cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

پست‌های تبلیغاتی
494
مشترکین
+124 ساعت
+27 روز
+730 روز
آرشیو پست ها
#Online “Ахсикент - Наманган туризмида туб бурилиш ясайдиган ноёб объектга айланади, бу ер вилоятга катта шуҳрат ва иқтисодиётга манфаат келтиради” Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ахсикент" археология паркида бўлиб, давом этаётган қурилиш ишлари, шунингдек, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида режалаштирилаётган экотуризм дам олиш масканига ишланган лойиҳа-таклифлар  билан танишди. "Ахсикент" улкан ихтиролар, ўз даврининг инновациялари маркази, тамаддун ўчоғи бўлган. Ёдгорлик 100 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, унинг 15 гектари Ғарбий работ қисмини ташкил этади. Айни пайтда буу ерда тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда. Ушбу объектлар шу йилнинг охиригача битказилиши режалаштирилган. Улар юқоридаги кириш қисмидан то тубигача яхши сақланган бўлиб, устки томонларини тиклаш жараёнлари давом этмоқда. "Ахсикент" экспедицияси раҳбари, Ўзбекистон фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, профессор Абдулҳамид Анорбоев қазиш ишларига оид янги маълумотларни тақдим этди. Вилоят ҳокими қурилиш ишларини тезлаштириш, бунинг учун барча шароитлар яратилиши ҳақида кўрсатмалар берди. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
Айни дамда Тўрақўрғон туманидаги Ёртепа кўча маҳалласида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Бош прокурор кубоги учун спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақасининг маҳалла босқичига старт берилди. Тадбирнинг очилиш маросимида Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов иштирок этиб, қатнашчиларга кейинги босқичларда ҳам фаол қатнашиб, юқори марраларни забт этишлари ва ўз маҳалласи номини республика даражасига олиб чиқишида омад тилади.
نمایش همه...
Қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилди Тўрақўрғон тумани электр таъминоти ходимлари томондан электр энергияси учун қарздор бўлган истеъмолчиларни тармоқдан узиш чоралари кўрилмоқда. Шу ўринда электр энергияси истеъмолчиларига қарздор истеьмолчиларни тармоқдан ажратиш ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари кераклигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Тўрақўрғон тумани электр таъминоти.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Сегодня с раннего утра в штабе по вопросам сборки зерна,под руководством хакима района Ахрорбека Мансурова, с участием руководителей 19 отрядов и тех, кто был назначен ответственными, было проведено собрание по вопросам ускорения сборки урожая, обеспечения бесперебойной работы комбайнов, создания для водителей комбайнов достаточных условий. Today, early in the morning, at the grain assembly headquarters, under the leadership of the district khokim Akhrorbek Mansurov, with the participation of the leaders of 19 detachments and those who were appointed responsible, a meeting was held on the issues of accelerating the harvest, ensuring the uninterrupted operation of combines, creating sufficient conditions.
نمایش همه...
👍 1
Ўрим-йиғим жадаллашиши шарт, бу ҳосилни ўз вақтида саранжомлаб олиш ва кейинги агротехник тадбирлар учун ҳам зарур Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигида ғалла штабида 19 та отряд раҳбарлари ва ўримга масъул этиб бириктирилганлар иштирокида йиғимни жадаллаштириш, комбайнларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, комбайнчиларга етарли шароитларни яратиб бериш масалаларида йиғилиш ўтказилди. Маълумот учун: Тўрақўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун асосий майдонларга 4 минг 876 гектар бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, 14 минг 247 тонна ғалла ҳосили олиш мақсад қилинган. Бугунги кунгача 1000 гектар майдондаги ҳосил йиғиб олинди, 41 та фермер ўримга тушди, шундан 14 таси зафар маррасига етиб келди. Жами 7640 тонна ғалла омборларга етказилди.
نمایش همه...
👍 1
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг хонадонингиз ёки тадбиркорлик фаолиятингизда фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан ўтказиладиган фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиш ёки текширувларда ҳамда фавқулодда вазиятлар тизимига ишга киришда коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари содир этилаётганига гувоҳ бўлсангиз, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлимининг +99897 991-01-27, +99897 707-42-01 рақамлари ва бошқарманинг 101, 1050 қисқа рақамларига мурожаат қилинг! Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати.
نمایش همه...
video_2024-06-21_09-21-38.mp44.61 MB
Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2023 йилдаги “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 468-сонли Қарори ижроси бўйича бириктирилган ишсиз, миграциядан қайтган ҳамда ҳозирда меҳнат миграциясида юрган ёшларнинг ота-оналари билан яшаш хонадонларида мулоқот ўтказилди. Учрашувда ишсиз тоифадаги ёшлар тумандаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди ва  уларни спорт ва бошқа тўгаракларга жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ёшлар етакчиларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.
نمایش همه...
Спортнинг гандбол тури бўйича "Наманган вилояти прокурори кубоги" ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 92-сон қарорида белгиланган, асосий вазифалардан бири бўлган соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу кунларда Наманган вилоятининг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Спортнинг гандбол тури бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят прокурори кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар, туман сектор босқичида ғолиб бўлган 200 нафардан зиёд қизлар ҳамда 230 нафардан зиёд ўсмир болалар жамоалари иштирок этишди. Мусобақа якунига кўра: Ўғил болалар ўртасида: 🥇1-ўрин Норин тумани жамоаси 🥈2-ўрин Чортоқ тумани жамоаси 🥉3-ўринни эса Уйчи тумани жамоаси эгаллади. Қиз болалар ўртасида эса: 🥇1-ўринни Тўрақўрғон тумани 2-сектор 🥈2-ўринни Норин тумани 2-сектор 🥉3-ўринни Косонсой тумани 2-сектор қизлар жамоалари эгалладилар. Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга вилоят прокурори У.Мадрахимов томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Наманган вилояти прокуратураси. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
نمایش همه...
👍 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.