ғазога сафарбар қилишлари керак. Бу мусулмон раҳбарлар учун фарздир. Ғазони очликдан қутқариш диний бурчдир, ҳатто бу урушга олиб келса ҳам [Исроил билан]". 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
💯 543 101👍 56 23 14🫡 12😢 7🔥 4👎 1
01:28
Видео недоступно
❗️ 🇹🇷🇮🇱 7-октабрдан бери бойкот маҳсулотларини сотмаган Туркиянинг “Nar Gross” улгуржи дўконлар тармоқлари эгаси Ҳасан Ҳусайин Учар жараённи қуйидагича изоҳлади: “Аввалига улар бизга “сизлар қила олмайсизлар” дейишди. Биз маҳсулот сотиб олмаган компаниялар 70 миллион лира йўқотишди, лекин Аллоҳга шукур, биз ҳеч нарса йўқотмадик. Булардан қўрқманг. Яҳудийларни тўхтатишнинг ягона йўли бу уларнинг пулларини чўнтакларидан чиқаришдир." Шу тариқа Ҳусайин Учар барча тадбиркорларга ўрнк сифатида Исроил товарларини сотмаса ҳам фойда олиш мумкинлигини амалда кўрсатиб берди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
IMG_1926.MP417.32 MB
👍 503 88💯 19 16🔥 10 5🫡 3
Фото недоступно
❗️ 🇯🇴🇮🇱 Иордания маъмуриятининг қуруқликдаги йўлак орқали турли маҳсулотларни Исроилга экспорт қилаётганини ошкор қилган журналист Ҳиба Абу Таҳа қироллик қўриқчилари томонидан қамоққа ташланди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
🤬 406👎 26🤡 13 11👍 10😢 6
  • Фото недоступно
  • Фото недоступно
❗️ 🇺🇿 Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Анора" фильмининг Каннда тақдирланишига муносабат билдирди. Муносабатнинг асосий нуқталари: ▪️Ушбу фильмда раққоса ва фоҳиша ролини ижро этган осиёликларга ўхшаш қиёфадаги қиз ўзбек қизи сифатида талқин қилинган. ▪️Фильм Ўзбекистонни билган ва унга хайрихоҳ бўлган инсонларни таажжубга солган; ▪️Бунинг ортида Ўзбекистонга дўст бўлмаган узоқ-яқиндаги турли халқаро ташкилотлар ёки нуфузли шахслар турган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас; ▪️Бу ерда ғаразли мақсад аралашгани шубҳасиз. Биз бундай холис-нохолис ғаразгўй ҳодисаларга фақат истеҳзо билан кулиб жавоб беришимиз мумкин. ▪️Фильмда ўзбек қизи деган иборадан бўлак ўзбекка дахлдор бирор воқеа-ҳодиса ёки тафсилот йўқ. 🔸Агентлик сўнгги йилларда ўзбек аёллари образлари акс этган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратилаётганини қайд этган. 🔸2023 йилда экранга чиққан "Ўзбек қизи" бадиий фильми мисол қилиб келтирилган. Офарин Ўзбеккино, яхшиям битта "Ўзбек қизи" деган филм чиқариб қўйибсизлар. Лекин мана бу иккинчи расмдаги савиясиз, фаҳшга тўла ва ўзбек аёлини фоҳиша қилиб кўрсатадиган саноқсиз филмлар ҳақида тўхталиш эсдан чиқибди-да...Энди кимлардир ўзбек аёлларини фоҳиша сифатида бутун дунёга кўрсатиб, камига унинг учун мукофот олганига муносабат билдириб чиқишларинг ҳайратланарли. Аслида бу ишни ўзларинг бошлаб бердиларинг-ку... 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
👍 147💯 89🤬 38 25🤡 16😢 6 3🔥 2🤔 2👎 1
00:28
Видео недоступно
⚠️ 🇷🇺 Маданиятсиз рус исломофоб аёл муслима аёлларни ҳижоб кийгани учун ҳақорат қилган ҳолда, Россияда бундай кийиниш тақиқлангани ва бу “анъанавий рус исломи” га тўғри келмаслиги ҳақида эртак ўйлаб топмоқда. Мусулима аёл ўқимаган нацистга чиройли тарзда жавоб берди: "Исломни сизлардан ўрганамизми энди?". 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Показать все...
video_2024-06-12_14-24-18.mp44.22 MB
🤬 331👍 67 29💯 23🤡 5 3😢 3