cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz

نمایش بیشتر
طاجيكستان261زبان مشخص نشده استدین و مذهبی7 338
پست‌های تبلیغاتی
12 305
مشترکین
-924 ساعت
-387 روز
-23930 روز
آرشیو پست ها
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар. Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди. Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар. Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади. 🔗 https://islom.uz/maqola/22322 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
Sequence 05 tg.mp419.08 MB
👍 27 4😍 1
03:07
Video unavailableShow in Telegram
Юрт соғинчи Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
نمایش همه...
IMG_2369.MP416.00 MB
18👍 8
08:28
Video unavailableShow in Telegram
Shayx Alijon qorining arab tilidagi intervyusi Shayx Alijon qori islom olami kengashiga qarashli “Sod” kanaliga intervyu berdi. Manba: AlQuran.uz Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
Intervyu arab kanal tg.mp444.33 MB
👍 41 7🔥 2😍 2
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Муҳим "ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ! СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... " Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ✅  Улашинг | @MuslimShosh
نمایش همه...
6.49 MB
👍 27 6
01:53
Video unavailableShow in Telegram
🗣MuslimNews — 19.06.2024 🛫 ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati #MuslimNews MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
19.06.2024 tg.mp49.65 MB
👍 15 1
Repost from Muslim.uz
#haj2024 #arafa 🤲 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР
📍Муқаддас заминга ҳаж ибодатини адо этиш учун борган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 мингдан ошиқ юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажардилар.
Бугун, 15 июнь, ҳижрий 1445 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз ибодату дуоларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити муносабати билан ўз табрикларини йўлладилар. Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. 🗣 Табрикда юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон ҳожиларига мамлакат Президенти даражасида эътибор кўрсатилгани алоҳида қайд этилиб, жумладан бундай дейилган:
“Ҳурматли Президент, Сизнинг телефон орқали муборак ҳаж зиёрати учун яратилган шароитлар ва саломатлигимиз ҳақида сўраганингиз ҳамда ҳар куни ҳолимиздан хабардор бўлиб турганингиз ибодат файзи билан юрган биз ҳожиларни чексиз даражада мамнун этди. Буни ҳар бир зиёратчи юракдан ҳис қилиб, кўзларида ёш ила Сизнинг ҳаққингизга алоҳида дуолар қилаётганини эътироф этишимиз даркор”.
🤲 Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.
📖 Шу билан бирга Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилаётган ҳожиларимиз Арафот водийсида имом домлалар, мударрислар, талабалар, зиёратчилар ва уларнинг яқинлари томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 10 мингдан зиёд хатмлари бахшида қилиниб, юртимиз, давлатимиз раҳбари ва халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #arafa MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 25 10
Repost from Islom.uz
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Қайд қилинишича, уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. @islomuz
نمایش همه...
👍 17 3
06:39
Video unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш тартиби
نمایش همه...
IMG_2358.MP434.94 MB
9👍 6😍 1
Repost from Islom.uz
Photo unavailableShow in Telegram
Арафа кунининг фазилатидан бебаҳра қолманг! Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан-қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Солиҳлардан бири: «Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб, уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим», деб айтади. Рамазон ойидаги қадр кечаси аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ таолодан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадислар орқали аниқ хабар бериб қўйганлар. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Агар арафа кунининг оқшомида, имкон қадар ҳоли қолиб дуо қилиш, фурсатни бой бермасдан фойдаланиб қолиш лозим. Бу вақт аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидадир. Абу Қатодадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: «Ўтган йил ва қолган йилдаги гуноҳлар учун каффоратдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Шанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол, сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар. 🔗 https://islom.uz/maqola/22295 🕋 @islomuz
نمایش همه...
👍 24 3
Photo unavailableShow in Telegram
Такбири ташриқни айтишни унутманг! «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд». Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир». Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади: 15-июнь – 5 маҳал; 16-июнь – 5 маҳал; 17-июнь – 5 маҳал; 18-июнь – 5 маҳал; 19-июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. ✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
👍 24 3💯 3
Photo unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: Андижон 05:00 Наманган 05:00 Фарғона 05:00 Тошкент ш. 05:10 Тошкент в. 05:15 Сирдарё 05:15 Жиззах 05:15 Самарқанд 05:20 Сурхондарё 05:20 Қашқадарё 05:25 Навоий 05:25 Бухоро 05:30 Хоразм 05:45 Қорақалпоғистон Рес. 05:50 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
👍 21 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Fatvoning o‘rni Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz
نمایش همه...
2. Fatvoning o‘rni.mp41.59 MB
👍 26 6
00:50
Video unavailableShow in Telegram
Fiqh nima? Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz
نمایش همه...
Untitled 31.mp42.46 MB
👍 28 14
08:30
Video unavailableShow in Telegram
Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22256 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
IMG_3714.MP444.76 MB
👍 24 7
Repost from Muslim.uz
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.
🌙 Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида: Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅ Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ҳадис илми мактабида: Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; ✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида: Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл; ✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл; ✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл. 🗣 Маълумот ўрнида: Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади. 🗂Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади. 📢 2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 24 2
03:00
Video unavailableShow in Telegram
To‘g‘ri tushunib olishimiz shart bo‘lgan masala Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
IMG_2533.MP415.91 MB
👍 19 4 1
00:44
Video unavailableShow in Telegram
Insoniyatning eng afzallari kimlar? Bahodir Rahmatulloh Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
IMG_2027.MP48.67 MB
👍 18 16 1🔥 1🤩 1😍 1
وارد شوید و به اطلاعات مفصل دسترسی پیدا کنید

ما این گنجینه ها را پس از تأیید هویت به شما نشان خواهیم داد. ما وعده می‌دهیم که سریع است!