cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

💥Бизни канал ёш танламас 💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР 💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ 💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ 💥ИБРАТ БЕКАТИ УЗ- ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА таклиф этамиз https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0 https://t.me/gorsohibleri

Больше
Рекламные посты
1 396
Подписчики
Нет данных24 часа
+247 дней
+9930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:00
Видео недоступно
Хотиндан эрига аталган шеър 😅 Ҳурматли эркаклар, сизларга ушбу шеър етиб келган бўлса, индамай хотинни айтганини қилиб қўяверинг. Ҳайитни эсон-омон ўтказиб олинг деймиз-да 😂 Шеърни тегишли жойга етказиб қўямиз. 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
Показать все...
00:07
Видео недоступно
Машаллах
Показать все...
00:54
Видео недоступно
 “Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн”ни  (لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين) кўп айтиш. Бу зикр ғамларга қаҳр кўрсатиб, шодликни жалб қилади. Зеро, бу Юнус алайҳиссаломнинг дуолари бўлиб, шу дуолари сабабли наҳанг қорнидан қутилганлар. 🍀🍀🌱🍀🍀 “LAA ILAHA ILLA ANTA SUBHANAAKA INNIY KUNTU MINAZZOLIMIYN”,  ♻️Яқинларизгаҳам улашинг 𝒜𝓁𝓁ℴ𝒽𝓊𝓂𝓂𝒶 𝓈ℴ𝓁𝓁𝒾 𝒶‘𝓁𝒶 𝓈𝒶𝓎𝓎𝒾𝒹𝒾𝓃𝒶 ℳ𝓊𝒽𝒶𝓂𝓂𝒶𝒹🌱
Показать все...
Фото недоступно
Хатолардан нафрат қилинг, лекин хатокордан эмас. Бутун қалбингиз билан гуноҳ ва исёнлардан ғазабланинг, бироқ гуноҳкорга раҳмингиз келсин, шавқат қилинг. Имом Шофеъ раҳматуллоҳ
Показать все...
02:17
Видео недоступно
📹 ҚИСҚА ВА АЙТИЛИШИ ОСОН БЎЛГАН САЛОВАТЛАР Allohumma Solli A'laa Sayyidina Muhammad🕊✨ Allohumma Solli A'laa Sayyidina Muhammad🕊✨ Allohumma Solli A'laa Sayyidina Muhammad🕊✨
Показать все...
"Томирингда оқаётган кимнинг қони?" 🤍 Томирингда оқаётган шайтон (алайҳиллаънаҳ) қоними ёки Одам (алайҳиссалам) қоними билишни истасанг ушбу қоидага диққат қил: 🟢 Томирида шайтон қони оқаётган киши, бирор нарсадан маҳрум бўлса, ёки, унга ёмонлик етса "Сени деб бўлди" дейди.  Одам қони оқаётган киши эса "Мени деб бўлди" дейди. Аллоҳ иблис ҳақида айтади: "У деди : Роббим! Сен мени йўлдан урганинг сабаб.." (Аъроф. 16) 🟢Унинг айтишича, у сажда қилмай кибр қилиши, Аллоҳ ҳузуридан қувилиши, лаънатланишига Аллоҳ сабаб экан! Чунки уни Аллоҳ оташдан яратгани учун ҳам у оташин экан! У нима ҳам қилсин? Аллоҳ уни шундай яратган бўлса? Яна уни баттар куйдириб, одамни яратгани, унга сажда қиласан деганидан иблис шу аҳволга тушган эмиш.. 🟢 У қилган ишига пушаймон бўлиб, оташин хислатини жиловлаш ўрнига, Аллоҳга исён қилишга қасам ичиб баттар алангаланди. *** • Бунинг муқобилида Одам алайҳиссалам жаннатдаги қайтарилган мевани еб қўйгач айтган сўзига қара: "Роббимиз! Биз ўзимизга ўзимиз зулм қилдик, агар бизни кечириб мағфират қилмасанг зиён кўрувчилардан бўламиз" (Аъроф. 23) • У киши Аллоҳга "Сен сабаб, сен қайтардинг шу мевадан, сен шу мевани жаннатга қўймасанг шундай бўлмасди, емаслигим керак бўлса нега жаннатга қўйдинг, нега шайтонга мени ва зурриётимни қиёматгача фитна қилишига қўйиб бердинг..." демади. Ҳатто у кишини васваса қилган шайтонга ҳам айбни тўнкамади. Балки айбини тан олиб, ўзини ислоҳ қилишга киришди. • Ушбу фарқни англашинг учун ҳам иккисининг гуноҳи ва ундан кейинги ҳолатлари бир сурада зикр қилинган. (Аъроф 16, Аъроф 23) Шайтон инсон томирида оқишига эса қуйидаги ҳадисда ишора бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Албатта шайтон, одам боласидан қон томири ўрнида оқади" (Муслим) • Томирида шайтон қони оқувчилар ҳақида Аллоҳ таоло айтади: "Уларга бирор яхшилик етса, бу Аллоҳдан дейдилар. Ва агар уларга бирор ёмонлик етса, бу сенинг сабабингдан дейдилар! Ҳаммаси Аллоҳдан деб айт! Анови қавмларга нима бўлганки бир гапни тушунай демайдилар?! Сенга нимаики яхшилик етса, бас у Аллоҳдандир. Сенга нимаики ёмонлик етса, бас у нафсинг сабабидандир" (Нисо.78, 79)
Показать все...
07:57
Видео недоступно
#давоми    - Замон нотинч. Коронавирус деган бало ҳалиям ўтиб кетмаган. Шунга битта уйдан бир киши тўйга борсин. Аданглар келинникидага ошга , ойинг эса кечга томон никоҳга борсинлар ! Яхшилаб тайинлаб  айтиб қўй, хўпми ?       Бу хабарни эшитиб "шум"лигим тутди :    - Ўғлим "Биз вирусга қарши оилавий  эмланиб бўлганмиз, хатто сертификатимиз ҳам бор" демадингми ?     Ўғлим "Қўйсангиз-чи?" дея қўл силтади.   Бироқ ҳақиқатпарвар Хўжайиним жим турмадилар.        Улар икки кундан кейин кўчада ўша келинойини кўриб қолиб ичларидаги зардани бўшатиб олиш пайига тушдилар:   - Келинойи, бу нима тўйга этиш ? Битта жойга битта одам дебсиз ..   - Ҳаа энди ўша битта жой ҳам фалон юз минг сўм бўлаяпти. Шунга бурнимиз қонамасин деб...    - Нима қибти шунга ? Бошқалар ҳам сизларга ўхшаб тўй қилган. Уларни бурни қонайверсинми ? Ўзингиз гала- гала бўлиб тўйга боргандан кейин кутинг- да меҳмонларни ҳам  галалаштириб ...    Мен Хўжайиннинг енгидан тортиб шивирлайман :    - Тшш , уят бўлади...   - Эээ уят бўлса бўлар ,- биқнайдилар Хўжайин зипиллаб кўздан узоқлашган келинойининг ортидан ,- пичоқни аввал ўзларига урсинлар, оғримаса бошқага.     Кимдир айтиши керак- ку бу одатлари нақадар ҳунуклигини ...    Биламан, Хўжайин тўғри айтяптилар. Мен ўзим ҳам мўъжалланган жойига айтилгандан кўп меҳмон келиб, чақирилганларнинг кўпчилиги тик  оёқда қолиб кетгани учун ҳижолатдан ерга кириб кетгудек бўлган , уч соатлик никоҳ оқшомида нафас ростлашига ўн дақиқа бўш ўрин топа олмаган   тўй эгалари кўп кузатганман. Ёинки табрик сўзи учун ўрнидан турган ёши катта меҳмонларнинг бўшаган ўрнига ўтириб олганча дастурхонга ёпишиб қолган болачаларимизни ҳам кўп кўрганмиз  Аввало биров не орзу - умидда қилаётган тўйини кўнгилдагидек ўтишига ёрдам бериш оддийгина инсонийлик бурчимиз халос.     "Болам кўпчиликка қўшилса одам танийди , ўзини тутишни ўрганади" деган фикрда бўлсангиз , марҳамат уларни театр, цирк , музей , кутубхонага олиб боринг. Бундай жойлар фарзандингизга сиз истагандан ҳам кўра кўпроқ билим , ибрат , тарбия беради. Нархидан ҳавотир олманг. Улар у қадар қиммат эмас. Бу жойлар улашадиган тарбия кириш учун сарфланган ҳақдан бир неча юз баробар ортиқ.     Бир шифокор танишим бор. Уч нафар боласини бўш вақтини барини мақсадли режалаштириб қўйган. Мен унинг болалари бошланғич синфда ўқиётган  вақтда кўпинча  "Тил ўрганадиган тўгарагидан шунақа вазифа бўлди" дея ҳали ёш томошабинлар театрининг рус тилидаги спектаклларига , ҳали инглиз тилидаги мусобақаларга , ҳали музейга олиб бораётганини кўп учратганман. Бир куни уйига ташриф буюрганимда фарзандлари ўз кутубхоналарига таклиф этишган.     У ерда болалар учун муҳайё қилинган дурдона адабиётларга кўзим тушиб жуда ҳайратга  тушгандим. Катталиги кичикроқ патнисдек келадиган китобни очганингизда кўз ўнгингизда қад ростлаган қасрлар , қўл силкиган қаҳрамонлар , қилич сермаган паҳлавонларни эсласам ҳалигача ўша вақтдаги завқланганларим ёдимга тушаверади. Биласизми , ўша фарзандларига чиройли билим , гўзал аҳлоқ беришни ҳаётининг мазмуни деб билган  ота ва онанинг эгнидаги либослари икки хил эди. Ёзги ва қишқи. Икки ё уч сидра.  Ҳозирги кунда эса фарзандлари ҳаётда ўз ўрнини топган бу азизларнинг оиласига ҳавас қилмаган инсон камдан-кам топилади.     Муаллиф:  Хазонрезги
Показать все...

#фарзанд_тарбияси      КЎЗГУДАГИ "БИЗ"     Бугун фарзандлар ва меҳмондорчилик ҳақда ёзгим келди. Бу мени анчадан буён ўйлантириб келаётган муаммо.     Ростини айтаман. "Тўй- болаларники" деган гапга қўшилмайман. Бунинг учун узр.     Тўғри бу гап бежизга айтилмагандир. Бу гап балки  айнан тўй эгаларининг фарзандлари учун айтилгандир. Аммо аниқ биламан-ки , қўни - қўшни , узоқ- яқин танишларнинг фарзандлари учун айтилмаган бўлса керак. Менинг нима демоқчилигимни ҳозир тушуниб оласиз.     Биламиз- ки , бизда тўй қилиш, икки ёшнинг бошини қовуштириш масаласи доимо кун тартибида турувчи долзарб масалалардан бири. Кимдир "Орзу- ҳавас" деб , кимдир "Маҳалла-кўйдан қолсам уят бўлар" деб , яна бошқалар боласининг кўнгли чўкмаслиги учун ўзини ўтга- чўққа уриб юртга дастурхон ёзади. Бу албатта масаланинг бир тарафи. Мен ҳозир ўша масаланинг бошқа тарафига эътиборни қаратмоқчиман . Айни вақтдаги тўйларда меҳмон учун безатилган стол бир киши  учун ҳаражатларга энг арзони неча сўм тўланаётганидан хабарим йўқ . Энг қимматини ҳам билмайман. Бироқ охирги пайтларда ўзим қатнашган тўйларда бир киши учун бир юз қирқ , бир юз саксон минг ишлатилаётгани , шунда барча сарф- ҳаражатлар тўйхона тарафидан қопланаётгани қулоғимга чалинди. Ростини айтсам киши бошига  шунча пулдан ( ҳизмат кўрсатиш нархи ҳам шунинг ичида)  тузалган стол кўнглимга сира ўтиришмади. Майли ҳозир тадбиркорга ҳам осон тутиб бўлмайди. Олган пулини оқлаб меҳмон-у мезбонларнинг кўнглидан чиқишни уддалаган тадбиркорлар билан бир қаторда бу соҳани юритишни бир нави уддалаётганлар ҳам бўлса бордир.     Шу ергача ёзганларим кириш сўзлари эди, руҳсатингиз билан бу ёғига асосий масалага юзлансам.      Биродарим, балки Сиз бу муаммога дуч келмагандирсиз, шу сабаб ҳозирги ёзганларим сизга осмоний гап бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ мен ўз ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб ёзаман.     Хуллас ...     Хуллас , баъзи тўйларга борсам нима учундир айрим инсонлардан хафа бўлиб кетаман.     Негаки ,  киши бошига саноқли сотиб олинган жойга бутун оила аъзолари "Бизни ҳам тўйга етказсин" дея баланд-у паст бўлиб бориши мени кечиринг- у , бу маънавиятдан эмас . "Болам нимани кўряпти , ҳеч бўлмаса тўй кўрсин" деган оналарга: "Фарзандингизга китоб ўқиб берсангиз , китоб орқали бутун дунёни кўриши мумкин" дея бот- бот такрорлагим келади.     Дилимни зиқ қилган ҳолат аксар тўйлардаги мусиқа садоларининг шовқин -сурони  остида гоҳи етаклаб, баъзан кўтариб олиб борилган  бола бояқишнинг эзилиб , хун бўлиб кетиши.  Дастурхонга тортилган катта ёшли инсонлар ўзлаштириши қийин бўлган егуликларни бири иккинчисига мос келадими, йўқми  бу ҳақда мулоҳаза қилиб ўтирмасдан танаввул қилиниши оқибатида  , бечора ёш организмни қанчалар ишдан чиқишини айтинг.      Яна она демаган ҳижолатли кулиб қўяди : -Шундан кўра уйда ярим коса маставани қатиқлаб ичишгани яхшийди !    Нима яхшилигини биласиз , аммо қани эди шунга амал қилинса.     Мен бир аёлни танийман. Бешта боласи бор.  Икки ўғил , уч қиз. Махаллада тўй бўлиб карнай "ғарт" қилиб чалиндими , тамом.     Аскарлар сафга тизилгандек барча боласи кийиниб тўйга тайёр. Ҳар сафар тўйхонадаги айлана столда чуғурчуқдек тизилиб ўтирган она ва уч қизни ( йигитчалар ўзини-ўзи эплаб жойини топиб олади) кўрган тўйхона эгалари билинтирмай "уфф" тортишади . Юз амри ширин-да , келган меҳмонга бир нарса деб бўлмаса. Меҳмон дегани ҳам ўз иззатини ўзи жойига қўймаса.     Улар ҳақда маҳаллада ҳазил аралаш шундай гап тарқалган. "Тўй бошласанг фалончихон ва қизларига битта алоҳида стол- стул ажрат!" Яқинда қўшни аёл нолиб қолди : " Ўша фалончихоннинг опаси Пистончихон махалласида ўтказиладиган тўйларга узатилган қизлариниям , набиралариниям чақириб келаркан!" . Очиғи бу гапнинг ростлигини ўзим ҳам биламан. Аммо наилож , сут билан кирган...    Яқинда Фалончихон ўғил уйлантирди. Очиғи унинг ўтказадиган тўйига жуда қизиқдим. "Қани ўзи қанақа тўй қиларкин? - деб ўйладим мен,- ахир емоқнинг қусмоғи бор..."     Фалончихон уйда фақат кенжам борлигида тўйга айтиб келиб , қайта- қайта тайинлабди: Муаллиф: Хазонрезги.
Показать все...

Дуо қилдим, ёмон кунимда. Ҳамдард бўлиб овутганларни. Кўрдим ҳолин барин йўлимда. Юрагимни оғритганларни. Талашмадим Худога солдим. Юрагимни оғритганларни. Баракамни учмади чўғи. Ғийбатимда тинмади жағи. Четлаб ўтди ҳар отган ўқи. Юрагимни Оғритганларни. Орзу бўлдим Армонларига. Ҳасаднинг ҳас қурбонларига. Тўғри бўлдим ғирромларига. Юрагимни Оғритганларни. Кулаверди боқиб омадим. Камаймади асло давлатим. Дўстим дедим бўлса ҳам ғаним. Юрагимни оғритганларни. Тан соғлиғи дард учса битар. Жон оғриғи тиш тушса битар. Сийла дийдор бу дунё ўтар. Юрагимни Оғритганларни. 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
Показать все...
ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

💥Бизни канал ёш танламас 💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР 💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ 💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ 💥ИБРАТ БЕКАТИ УЗ- ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА таклиф этамиз

https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0

https://t.me/gorsohibleri