cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Bakhadir Mirzaev

© "TIQXMMI" Milliy tadqiqot universiteti rektorining Matbuot xizmati Veb-sayt: https://www.tiiame.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=1000799219970 Instagram: instagram.com/mirzaev_bakhadir/ Youtube:youtube.com/channel/UCIrMePmoTFMcukceT

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
693
مشترکین
-224 ساعت
-77 روز
+2830 روز
آرشیو پست ها
Университет ректори Баходир Мирзаев мактаб битирувчиларини табриклади 25 май "Сўнги қўнғироқ" куни муносабати билан «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ректори Мирзаев Баходир Суюнович ўзи таҳсил олган Қашқадарё вилояти Нишон тумани 3 умумий ўрта таълим мактаби байрам дастурида бўлди. Унда Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев, туман Мактабгача ва мактаб таьлими бўлими бошлиғи Бахриддин Давланов ва вилоятдан бир гурух меҳмонлар иштирок этдилар. Ректор мактаб битирувчиларини муборакбод этиб, келгуси ишлари ва ўз олдиларига қўйган мақсадлари йўлида катта зафарлар тилади. Шунингдек, ушбу масканда кўп йиллар мобайнида меҳнат қилган ўқитувчи ва мураббийларга университет фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари тақдим этилди. "Шу фурсатдан фойдаланиб, сизларни тарбия қилган, қийин пайтларда қўллаб-қувватлаган ота-она ва яқинларингизга, билим ва тарбия берган устозларингизга миннатдорлик билдираман" - дейди университет ректори. 3 сонли умумий ўрта мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий китоблар ва дарс ўтган устозларига эсдалик совғалари топширди. Шунингдек, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари учун Фахрий Битирувчи стипендияси таьсис этилди. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида «ТИҚХММИ» Миллий тадққиот университети ва Нишон тимани 3 умумий ўрта таълим мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
نمایش همه...
👍 22
👍 2
Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференциясининг ялпи мажлиси доирасида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ректори Баходир Мирзаев иштирок этди “Илмий-техника тараққиёти шароитида олий техник таълим истиқболлари” мавзусидаги анжуманида Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасев бошчилигида ташриф буюрган 15 га яқин муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация ва Ўзбекистон томонидан 35 ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари қатнашдилар. Конференцияда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг барқарор ривожланишига эришиш учун академик мобиллик ва меҳнат бозорида энг кўп талаб қилинадиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида университетлараро лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш лозимлиги қайд этилди. Қўшма илмий ва инновацион тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар малакасини оширишни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Баходир Мирзаев икки давлат муҳандислик-техника соҳаларига илғор муҳандислик мактабларини яратиш тажрибаси, техник таълимни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари, фан ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари бўйича маъруза қилди. Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
نمایش همه...
👍 8
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори Баҳодир Мирзаев махалла ёшлари билан учрашди Тошкент шахар Яшнобод тумани “Марифат”, “Ойдинкўл”, “Бешбола” маҳаллаларидан бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда бугунги кунда мактаб, олий таълимда таҳсил олаётган ёшлар қаторида эҳтиётсизлик оқибатида турли ножўя йўлларга кириб қолган ва бугунги кунда тузалиш йўлига кирган ёшлар ҳам иштирок этди. Учрашувда ректор томонидан ёшлар муаммолари ва таклифлари ўрганилди. Жумладан, ёшлар томонидан университетда мавжуд йўналишларга бўлган қизиқиш, тил ўрганиш курсларида иштирок этиш таклифлари ректор томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ёшларни қийнаётган турли муаммоларнинг ечими бўйича юзма-юз суҳбатлашилди. Мазкур муаммоларни ҳал этиш ҳамда айрим ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
نمایش همه...
👍 10
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.