cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Youtube: https://bit.ly/3gosnFH Instagram:https://bit.ly/3sOV30u Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Больше
Рекламные посты
5 349
Подписчики
-924 часа
-957 дней
+37430 дней
Архив постов
#ҚУТЛОВ #ҚУРБОН_ҲАЙИТИ_МУБОРАК ☝️​​ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР! АЗИЗ САЙЛОВЧИЛАР! ✅ Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман!
Давлатимиз раҳбари табригида айтилганидек, "Халқимиз ҳаётида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи сифатида мустаҳкам қарор топган Қурбон ҳайити бугунги кунда биз учун барча соҳаларда инсон қадри етакчи ўринга чиқаётган Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмунига нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани билан янада аҳамиятли бўлиб бормоқда".
❗️Шу фурсатларда барчангизга оилавий тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлик-саломатлик, дастурхонингизга тўкин-сочинлик тилайман! ‼️ ШУКРОНАЛИК ҲИССИ СИЗЛАРНИ АСЛО ТАРК ЭТМАСИН! ҲАЁТИНГИЗ ҚУВОНЧ-У, ШОДИЁНАЛАРГА ТЎЛИҚ БЎЛСИН! ЭЛИМИЗ ШОД, ВАТАНИМИЗ ОБОД БЎЛСИН! Ҳурмат билан, Зафар ХУДОЙБЕРДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иқтисодиёт фанлари доктори Каналга уланиш 👇👇👇 @deputat_xudayberdiyev
Показать все...
Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовнинг туман аҳлига байрам табриги Ассалому алайкум азиз, норинликлар! Аллоҳ ер юзига ўз раҳматини юборган кунда сиз азизларни – нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизни, навқирон ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Ушбу саодатли онларда барчамиз улуғ кунга эл-юртимиз билан биргаликда тинчлик-омонлик ва сиҳат-саломатликда етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Ислом дини аввало тинчлик, эзгулик ва биродарлик динидир. Ҳурматли юртдошлар! Инсонни, унинг шаъни, қадр-қиммати ва ҳурматини улуғлаш каби муқаддас тушунчаларни ўзида акс эттирган ушбу байрам юртимизда инсон қадрини юксалтириш, халқимизни ҳаётдан рози қилиш борасида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир. Мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва табаррук зиёратгоҳ ва қадамжолар, кўҳна масжид ва мадрасаларни обод қилиш, буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, фуқароларимизнинг диний эътиқод борасидаги ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланиб, мўмин-мусулмонларимиз ибодат амалларини эмин-эркин бажармоқдалар. Президентимиз томонидан Ҳайит байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари жорий этилгани юртдошларимиз учун яхши ва мароқли ҳордиқ чиқариш учун шарт шароитлар яратди. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизнинг хонадонингизга тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилайман. Эл-юртимизнинг бу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Аллоҳ таоло гўзал диёримизни, олижаноб ва бағрикенг халқимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин! Азиз Ватанимизда тинчлик ва барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин! Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи доимо мададкор бўлсин!  
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#МУБОРАК_АЁМ_ШУКУҲИ Барча жойдаги бўлгани каби Норин туманида ҳам муборак ҳайит айёми муносабати билан ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар,эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.
Показать все...
ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ ОЛДИДАН Бугун туман Ички ишлар бўлимида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўриш бўйича тумандаги имом хатиблар, туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масжидлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология маркази, Давлат солиқ инспекцияси, электр тармоқлари корхонаси, Фавқулотда вазиятлар бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жомъе масжидларида Ҳайит намози вақтида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан автомобилларни тартибсиз жойлаштириш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам машинаси ва малакали тиббиёт ходимлари навбатчилигини ташкил қилиш, электр тизими билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни барвақт олдини олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Показать все...
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР
Улуғ кунларда беморлар ҳолидан хабар олиш,  нафақадагилар,  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар кўнглини кўтариш, ўтганлар  руҳини шод  этиб,  ҳаққларига дуолар  ўқиш  ўзбек халқининг  энг олийжаноб,  миллий қадриятларидан биридир. Қурбон ҳайити байрами арафасида Норин тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тумандаги меҳр ва эътиборга  муҳтож оилалар, қариялар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим ҳамюртларимизга мана шундай кўмак бериб борилиши, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшиланиши юртимизда бу каби эзгу анъаналар бардавомлигига хизмат қилади.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
📊 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔘#Огоҳлантириш ! Ҳурматли вилоятимиз фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда фуқаролар диққатига! 🚒“ Ғалла -2024” мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради. Сомон пояларини дала майдонларидан йиғиб олиш ва ташишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва керакли тавсияларга риоя қилинг!!! 🚛-Сомон - пояларини ташиш вақтида автотранспортларга сомонни ортиқча юкламасликни; 🚜-Ташиш вақтидаги автотранспортлар (трактор ва бошқалар)га учқун қайтаргичлардан фойдаланишни; 🚭-Ғалла майдонидаги сомон-пояларини йиғиб олиш ва ташиш вақтида тамаки маҳсулотини чекиш қатъий таъқиқланади. Шу билан бирга ғалладан бўшаган ерлар ва сомон қолдиқларини ёқиб юбормаслик ҳақида огоҳлантирамиз. Бу каби ҳолатга йўл қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир!!!
Показать все...
Мақсад  - маррага ёруғ юз билан етиш Жорий йилда Норин туманида 4572 гектар ер майдонида ғалла етиштирилмоқда. Айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказилмоқда. Норинлик ғаллакорлар маррага ёруғ юз билан етиш мақсадида астойдил ҳаракат қилмоқдалар.  Ўримда фаол иштирок этаётган бир қатор комбайнчилар рағбатлантириб, меҳнатларини эътироф этилди.
Показать все...
02:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
🔰 Ўзбекистон-Корея муносабатларида юқори технологик ва инновацион шерикликнинг янги даври бошланмоқда
Показать все...
IMG_4149.MP426.05 MB
#Online
Қишлоқ хўжалигида муҳим палла
Эрта тонгдан туманимиз ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи туман ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлиб, ғалла ҳамда ғўза парвариши ва олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирмоқда. Ишчи гуруҳ вакиллари бугунги кундаги долзарб вазифаларни ижроси билан танишар экан, ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган зараркунандалар ва касалликларга қарши биологик, кимёвий ишловни ўз вақтида ўтказиш, ОВХ техникаларида ишлаш ҳамда ўғитлашни сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар беришиб келмоқда. Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Показать все...