cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
115 535
مشترکین
-36024 ساعت
-2 5257 روز
-10 01030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

"Сизлардан олдинги одамларни ҳалок қилган нарса - агар ичларида обрўли киши ўғрилик қилса индашмаган. Агар кучсиз киши ўғрилик қилса унга ҳад(жазо)ни жорий қилишган. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам албатта қўлини кесардим". Имом Бухорий ривояти. Бизда бечора пора олса қамалади. Амалдор пора олса кўтарилади. Ночор ўғирлик қилса жазоланади. Бой ўғирлик қилса қутулиб кетади. Мағлуб ҳатто савол берса ҳам қамалади. Ғолиб хоҳлаган ишини қилади. Ҳа, ҳалок бўлишимиз яқин, агар ўнгланмасак... ©️ Мубашшир Аҳмад ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз, деймиз, лекин зоти мукаррамимиз лаънатлаган бўлсалар ҳам, пора олиб, пора берамиз... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз, деймиз, лекин зоти мукаррамимиз ҳаром деган бўлсалар ҳам, зино қиламиз... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз, деймиз, лекин зоти мукаррамимиз ёлғончини биздан эмас, деган бўлсалар ҳам, ёлғон гапирамиз... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз, деймиз, лекин зоти мукаррамимиз ғийбатни биродарининг гўштини ейишга тенглаштирсалар ҳам, ғийбат қиламиз... Биз қандай умматмиз!? Биз қандай бу каби гуноҳларимиз билан зоти шарифимизнинг табаррук қўлларидан Кавсар сувларини ича оламиз!? Иймон келтириб, Исломни дастурул амал қилолмаган биз нотавонларни ўзинг авф эт, я Аллоҳ!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

👴Xаётий, бўлган воқеа👵 Чол кампирига депти: - Кампир кел бир ёшлигимизни еслайлик, сени хар доим учрашадиган жойимизда кутаман, дебди ю уйдан чикиб кетибди. Бир соат кутибди.. Икки соат кутибди кампири келмабди, кейин уйга борса кампири уйда екан. - Ха кампир нега бормадинг сени роса кутдим деса, Шунда кампир..😉
نمایش همه...
Давомини ўқиш...
Йиғлаб эшитиладиган ривоят... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
1978 йилда эълон қилинган аёлларнинг ҳолатини солиштириш инфографикаси: америкаликлар ғурурланадиган капитализмда - аёлларга гўзаллиги ва баданига қараб баҳо берилиши, советлар фахрланадиган коммунизмда - аёл киши фақат меҳнатига қараб қадрланиши, Исломда эса аёллар фаҳм-фаросати ҳамда қалбига қараб қадрланиши расмда қисқа тарзда баён қилинган. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
❗️Киндик шакли инсон характерини ва умр кўриш давомийлигини белгилашини биласизми? 🤔 Жуда эски синов. Қорин тугмачангизни расмдан топдингизми?⁉️ Жавоблар
نمایش همه...
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди. Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришликни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади. Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди. Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туришлиги учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишликлари учун, махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да жамоатни қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки, у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди. Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб "эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб "йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", деди. Имом "бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", деб айтди". Ўғли ҳам шу ерда эди. Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб "отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", деб дуо қилди. Ота ҳайратланиб "ўғлим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" - деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувамнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, бувамга яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", - деб жавоб берди. Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан". Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
ҚАДРИГА ЕТИНГ Қадрига етинг бўлса акангиз, Қўлидан етакланг, бўлса укангиз. Кун келиб, мабодо кучдан қолсангиз, Бегоналар сари чопа олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Бошга кўтаринг, бўлса синглингиз, Шу қизча кўтарар бир кун кўнглингиз, Мудом интизордир, пойлаб йўлингиз. Косада луқма-ошни юта олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Агар ёнингизда, бўлса опангиз, Эмаклаб боринг-да, пойин ўпингиз. Яккаю-ягона дуогуйингиз, Бозордан бошқа бир опа олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз, Ўшадир номус, ўша орингиз, Тарқалиб кетганда йўғу борингиз. Кўз ёшни ўзгага сепа олмайсиз, Ундан бошқасини топа олмайсиз. Бугун шўх югурган жажжи болангиз, Артади кун келиб, кўзда жолангиз, Суйкалиб келса гар бошин силангиз. Ўзганинг боласин ўпа олмайсиз. Улардан бошқасин топа олмайсиз. Оҳ, қадрига етинг бўлса онангиз. Дуосини олинг бўлса отангиз Тузатинг шу бугун бўлса хатонгиз. Аттанг эшигини ёпа олмайсиз, Улардан бошқасин топа олмайсиз. Жигарларга юборамиз!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...
Oyiga 3 mln topaman, 5 mln ishlataman... Odamlarga doim aytaman: ko‘p pul topishning o‘zi sizni boy qilib qo‘ymaydi. Uni saqlay bilish, to‘g‘ri boshqarish va ko‘paytirish muhimroq. Bu ilm esa moliyaviy savodxonlik deyiladi. Ayni shu masala sodda tilda tushuntirib boriladigan foydali moliya kanaliga ulanib oling. Kanalga ulanish 👇👇👇 https://t.me/+n2teOe_dOipkYjE6
نمایش همه...
Бир куни Шайх ҳазратларининг ҳузурларига келиб: — Ўғлимни сизга ўхшасин, деб исмингизга номладим, — дейишганида, Шайх шундай жавоб қилган эканлар: — Ўғлингиз мендай бўлиши учун унинг отаси менинг отамдек бўлиши керак! Дарҳақиқат, ҳазратнинг падари бузрукворлари ҳар кеча юз ракат намоз ўқир, ҳар пайшанба куни аҳли илмларга ош тайёрлаб, фарзандларининг ҳақларига дуо олар эканлар. Энди биз ўзимизга боқайлик-да... Умри гуноҳ маъсиятда ароқ ичиш, зино қилиш, пора олишда ўтган одамнинг фарзанди ким ҳам бўлар эди. Нари борса, бир ароқхўр, фоҳиша ёки ўғри бўлади-да! Ўзимизнинг ҳолимиз хароб бўлиб турганида фарзандимиздан буюк келажак умид қилмайлик. Токи ўзимизни ўнглаймиз, шунда атрофимизни ўнглай оламиз! Ўзимизни ислоҳ қилайлик! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
نمایش همه...