cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🕊𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🕊

#Bismillah... "Kitob o‘qib dunyoni qutqara olmaysiz, lekin dunyodan biroz o‘zingizni qutqarishingiz mumkin." Kelinglar: Hayot tashvishlaridan biroz dam olamiz.🌷🌷🌷 Reklama alishilmaydi! Ega bilan bog‘lanish: @D_Qosimovabot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 476
مشترکین
+124 ساعت
-287 روز
+2330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

elr954ylg6o5f50epd8g.m4a3.21 MB
🔥 16👍 7 4😢 1
#ҲАЛОВАТ_2 19 —Ўн йил киясанми бу кийимларни? —Чиригунча! —Туриб чирийди кўплигидан. Нозима, Бахтбек ва Гулдиёрни ҳазиломуз суҳбати, ва шодон кулгуларидан, Улар келганини билди. —Ассалому алайкум ойи, яхшимисиз? -Гулдиёр қўлидагиларни қўйиб, Нозима билан кўришди. —Қишлоқдан кечақурун қайтмоқчи эдингку? -Нозима, саломига алик олмай, қўрс муомила қилганидан ғалати ҳолатга тушди Гулдиёр. —Ўзингиз тўйга кўйлак олиши керак деган экансизку.... -Гулдиёрни сал аввалги ҳурсанд кайфиятидан асар қолмади. Бахтбекка маъноли қараб қўйди. Нигоҳларида, ҳудди "алдаганмидинг?" Деган маъно уқиш мумкин эди. —Ойи кечки овқат маҳали ўзингиз айтдингизку, "Гулдиёр кийим ҳам қилмаганди. Камига қишлоққа кетиб қолди. Даданг ҳафа бўладилар, эртага кечга қолмай, эртароқ олиб-кел, кийим олсин" деб. Бахтбек ҳам шунча йилда илк бора Нозимани бундай совуқ нигоҳда кўраётганди. —Онанг йўқми сени? Нега шаҳарга қайтгач, мен билан кўришишга ярамадинг? —Ойи мана келдимку! -Гулдиёр ҳафа бўлиб деди. —Сизни эсдан чиқарадиган қизманми мен? Қачон сизни унутдим? Нега ойинг йўқми дейсиз ойиии? —Ликкиллаб шаҳар айланиб, энди эсингга келдимми? —Нимааа? -Гулдиёр бундай муомилани кутмаганди. Нозима ҳам, жаҳлда қаттиқ гапириб юборганини кейин...Гулдиёрни ёш мавжланган кўзларига қараб англади. —Мени бирон марта кўрганмисиз ойи ликиллаганимни? Мен шундай қизга ўхшайманми ҳали? Амакимни ҳурмати... ўзимни уларни олдида, қарздор... айбдор ҳис қилганим учунгина келдим. Бўлмаса келмасдим ҳам. Гулдиёр олган нарсаларига ҳам қарамай, юқори қаватга йиғлаганча чиқиб кетди. —Бекор қилдиз... Ҳафа қилдингиз уни. —Она ва қиз орасига аралашма Бахтбек! Нозима Бахтбекни гапини кесиб гапирди-да, ошхонага қайта кириб кетди.
نمایش همه...
👍 237😱 102😢 33 17🔥 10😭 7 5🍓 5❤‍🔥 4🥰 4🙉 2
#ҲАЛОВАТ_2 18. —Сен мен билан кийим танламоқчимисан? -шаҳарга қайтишгач, Гулдиёр кийим дўконига кириш олдидан сўради. —Ҳа ўзим танлаб бераман. -Бахтбек жилмайиб, машинадан тушди. —Гулииии. —Ҳаа! —Ситорани туғилган кунидек, кўзга ташланадиган кийим олма! —Нега экан? —Ўшанда ҳаммани эътиборини тортгандинг! —Ҳеч кўйлакда кўришмагани учун, шундай қарашган. Ҳозир аралаш кийинаман. Қишлоқда дадам рухсат бермайди шимда юришимга. Шунга кўйлак кийишга энг аввало ўзимни кўзимни ўргатдим. —Қишлоққа кетганинг ҳам фойдага ишлабдику, ҳар қалай. -Бахтбек ростдан дадасини уйидан, эски стилида эмас, юпка-бирюпка билан, сонидан келадиган кўйлак кийиб олган қизга қараб кулиб қўйди. —Уни-буни қўй, кимни ҳисобидан кийинаман? -деди Гулдиёр расталарда терилган турли-туман кийимларга қараб. —Мени! —Ростданми? Наҳотки? —Албатта! —Амакимни чўнтагидан сенга келган пулларгами? -Гулдиёр қош қоқди. —Гули, мен энди 17-18 ёшли мактаб битирувчиси эмасман! 22ёшли олий маълумотли инсонман. Албатта фақат ўқишга сарфламадим вақтимни. Ўзимни молиявий яхшилаш йўлларини ҳам қилганман. —Оҳоооо, унда бир эмас, бир нечта кийим оламан. -Гулдиёр кўзини сузиб қўйдида кийимлар томон кетди. —Тентак! -Бахтбек қизни ортидан бош силкиб қўйди. —Суҳбатларимиз қандайдур ҳузурбахш. Қанийди бари шундай силлиқ кетса эди. Ҳозир мендан бахтли инсон йўқ. Чўзмай катталар билан гаплашиш керак. Ўзлари сезиб қолмасидан аввал. —Дўконни кўчирдинггей ўзиям. -машинага кийимлар солинган сумкаларни жойларкан кулди Бахтбек. —Сени даврингда бир шопинг қилсам қилибманда. -машинага ўтиргач, қўли билан елпинди. —Кондицианерни ёқ, қизиб кетдим. —Ҳўп бўлади хоним. Энди кечаси билан буларни қай бирини кияй деб ўйланиб, тонгда ухлаб қолмагин яна. —Ундай бўлмайди ҳавотир олма, опам билан Элёр акани опасини кийим дўконидан бир хил кўйлак олиб бўлганмиз тўй учун. Бахтбек калит бураган жойида қизга ҳайрон қаради. —Нега индамай келдинг унда мен билан кийим олгани? —Ўзинг айбдор. Қишлоқдан эрта олиб кевоганинг учун. Чўнтагинг зарар кўрди. Бахтбек пешонасини силаркан. Иложсиз яна кулди. 🍃 🍃 🍃 Нозима ошхонада ўйчанг ўтираркан. Боягина тўй олди, бир нарса керак бўлиб, келган қайнопасини ўғлини гаплари кўнглини ғаш қилиб қўйди. "—Билмасмидингиз уларни муносабатларини?.... Гулдиёр шу Бахтбекни деб, менга турмушга чиқишдан бош тортганди-да.... Балки аллақачон ишни битириб ҳам бўлгандурлар....." —Бўлиши мумкинмас!... -Нозима бошига оғриқ кириб, икки қўли билан бошини ушлаб, қолди.
نمایش همه...
👍 284😱 104🍓 25 13🥰 9😢 5❤‍🔥 3🕊 3😐 3
#ҲАЛОВАТ_2 17. 🍃 🍃 🍃 —Бунча ҳурсандсан? -Элёр хоҳламаса ҳам лаблари жилмаяётган қиздан кулиб қўйганча сўради. —Эплармиканман Элёр ака? Ҳаяжонланиб кетяпман. -Шодиёра ич-ичидан ўзини бошқача ҳис қилаётганди. —Мен сенга ишонаман! -Элёр Шодиёрани яқинига келиб, икки қўли билан қизни икки елкасидан тутди. —Икки йилдан буён биргамиз! Ёнимдасан! Ёнингдаман! Дадил бўл, ҳисларга берилма! —Ҳўп! Аммо бу мени биринчи мустақил ишим. Қолганларида сиз доим ёнимда бўлгансиз. -Шодиёра чуқур нафас олиб чиқарди. —Мен доим ёнингдаман. Сени қўллаб тураман. —Борасизми? Судда қатнашасизми? —Албатта, сенга далда бўлиш учун ҳам бораман. Озгина ишларим бор. Сен кетавер, мен шуларни битказиб бораман. Шу пайт хона эшиги очилиб, янги ҳодим эшик олдида қотиб қолди. —Ҳалиги ме...мен узр. -гаплари чалмашиб-чалмашиб чиқиб кетди. —Уни сизга қарашлари бошқача. Нега келган экан? -деди Шодиёра қиз кирмай, қайтган эшикка тикилганча. —Рашк қиляпсанми? -Элёр жилмайди. –Йўғэ...-Шодиёра, бироз ҳижолат бўлди. Элёр қизни елкаларини қўйиб юбораркан, унга омад тилашми унутмади. 🍃 🍃 🍃 Бахтбек учун, тушликкача бўлган вақт жуда секин ўтгандек бўлди. Соат ўн икки бўлишини ҳудди ўлчасини пойлаган бўридек, термулиб турарди.
نمایش همه...
👍 354 44🔥 39🥰 27🤨 15🕊 5🍓 5❤‍🔥 4😱 1😍 1
​​#ҲАЛОВАТ_2 16. 🍃 🍃 🍃 —Эртага кетасанми яна қизим? -Собир кечки овқат маҳали, сўради. —Ҳа дада, индинга, амакимни опаси келин туширяпти, шунга ойим келмасанг уят бўлади дедилар. -Гулдиёр иложи борича бу хонадонда ойиси ҳақда гапирмасликка ҳаракат қиларди. Дадасини унга ҳаёли кетмаслиги учун. Ахир энди алоҳида-алоҳида оилалари бор. Дилфуза сабаб: Уни олдида гапиришга ҳижолат бўларди. Мана бобо-бувисини вафотидан олдин дуоларини олди. Дадасини иссиқ-совуғидан шу аёл ҳабардор. Икки укаси бор. Дилфуза анча ўзгарган. Шу оилага сингиб кетиш учун йилларини сарфлади ахир.... —Дилфуз менга ариқ бўйидаги кичик супага жой тўшагин. Иссиқни кунида тоза ҳавода ухламоқчиман. —Ҳўп! Кечки овқатдан кейин, Гулдиёр ва Дилфуза дастурхон йиғаркан, буюрди Собир. 🍃 🍃 🍃 —"Ухламадингми?" -Гулдиёр шу биргина сўз ёзилган смсдан юзи қизариб, деразадан қараб қўйди. Ҳаёлида ҳудди, кимдур пойлаб тургандек. —"Энди ухламоқчиман!" -жавоб ёзди. —"Гаплашайлик" "Қўнғироқ қиламан" —"Йўқ қилма!" -Гулдиёр шошиб ёзиб жўнатди. Кейин ортидан сабабини ҳам ёзди. —"Дадам мени хонамни, деразаси таърафда ариқ бўйида ухлаяпти" —"Сен билан гаплашгим келганди" Иккиси қисқа-қисқа смслар билан, тунни ярим қилдилар. Асосан эски шўхликларини эсладилар. Гулдиёрни охирги смсни ёзаётган жойида ухлаб қолди. Тонгда турганда, Бахтбекдан келган смсларни ўқиди. —"Ухлаб қолдингми?" -дейилганди ўқилмаган ҳабарни биринчиси. —"Эртага кечга эмас, тушдан кейин бораман. Нозима ойим айтдилар. Ҳаммаси янги кийим олиб, сен қолибсан. Сенга кийим олгани борамиз" —Борамиз? -деди Гулдиёр смсни ўқигач, тушинқирамай. —Нима мен билан кийим танламоқчими бу яна? Авваллари асосан бир-бирига мослаб кийинишарди. Ҳаёли ўша вақтларга кетди.
نمایش همه...

🔥 195👍 68😍 24 15🥰 5❤‍🔥 4🍓 2
Севар эдим тилаб висолинг, Топилмасди тенгу тимсолинг, Тақдир экан шундайин савдо, Соғинч мени қилмоқда адо, Ғариб дилдан куларми хижрон? Бизни бирга қиларми хижрон? Кеттим ёқиб оловда ўзни, Юмиш осон бўлмади кўзни, Йиллар ўтиб англадим ишон, Тополмасман сен каби дўстни. Ғариб дилдан куларми хижрон? Бизни бирга қиларми хижрон? Қўрқдим сени бой бериб оҳир, Сенсизликда қолмоқ хўп оғир. Билсанг қанча узоқ кетсам-да Тарк этмади ишқ бўлиб оғриқ. Ғариб дилдан куларми хижрон хижрон? Бизни бирга қиларми хижрон? Қўйгин энди араз фироқни, Тушун жондан ўтган титроқни. Таъна қилма жоним илтимос, Кечир мендай ожиз гумроҳни. Ғариб дилдан куларми хижрон? Бизни бирга қиларми хижрон? Кел, ярамга малҳамим ўзинг! Бахтим ўзинг, хамдамим ўзинг! Қучоғимда гул мисол яшна, Орзуларим маҳрами ўзинг. Ғариб дилдан куларми хижрон? Бизни бахтли қиларми хижрон? ©️Дилҳаёт
نمایش همه...
👍 64 15🔥 6🕊 1
#ҲАЛОВАТ_2 —Бахтбек бизни йўлимиз... барибир айро. Ҳақиқатни тан олиш керак. Бизни ота-оналаримиз эр-хотин. Одамлар нима дейди? Ойим ҳам ҳеч қачон рози бўлмайди. Гулдиёр очиқ айтмаса ҳам, гап орасида, Бахтбекда кўнгли борлигини билдириб бўлганди. —Курашамиз! -деди Бахтбек. —Бу имконсиз! —Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани имкони бор. Шунчаки ҳаракат қилиш керак. —Қўйиб юбор Бахтбек. Ноқулай бўляпман! Гулдиёр, аста Бахтбекни бағридан чиқди. —Кетдикми? -Бахтбек машинани юргазаркан, Гулдиёрга бир назар ташлаб қўйди. —Ўйланма ҳўп! Ҳаммасини ўзим ҳал қиламан. —Сен менга қара, ўша куни нега Маржонингни қўлини ушлаб тургандинг? —Рашкми бу? —Савол бу. Жавоб бер! Бахтбек жилмайиб, қўйди. —Маржон 4йил севишган йигити, курдошимиз қўлини сўраб таққан узугини мақтанаётганди. Битта кўринг деб қўймади. —Сендан бошқаси йўқми мақтангани. -энса қотирди Гулдиёр. —4йил бегона юртда, фақат икта ҳамшаҳарингдан ташқари, фақат инглизлар билан яшасанг, шунақа яқин бўлиб кетадида. Мен, Элбек ва Маржон бирга ўқиганмиз. —Ишондим. —Кесатма! Ўзинг ҳам, янги дўстлар орттиргандирсан 4йил ичида. —Йўқ эмас, бор. Аммо фақат қизлар. Бахтбек лабини қийшайтириб кулиб қўйди. —Қачон олиб кетаман сени? -қишлоққа киришда сўради Бахтбек. —Эртага кечга олиб кетасан. Амманг амакимга, бир дунё гап гапирибди. Бизга сўзи ўтмаслигини айтибди. -лаб бурди. —Сени боришинг нега керак экан? —Қайдам. Балки куйиб ўл тегмадинг деб, келини кўз-кўз қилар. —Антена яхши ишлайдими бу ерда? —Норм. Нега сўраяпсан? —Кечга қўнғироқ қиламан. Сен билан суҳбатлашишни соғиндим. —Тентак! Мен кечаси ухлайман. Реъжимли ҳаммаси. -Гулдиёр юзини ойна таърафга бурди. —Мен учун, реъжимингни бузсанг-бузибсанда. Гулдиёр мийиғида жилмайиб қўйдию, кўча бўйидаги машинасига суяниб турган, йигит эътиборини тортди. —Жавоҳир ака қамоқдан чиқибдиларда. Буни деб опамни ҳа тана, на қалб оғриғи қолмади. деди хўрсиниб.
نمایش همه...
👍 347 43😁 23😱 20👀 7❤‍🔥 4🥰 3🕊 3🍓 3🔥 2👏 2
Shatranjga bosib yuboringlar❤️
نمایش همه...
👍 63😁 8😱 7 5🔥 3🤣 1
Ovchi qiziqroqmi yoki shatranj?Anonymous voting
  • Ovchi
  • Shatranj
0 votes
🔥 23 1
Assalomu alaykum opooo yaxshimisiz? Doimgidek juda chiroyli hikoya boʻldi.Boshida unchalik tushunolmadim keyin esa rosa yoqib qoldi.Nomi ham odamni oʻylantirgandi rosa, nimadir deb tahmin qilish qiyinroq boʻldi.Boshqa hikoyalarizga nisbatan.Lekin oxiri chiroyli yakun boʻldi (adashimdan) 🍃 🍃 🍃 Биз маҳфий каналдаги #ИФФАТ ҳикоясини тугатдик. Эндиги қўшилмоқчи бўлганлар қисмларини кутмай, ўқиш имкониятига эга. Ва аллақачон, Иккинчи #КОКТЕЙЛ номли ҳикоямизни бошладик. Қўшилиш истагида бўлганлар. @D_Qosimovabot га ёзишингиз мумкин. Онлайн бўлганда, жавоб қайтарилади.
نمایش همه...
29👍 17🔥 6😍 6🥰 2🕊 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.