❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби
📆 ФЕВРАЛЬ
📌 1 февралдан
“Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акциясига старт
берилди.
📌 Бухоро вилоятида
илк бор туман даражасида буйрак трансплантацияси
ўтказилди.
📌 Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Meridian” тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.
📌 Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиёти бажарилди.
📌 Сирдарё вилоятининг туман шифохонасида буйрак трансплантацияси амалга
оширилди.
📌 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда USAIDнинг юртимиздаги миссияси вакиллари билан мулоқот
ўтказди.
📌Tошкент тиббиёт академиясида
Корея университети президенти Жин Тэ Чанг бошчилигидаги делегация вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда тиббий таълим йўналишида қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан келишувга
эришилди.
📌Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида бўлди.
📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) Президенти Ким Чан Ёп билан мулоқот
ўтказди.
📌Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул
қилди.
📌Соғлиқни сақлаш вазирлигида
тиббий таълимни ривожлантиришга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб
ўтди.
📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) Марказий Осиё бўйича минтақавий дастури директори вазифасини бажарувчи Жастин Уильямс билан учрашув
ўтказди.
📌Соғлиқни сақлаш вазирлигида
Жаҳон банкининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, ушбу молия муассасасининг
соғлиқни сақлаш масалалари бўйича катта мутахассиси Элвира Анадолу ва бошқа масъуллар билан мулоқот ўтказил
ди.
📌Хирургия марказида
илк бор беморга эндовоскуляр усулда стент-графт ўрнатилди.
📌Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига навбатдаги
117 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.
📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси томонидан
“Акушерлик ва гинекологик амалиётда тиббий ёрдамни стандартлаштиришга замонавий ёндашувлар” мавзуидаги илмий-амалий конференция ташкил
этилди.
📌Ҳиндистонда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди.
📌
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари бошчилигида
илк бор буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди.
📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳиндистонлик хирурглар билан
жигар трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.
📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шифокорлари томонидан вилоятда
илк бор мураккаб аритмологик жарроҳлик операцияси ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram