cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Dunyo Uz | Tezkor Xabarlar

@Dunyo_uz Янгиликлар дунёсидан четда қолиб кетманг.❗ Бизнинг каналда фақат расмий ва муҳим янгиликлардан хабардор бўласиз. Реклама хизмати учун👇 @otash_media_uz

نمایش بیشتر
Advertising posts
202 732مشترکین
-8224 ساعت
-9417 روز
-10 93730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🇷🇺🇺🇦 Россия ҳудудига йирик дронлар ҳужуми амалга оширилди 20 апрелга ўтар кечаси 50 дан ортиқ дрон Белгород, Брянск, Калуга, Смоленск, Рязан, Липетск, Тула ва Москва вилоятларига ҳужум қилди. Белгород вилоятининг Пороз қишлоғида дроннинг турар-жой биносига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Калуга вилоятининг Малоярославецкий туманида дрон электр подстанциясига, Смоленск вилоятининг Кардимовский туманида эса ёқилғи-энергетика мажмуасига ҳужум қилди. Брянск вилоятида ҳам дрон электр подстанциясига ҳужум қилгани хабар қилинган.
نمایش همه...
🌨 Россиянинг Санкт-Петербург, Новгород ва Твер вилоятларида қор ёғмоқда Канал: @Dunyo_uz
نمایش همه...
Бугун Ўзбекистон бўйлаб кучли ультрабинафша нурланиши ва магнит бўрони кутилмоқда Геотаъсир кучига эга магнит бўрони - 3 балл кун бўйи фаол бўлади ва фақат кечаси сусаяди. Бундан ташқари, қуёш фаоллигининг энг кучли УВ индекси 12:00-13:00 да чўққисига чиқади. Соат 18:00 гача индикатор ўртача қийматларга қайтади.
نمایش همه...
🇷🇺 Россиянинг Тюмен вилоятидаги Ишим дарёсида сув сатҳи бир кун давомида 3 метрдан ошиб кетди. Вилоят губернатори Александр Моор ўзининг телеграм каналида сувнинг тез кўтарилиб бораётганини маълум қилди.
نمایش همه...
🇹🇷🇮🇱🇮🇷 Эрдоған Эрон ва Исроилнинг баёнотларига ишонмаслигини айтди «Ҳозирда Исроил ва Эрон турли гапларни айтишмоқда. Ҳеч қандай жавобгарлик йўқ, тушунтириш йўқ. Эроннинг баёнотларига асосланиб, у ҳақиқатни гапиряпти, дейиш мумкин эмас. Исроил ҳақида буни умуман айтиш мумкин эмас», деди Туркия президенти Эрдўғон журналистлар саволларига жавоб берар экан.
نمایش همه...
Бугун 20-апрель – бутун дунёда “Ҳаёт мазмуни”ни излаш куни. Инсон яшайди ва кўпинча ўзининг бебаҳо вақтини, ҳаётини қандай ўтказиши ҳақида ўйламайди. Ушбу байрам барчани вақт ўтиши ва нима учун яшаётганлигингиз ҳақида ўйлашга ундайди. Ушбу кунни ҳаётингизга янги маънолар киритиш учун ўтказинг. Ахир маънони излаш эмас, яратиш керак.
نمایش همه...
⚡️Ўзбекистон автомобиль бозорида қаторасига учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди ва автомобиль бозори ой давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.
نمایش همه...
Пиёдалар учун хизмат қиладиган Япония архитектураси 1673 йилда Ямагучи префектурасининг Ивакуни шаҳрида Нишики дарёси устида қурилган Кинтай кўприги. Бу Япониядаги энг машҳур кўприклардан биридир.
نمایش همه...
Қозоғистондаги сув тошқинларида кучукларидан айрилган итнинг нолиётган видеоси тармоқда машҳурликга эришди.
نمایش همه...
🇮🇱🇵🇸 Исроил аскарлари кетганидан кейин фаластинликлар вайроналарни тозалашмоқда
نمایش همه...