cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ОНА ШАҲРИМ - ОЛМАЛИҚ

Олмалиқ шаҳрининг қайноқ ҳаётига оид энг сўнгги ва энг ишончли хабарлар ва лавҳаларни биз билан кузатиб боринг. Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ҳам бериб борамиз.

Больше
Рекламные посты
209
Подписчики
+124 часа
-17 дней
-1330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табригиПоздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Tezkor Эртага шаҳримиздаги "Рамазони шариф" жоме масжидида Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан Ипак йўли кўчаси ёпилди. @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
#Тарихий_карточка Президентнинг ҳайитлиги “Ўзбекистон давлат делегациясининг Саудия Арабистони бўйлаб сафари чоғида мамлакат подшоҳи Фаҳд ибн Абдул Азиз ал Сауд республикамиз президенти Ислом Каримовга муқаддас совға – Каъба устига тўшаладиган ёпинғич (кисва)нинг бир парчасини шахсий ҳадя сифатида тортиқ этганди (бундай илтифот ҳаммага ҳам кўрсатилавермайди). Қурбон Ҳайити арафасида, яъни 10 июнь куни Ислом Каримов уни Челак тумани (Самарқанд вилояти)даги Хўжа Исмоил ал Бухорий масжидига тортиқ қилди” “Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 13 июнь сонидан @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
8.80 MB
Тожикистонда чақмоқ уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди Мамлакатнинг тоғли ҳудудида юз берган фожиада чўпон ҳалок бўлгани, шунингдек, 200 бошга яқин майда шохли ҳайвонлар нобуд бўлгани таъкидланмоқда. 13 июнь куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Сангвор туманида чўпон ва қўйлар подаси яшин уриши оқибатида нобуд бўлди. Фожиа Қорошура шаҳрида (денгиз сатҳидан 3500-3700 метр баландликда) жойлашган ёзги яйловда кучли жала пайтида содир бўлган. Хатлон вилояти Дўсти туманида яшовчи уч нафар чўпондан бири Чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган. – Чўпонлар чодир қуриб, электр энергияси билан таъминлаш учун унга қуёш фотоэлектр панели (қуёш панеллари) ўрнатган. Улар бўрон пайтида панелларни олиб қўймаган. Оқибатда Чақмоқ айнан панелларга урган. Чўпонлар турли тан жароҳати олган, улардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган», деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ). Шунингдек, Чақмоқ уриши оқибатида 200 бошга яқин майда шохли ҳайвонлар ҳам нобуд бўлган. ФВҚ аҳолидан ноқулай об-ҳаво шароитида барча қоидаларга риоя қилишни сўраган. Қайд қилинишича, Чақмоқ ёмғир ёғаётган жойдан ўн километр масофагача пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, ёмғирдан кейин бошпанани тарк этишга шошилмаслик керак. Чақмоқ уриши хавфи момақалдироқ овозлари тўхтагунча сақланиб қолади. Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз. @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
В Сангворе от удара молнии погиб чабан

13 июня на территории Сангворского района от удара молнии погиб чабан.

Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Путин билан муносабатларим жуда яхши, чунки у кучли, мен заифлар билан тил топишмайман» Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп «Импаулсиве» каналига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканини айтди. Амалда яна президентликка номзодини кўрсатаётган Трамп Хитой раиси Си Сзинпинни ҳам ҳурмат қилишини қўшимча қилди. @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
👍 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Корея Юн Сок Ёль продолжили переговоры с участием официальных делегаций двух стран. #Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
01:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, барча иштирокчилар ва уларнинг ота-оналари аниқланди. Ўқувчилар, автомобиль эгаси ва уларнинг ота-оналарига мамурий баённомалар расмийлаштирилди. @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
13.22 MB
🤔 3
Тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Абдумалик Кулдашев томонидан "Чўлпон" МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 📌 Қабулда маҳалла аҳолисидан 10 дан ортиқ, яъни, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг кредит билан боғлиқ мурожаатлари, шунингдек, аҳолининг коммунал, моддий ёрдам ва бошқа соҳалардаги муаммолари ўрганилиб, масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Қабул қилинган мурожаатлар юзасидан сектор раҳбарининг назорати ўрнатилди.
Показать все...
00:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қурбонлик қилиш вожиб бўлади. 🎤 Алишер домла Тўхтаров @ona_shahrim_olmaliq
Показать все...
2.65 MB