cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

BAXTIYOR_OILA 🌙

Рoсулуллоҳ (ﷺ): “Бир-бирини яхши кўрган иккиси учун (орадаги муҳаббатни зиёда қилишда) никоҳга тенг келадиганни топа олмайсиз”.Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган. Muroja't uchun: @BahtiyoroilaBot

نمایش بیشتر
Advertising posts
4 148مشترکین
-124 ساعت
-417 روز
-10030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#бахтлилар_учун Энг аҳмоқ киши учун ҳасса... Бир куни Ҳорун ар-Рашид Баҳлул деган девонага ўз ҳассасини совға қиларкан, дебди: - Тақсир, шу ҳасса сизга, уни ўзингиздан ҳам телбароқ бир кишини кўрсангиз совға қилиб юборарсиз. - Ҳорун ар-Рашид қаттиқ касал бўлиб ётганда Баҳлулни чақиртириб, у билан суҳбатлашмоқчи бўлибди. - Баҳлул, сафарим яқинлашди. - Ҳа, сафаргами, хизматкорларингни сафаргоҳга жўнатдингми? Боришингга гўзал жойларни муҳайё қилиб туришибдими? - Йўқ, улар бормайдиган жойга кетяпман. - Сенга турли ноз-неъматлар тайёрлаб берадиган ошпазларинг-чи? Улар ҳам боришадими? - Йўқ, охират сафарига кетяпман. Ҳеч кимни олиб кетолмайман… - Ҳа, унда ҳалиги ҳассангни ўзингга совға қилсам. Дунёдаги бир сафар учун неча кишини овора қилиб, тайёргарлик кўрганингни биламан-у, абадий охират сафарига тайёргарлик кўрганингни билмадим. Энг аҳмоқ одам сен экансан... деган экан. Энди сиз ўзингизга савол билан юзланинг. Бу дунёда бирор жойга сафарга чиқсангиз қанчалик тайёргарлик кўрасиз, абадий охират сафарига-чи, қандай тайёргарлик кўрмоқдасиз? Ҳорун ар-Рашиднинг ҳассаси сизга керак эмасми? @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
5👍 2
👍 1
#бахтлилар_учун Қилган яхшилигингизга нисбатан айтилган ташаккур, қушларнинг сайрашидан ҳам, тонглар шабодасидан ҳам, дарахтлар шитирлашидан ҳам, созлар куйидан ҳам ёқимлироқдир. @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
7
#бахтлилар_учун Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?.. Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман. Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган. Шу укам айтади: – Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман... Дубайда ишлайдиган дўстим айтади: – Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди: – Бу овқатни қаердан олиб келяпсан? – Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти. – Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди... Туркиядаги танишим айтади: – Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам деб қайсарлик қилиб туриб олар экан... Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки  ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос. Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса,  кийимларингизни  дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор? Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг. Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да... @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
🔥 7👍 5 2
#бахтлилар_учун Бир Шайҳдан сўрашибди: - Оилада эр билан хотин жанжаллашиб аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?! Эркакми ёки аёлми?! Шайх шундай жавоб берди: - Қай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса ўша биринчи бўлиб узр сўрайди.... @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
👍 16 2
#baxtlilar_uchun Kun keladi, oʻshanda Siz yuzingizga tabassum yugurishi uchun oʻzini qurbon qiladigan kimsani uchratasiz. Qalbingizning barcha eshiklarini yopib yubormang, qalbingiz eshigini taqillatgan har bir kimsa ham jarohat yetkazishni niyat qilmaydi. — Shayx Shaʼroviy @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
9👍 2😍 2👏 1
👍 6 1👏 1
#бахтлилар_учун Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Қиёмат куни бир киши дўзахга келтириб ташланади, шунда қорнидаги нарсалар ташқарига отилиб чиқади, у дўзахда ўз қорнидан чиққан нарсалар атрофида худди тегирмонни айлантирадиган эшак сингари айланиб юради. Дўзахилар уни ўраб олиб: – Эй Фалончи, сенга нима мусибат етди? Бизга амри маъруф, наҳйи мункар қилмаганмидинг? – дейишади. Шунда у: – Сизларни яхшиликка чорлар эдим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилардим», – дейди», – деганлар. Имом Аҳмад Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: «Исро кечасида лаблари оловдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишиларнинг олдидан ўтдим – Анавилар кимлар? – деб сўрадим. – Умматингдаги аҳли дунё ваъзхонлар. Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларини унутганлар ва ҳолбуки, китобни ўқир эдилар, ақлни ишлатмайдиларми? – дейишди». Аллоҳ шундай оқибатдан Ўзи сақласин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
😢 5👏 2👍 1
#baxtlilar_uchun Аллоҳга Унинг амрларига мутлақ таслим бўлиш билангина яқинлашилади. Фикру хаёллар, қуруқ гаплар билан эмас. Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу)   @Bahtiyor_oila
نمایش همه...
😢 9 4👍 1
😢 1