cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Соғлом ҳаёт

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга. Реклама: +998 78 113 10 10 ☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

نمایش بیشتر
أوزبكستان1 462زبان مشخص نشده استپزشکی264
Advertising posts
52 203مشترکین
-6124 ساعت
-4977 روز
-2 28930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими? ✅ Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин. 🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг.. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
Уч кун ичида кўкаришдан қандай қутулиш мумкин? ▫️ Кўкарган жойга кесилган алоэ баргини суртинг. Сиз уни ёпишқоқ лента билан ёпиштиришингиз мумкин. Кичик кўкаришлар учун бу усул яхши ёрдам беради. ▫️ Янги карам баргларини кўкарган жойга суртинг. Фойдаланишдан аввал уларни энгил янчиб олиш керак. ▫️ Крахмални сув билан паста ҳосил бўлгунча суюлтиринг ва кўкарган жойга суртинг. Мўъжиза сизни узоқ куттирмайди - эртаси куни гематомадан ҳеч қандай из қолмайди! ▫️ Банан қобиғининг ички қисмини шикастланган жойга атиги ярим соат давомида компресс қилинг. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
💊 Дори аллергияси қандай намоён бўлади? ✅ Аллергия организмнинг бегона, ёт моддаларга нисбатан таъсирчанлик қобилиятини англатади. Аллергияга дори миқдорини ошириб юбориш, организмнинг шу воситага нисбатан ўта сезувчанлиги сабаб бўлиши мумкин. 🔻Бундай пайтда бемор дори аллергияси эканлигини теридаги тошмалар турли хил кўринишда бўлиши билан фарқлаши мумкин. Тошмалар бирдан бемор терисига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичишиши билан бошланади. ✔️Бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгаради. Тана ҳарорати кўтарилади. Дармонсизлик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилади. Тошмалар кўпинча ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда шу соҳа шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади. ☑️ Дори аллергиясини мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг. Илк белгилар намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
⏰ 90 сония танаффус қилинг ❤️‍🔥 Ўзингиздаги ҳис-туйғулар ва ўзгалар хақидаги қарашларни асл ҳолида кўрмоқчи бўлсангиз, 90 сония сабр қилинг. Ҳар қандай ҳис-туйғу: ғазаб, қаҳр - денгиз тўлқини каби 90 сония ичида сусайиши мумкин. 🧧Бир инсон ёки вазият ҳақида ўйламаслик учун ўзингизга 90 сония вақт беринг - бу тахминан 15 марта чуқур нафас олиб чиқаришга тенг вақтдир. Ана шунда шошилинч ва қизиққонлик билан чиқарган қарорларингиз учун келажакда афсусланмайсиз. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
❤️ Юрак ва қон айланиши ҳақида қизиқарли фактлар 🔷 Катта одам танасидаги қон томирларининг умумий узунлиги 100 минг километрга етади. 🔷 Юрак катта ёшли одамнинг ҳаёти давомида тахминан 175 миллион литр қонни ҳайдайди. 🔷 Инсон қон айланиш тизимининг энг кичик элементлари бўлган капиллярларнинг диаметри соч диаметридан тахминан 50 марта кичикдир. 🔷 Юрак кунига тахминан 7-10 минг литр қон ҳайдайди. 🔷 Инсон юраги умри давомида тахминан 2,5 миллиард марта қисқаради. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
#Тадқиқот 🥛 Сут саратоннинг олдини олади 🍶 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда. 🍚 Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
▪️Кексалик ва чарчоққа қарши курашувчи нуқта 🟢 Цзу-сан-ли нуқтасини массаж қилиш танани ёшартиради ва касалликларни бартараф қилади. Тибетликлар буни "узоқ умр кўриш нуқтаси" деб айтишади. 🔻Цзу-сан-ли кичик суяклараро бўшлиқда тизза остида жойлашган. Нуқта ошқозон-ичак тракти, сийдик ажратиш тизим органлари ва буйрак усти безларининг ишлаши учун масъул бўлган орқа мия фаолиятини оптималлаштиради. ✔️Нонуштадан олдин эрталаб шу нуқтани массаж қилиш муҳимдир. Иккала оёқдаги ушбу нуқтани соат йўналиши бўйича 9 марта енгил массаж қилинг. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
Терапевтга қачон мурожаат қилиш керак? 🩺 Ҳеч қандай шикояти бўлмаган 20-30 ёшли одамлар ҳар икки-уч йилда бир марта шифокорга ташриф кўриниши керак. 🩺 40 ёшдан кейин йилига бир марта терапевтга мурожаат қилиш яхшироқдир. 🩺 Агар одамда сурункали касалликлар ёки хавф омиллари бўлса, шифокор индивидуал ташрифлар жадвалини тавсия қилади. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
#Биласизми 🏷 Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз. 🏷 Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ. 🏷 Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...
📍Шўрва - энг фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таом 🍲 Биринчидан, шўрва асосий таомларга қараганда анча кам калорияли. 🍲 Иккинчидан, шўрва ошқозон ва ичакларда тез ҳазм бўлади. 🍲 Шўрва ошқозоннинг бир хил массали бўлгани учун ошқозон шиллиқ қаватига таъсир этмайди. Шунинг учун шўрва гастрит ёки ошқозон яраси бўлган одамлар учун фойдалидир. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
نمایش همه...