cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

نمایش بیشتر
Advertising posts
46 146مشترکین
-2324 ساعت
-2547 روز
+630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Имом Молик раҳимаҳуллоҳга: — Қандай тонг оттирдингиз?, деб сўрашганда: — Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳлар ичида, деб жавоб берди. ("Шарҳу Зурқоний алал Муватто".) ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
نمایش همه...
😢 62👍 31 8👏 1
🌼Аллоҳ рози бўладиган ишларда эрга итоат фарз. Эрга итоат Аллоҳга итоат. Аллоҳга итоат эса солиҳалик белгисидир. 🌼Солиҳалик ва Эрга дўст бўлишнинг асосий шартларидан бири шариат чегарасида жуфти суюнадиган ишларда эр учун ҳурсанд бўлиб, Унинг ҳурсандчилигига имкон бермоқлик ва жуфтини хафа қиладиган ишлар учун маҳзун бўлмоқликдир. 🌼Эр хотин ўртасини никоҳдан ташқари самимият, ўзаро дўстлик боғлаши керак. Самимият ва дўстлик бўлмаган муносабатларда ўзаро адоват ҳамда ғараз ҳукмронлик қилади. Ғараз ичқоралик, адоват эса душманликка йўл очади. Ғараз эркакни аёлига нисбатан кибрланишга ундаб, адоват аёлни эрига итоат этишдан тўсади. 🌼Аллоҳ розилигини четга суриб, хотиннинг омонатлиги ва эрнинг олдидаги вазифасини унутиб, бир уйда душмандек яшаётган эр хотинлар қанча... Шайтонни семиртириб... Аллоҳ ҳолимизга раҳм айлаб, Ўзига ибодат қилиш учун яратилганимизни, ва буйруқларига итоат этишимиз шартлигини чуқур англашимизда Ўзи мададкор бўлсин. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
نمایش همه...
👍 99 13😢 12🥰 3🕊 3
Солиҳлардан бири саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиб, Расулуллоҳ қабрларига юзланиб дуога қўл очди. Қўриқчи зобитлардан бири уни кўриб, дуода юзингни қиблага бургин, деди. Унга солиҳ одам рад қилиб айтдики; Ўғлим, Каъба намозни қибласи, Осмон дуонинг қибласи, Халқлар саййиди қабри шарифлари умид қибласидирлар. У зот мени ва сени каъба,еру осмон йўқ кун(қиёмат)да қибламиздирлар.
نمایش همه...
👍 65😢 18 8🥰 1
🚫 Бундай бўлиб қолишдан огоҳ бўлгин! Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: Мунофиқнинг уч аломати бор: 1. Бир ўзи бўлса дангаса бўлиб қолади, 2. Агар ёнида бирортаси бўлса серғайрат бўлади, 3. Ҳар бир ишида мақтов олишга ҳарис бўлади. ©️ Абу Нуъаийм, «Ҳиля». https://t.me/Asaka_Ziyo
نمایش همه...
Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

😢 57👍 52💯 7 5😍 3
Табиатдаги гўзал ва шу билан бирга дилга қўрқув соладиган ҳодисалардан бири – яшин (чақмоқ) чақнашидир. Яшин – атмосферада юз берадиган учқунли электр разряди бўлиб, булутлараро ёки булутлар билан ер орасида ҳосил бўлади. Манфий зарядлар булутлардан ер томонга қараб оқади. Ерга етиб келганда мусбат зарядлар билан тўқнашиши натижасида чақмоқ чақиши кузатилади. Яшин чақнаганда атроф бир зум ёришиб кетади. Чақмоқ чақишининг узунлиги бир неча километр, диаметри бир неча ўн сантиметр, давомийлиги сониянинг мингдан 25 улушига тенг, ток кучи 100 КА (килоампер)гача бўлиши мумкин. Бундай чизиқли яшин билан бирга баъзида шарсимон яшин ҳам чақнайди. Чақмоқ асосан баҳор ва ёз фаслларида кузатилади. У доим момақалдироқ билан бирга юз беради. Чақмоқ чаққанда электр энергияси иссиқлик ва ёруғлик энергиясига айланади. Яшин кўпинча қора ёмғир булутларида, вулқон отиладиган пайтда, торнадо (қуюн) ва чанг бўрони пайтида ҳам пайдо бўлади. Чақмоқ бошининг ер юзаси томонга ҳаракати сониясига 5107 метр тезликда бўлади ва дарҳол ортга қайтади. Яшиннинг асосий разряди ҳаракат қилган каналдаги ҳарорат 25000° дан ҳам ошиб кетиши мумкин. Чақмоқ чақиши ёнғинлар содир бўлишига ва одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин. Чақмоқ электр ва радио симлари, электр станциялар, машина ва аппаратлар учун айниқса хавфли. Унинг самолётга тушиши конструкция элементларини ишдан чиқаради, радио аппаратлари ва навигация асбобларини яроқсиз ҳолга келтиради. Шунингдек, экипаж аъзоларининг кўзини кўр қилиб, турли шикастларни етказади. Дарахтга тушган яшин унинг тагида ва яқинида турган одамларни шикастлаши мумкин. Юқорида бир чақмоқ чақишининг давомийлиги сониянинг мингдан 25 улушига тенг экани, кейин дарҳол яшиннинг ортга қайтиши айтиб ўтилди. Буни қарангки, бундан 1400 йил олдин, инсоният чақмоқ чақишининг хусусиятлари, жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлмаган пайтда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу ҳадисларида яшиннинг чақнаш механизмини ва тезлигини аниқ айтиб қўйган эдилар: “Чақмоқнинг кўз очиб юмгунча қандай ўтиб, қайтганини кўрмаганмисизлар?!”. Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадисда яшиннинг тезкорлиги ўта нозик услубда “кўз очиб-юмгунча” деб баён қилиняпти. Шунингдек, ҳадисда яшиннинг ерга келиб, яна ортга қайтиши ҳам эслатиляпти. Яшин чақнашининг тезлиги ҳақида олимларнинг “сониянинг мингдан 25 улушига тенг” дегани “кўз очиб-юмгунча” деганидир. https://t.me/Asaka_Ziyo
نمایش همه...
👍 172 11👏 6🤩 6 3🎉 2🥰 1😍 1
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаввол ойида турмуш қуриш хуш кўрилади (мустаҳаб)». 📚©️Шарҳу Муслим, 9/209.
نمایش همه...
👍 73 10👏 6😢 5
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уйланмасдан бўйдоқ, сўққабош юриш Исломга тўғри келадиган иш эмас. Ким сени хотин олишдан қайтарса, у сени Ислом йўлидан бошқасига бошлаяпти экан”. Ақли бор одам уйланадими йўқми билмайман. Лекин дини бор одам уйланади. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
نمایش همه...
👍 126 11👏 5😢 5🕊 5🥰 4🎉 2
​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇 (Асака тумани учун )☝ 🗒 Ҳижрий 1445 йил 12-Шаввол 🗒Мелодий 2024 йил 21-Апрель ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ ☀️⚡️Субх 04:05: 🕋🌙Бомдод 04:45, 🕋🌙Пешин 12:50; 🕋🌙Аср 17:15: 🕋🌙Шом 19:10: 🕋🌙Хуфтон 20:45:
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ https://t.me/Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
نمایش همه...
👍 188 11🥰 7🎉 7😢 6🤩 6😍 5🕊 3👏 2💯 2
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Инсонга ато этилган энг ажойиб неъматлардан бири – унутиш неъматидир. Агар инсонда унутиш туйғуси бўлмаганида бирон нарсада саломат қолмаган, у инсондан бирон қайғу аримаган, бирон мусибат чекинмаган, бирон ҳузн ва ғам ўтиб кетмаган бўлар эди. Ўтган офату-балоларни ёдида тутиб, бирон дунё неъматлари ва лаззатларидан татимаган, душман ва ҳасадгўйларга курашишдан тўхтамаган бўлар эди. Аллоҳнинг (бизга) ато қилган неъматлари ҳақида фикр юритинг!» «Мифтаҳу дарус саадати». 📚 https://t.me/Asaka_Ziyo
نمایش همه...
Asaka_Ziyo

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир. (Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) 📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

👍 94😢 11 8👏 4🥰 2🕊 2
ЗУҲД ЧЕГAРAСИ Aбу Язид Бастомий дейди: "Мени ҳеч ким Балхлик бир йигитдек мағлуб қилган эмас. У ҳаж қилиб қайтаётганимизда биз билан учрашиб қолди ва: — Сизларда зуҳдни қандай тушунишади? — деб сўради. — Топилса еб, топилмаса, сабр этишни зуҳд деймиз. — Балхнинг кучуклари шундай қилади... — Хўш, унда зуҳднинг чегараси борми? — деб сўрадик ундан. — Топмаса сабр, топилса, ўзгаларга тортиқ этиш, — деди у". 📚"Қалбимизнинг нури" ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
نمایش همه...
👍 101 16🥰 6🕊 4🎉 1