cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
94 676
مشترکین
-28624 ساعت
-2 3217 روز
+12 02030 روز
آرشیو پست ها
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ЎҚИШГА КИРИШДАГИ МИНИМАЛ ЎТИШ БАЛЛАРИ КЎТАРИЛАДИ 📄 Расмий манбаларнинг ҳабар беришича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балларининг кўтарилиши икки тоифада амалга оширилади. ➖Ҳусусан: ✅ соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; ✅ бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. 📄 Амалдаги тартиб бўйича барча йўналишлар учун минимал ўтиш баллари – 56,7 балл эди. ➖ Шунингдек: ❗️Эндиликда таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 47🤣 6🤨 2😨 2
❗️КИМЛАР ВА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА "ТЕМИР ДАФТАР"ДАН ЧИҚАРИЛАДИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон қарорига илова қилиб келтирилган вақтинчалик тартибга кўра, ➖ ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар қуйидаги ҳолларда «Темир дафтар»дан чиқарилади: 🟢 Бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда; 🟢 Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда оила аъзосининг розилиги билан; 🟢 Малакали тиббий хизмат кўрсатилганда; 🟢 Тўлиқ давлат таъминотига олинганда («Меҳрибонлик», «Саховат» ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга ўтказилганда); 🟢 Аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда; 🟢 Ёлғиз яшайдиган эҳтиёжманд фуқаро озодликдан маҳрум этилганда ёки вафот этганда; 🟢 Оила аъзосининг мурожаатига асосан; 🟢 «Темир дафтар»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда; 🟢 Бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда. 🟢 Икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилганда. 🟢 Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, ✏️ Демак, ким нима муаммо билан"Темир дафтар"га киритилган бўлса, ўша муаммолари ҳал этилмагунича у дафтардан чиқарилмаслиги керак. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 21
00:36
Video unavailableShow in Telegram
♻️ GREEN MASK ORIGINAL aksiya narxda ➖ Ayni bahor fasliga mos keladigan mahsulot. Ortiqcha yog’ni yemiradi, ildizning g'ovaklaridagi kirlarni tozalaydi va husnbuzarlarni yo’qotishga imkon beradi. Teri rangini yaxshilaydi, to‘qima teshiklarini ochadi, o'lik to’qimalarni yo’q qiladi va terini oziqlantiradi. ❗️Аsosiy hususiyatlari; ✅ Yuzingizdagi dog'lar va boshqa teridagi notekisliklarni tezda tozalaydi. ✅ Yuzdagi husnbuzarlarni tez fursatda yo’qotadi. ✅ Yuzdagi ajinlarni tekislaydi. ✅ Terini yumshatadi va oziqlantiradi ❗️To'g'ri, gifdagi kabi surishingiz bilan yuzingizdan bunchalik qora dog'lar bo'rtib chiqmaydi lekin, uch kun ishlatib natijani ko'ring hayron qolasiz ✅ Aksiya narxi 49 000 so'm BUYURTMA BERISH 👇 👇 https://100k.uz/oqim/265832 https://100k.uz/oqim/265832 https://100k.uz/oqim/265832
نمایش همه...
👍 5🤔 2
❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН 📄 Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади. ❗️Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. ➖ Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 17
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эртароқ кетиши мумкин! 📃 Меҳнат кодексининг 187-моддасида, ➖ байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади деб кўрсатилган. ✅ Эртага 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу муносабати билан бугун барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга. ✏️ Фақат узоққа кетиб қолманглар а? Индинга яна иш.. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 29🤣 26😁 9
⚡️ТЕЛЕФОН ҚУВВАТЛАГИЧ (Power Bank) ✅ Ихчам, чиройли ва сифатли бўлган телефон қувватлагичлар етиб келди. ✅ Ҳар-хил юмушлар билан кўчада бўлан вақтингизда ёки уйда, тедефонингизни осон ва тез қувватлашга ёрдам берадиган ажойиб қурилмани Сизларга тавсия қиламиз Нархи 57 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954
نمایش همه...
👍 4
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАГА "ЗАГРАН" ПАСПОРТ БЕРИЛИШИДА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚСА У ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ ? 📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, ➖ Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади. ❗️Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 26😢 3 1
❗️КИМЛАР ИШГА КИРАЁТГАНИДА УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ? 📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); ✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; ✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар; ✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; ✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 22 1
01:40
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Акция ❗️Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! ✅ Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим Қулайликлари: ✅ мустаҳкам ва енгил; ✅ 3 баробар катталашади; ✅ аввалги ҳолига осон қайтади; ✅ кўп жой эгалламайди; ✅ 15 метргача узаяди; ✅ 7 хил режимда сув сепади. Эски нархи: ❌150 000 ❌ сўм; Акция нархи: ✅ 99.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858
نمایش همه...
👍 15
❗️КИМЛАР ИШГА КИРАЁТГАНИДА УЛАРГА ДАСТЛАБКИ СИНОВ МУДДАТИ БЕЛГИЛАНМАЙДИ? 📃 Амалдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда уларга дастлабки синов муддати белгиланмайди ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); ✅ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; ✅ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ✅ ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ✅ 18 ёшга тўлмаган шахслар; ✅ ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ✅ ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; ✅ жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
01:40
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ Акция ❗️Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! ✅ Автомобилингизни лой ва кирлардан тозалаш учун энг яхши ечим Қулайликлари: ✅ мустаҳкам ва енгил; ✅ 3 баробар катталашади; ✅ аввалги ҳолига осон қайтади; ✅ кўп жой эгалламайди; ✅ 15 метргача узаяди; ✅ 7 хил режимда сув сепади. Эски нархи: ❌ 250 000 ❌ сўм; Акция нархи: ✅ 99.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858 https://100k.uz/oqim/472858
نمایش همه...
👍 1
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ 📃 Оила кодексининг 140-моддасида, ➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Ишсизлар томонидан тўланиши керак бўлган ҳозирги алимент миқдорлари аввалгига қараганда фарқ қилмоқда. Демак, Давлат статистика агентлиги томонидан Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи қайта хисоблаб чиқилган ва бу миқдор ҳозирги кунда 5 519 392 сўмни ташкил қилмоқда. ⚡️Юқоридагиларга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб; ✔️ Бир нафар бола учун— 1 379 848 сўм; ✔️ Икки нафар бола учун— 1 839 797; ✔️ Уч ва ундан ортиқ бола учун— 2 759 696 сўмдан кам бўлмаган миқдорида ундирилади. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 94🤔 24😢 11😁 6😱 6💅 5❤‍🔥 2🥰 2🕊 2🙈 2😨 2
❗️КИМЛАР ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ ? 📄 «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқаролар қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади: ✅ яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда; ✅ фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда; ✅ вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда; ✅ вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда; ✅ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда; ✅ биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда. ➖ Давлат божидан озод этиладиган юқорида кўрсатилган шахслар санаб ўтилган ҳар бир ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни сўровномага илова қилиши лозим. ❗️Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 29 1
00:52
Video unavailableShow in Telegram
📹 WI-FI simsiz mini kamera! Hajmi kichik bo‘lgan kamera! Sizning uyingiz, ofisingiz yoki umuman istalgan joyda ushbu kameradan foydalnishingiz mumkin. Uning hajmi 43x25 mm bo‘lib, masofadan WiFi orqali kuzatish funksiyasiga ega. A9 camerasi Micro CDga ega va shu orqali o‘rnatilgan nuqtadan 150 keng burchakni yozib oladi. 🌌 A9 tunda infraqizil tungi tasvirga olish sifati 1080P. Harakatni ham tez aniqlaydi va uni tasvirga oladi. Sizning hafsizligingiz uchun eng yaxshisini tavsiya qilamiz. A9 kamerasi Wi-FI simsiz tarmoq kamerasi masofadan turib HD Motion DV kuzatuv kamerasi Night Vision Gw-19. Kerakli va ishonchli! Aksiya narxi 88 000 so‘m 🚗 Manzilingizga yetkazib berish xizmati mavjud ❗️To‘lovni buyurtmani qo‘lingizga olgandan so‘ng amalga oshirasiz BUYURTMA BERISH 👇    👇 https://100k.uz/oqim/277519 https://100k.uz/oqim/277519 https://100k.uz/oqim/277519
نمایش همه...
👍 10
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА 20 МЛН СЎМДАН ПУЛ БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг тегишли фармони асосида, ➖ иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва мазкур уруш ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши айтилмоқда. ✅ Билишимизча ушбу пул мукофотлари уларга "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан берилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 82😁 13🤷‍♂ 10🤨 3👏 2🥴 1
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК! 📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. ❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади: ✅ охиригача олинмаган иш ҳақини; ✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; ❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 25
⚡️Палароид кўзойнак ➖ Полароид кўзойнаклари зарарли ултрабинафша нурлар ва кўз қамашишидан ҳимоя қилувчи замонавий ва функционал аксессуарлардир. Улар бардошли рамкалар ва қулай ушлагичларга эга бўлиб, узоқ вақт Сизга хизмат қилади. Полароид линзалари ёрқин ва тиниқ кўришни таъминлайди, шу билан бирга чақнашдан ҳимоя қилади. Ташқи кўринишингизга эса ўзгача кўрк бериб туради. ✅ Кўзойнак барча кўринишдаги инсонлар учун мос келадиган услубда ишлаб чиқарилган. Нархи 99 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/471211 https://100k.uz/oqim/471211 https://100k.uz/oqim/471211
نمایش همه...
👍 12
❗️ЭНДИЛИКДА КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБА ХАМ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШИ МУМКИН БЎЛАДИ ⚡️Бугун давлат раҳбари ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда Президент илгари сурган ташаббусга кўра, ➖Эндиликда давлат гранти грант асосида ўқишга кирган талаба учун 4 йилга эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга ўқиган талабалар орасида қайта тақсимланади. ✅ Яъни, грантга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлмаса, у кейинги йили контрактга туширилиши мумкин. Бунинг акси эса, контрактга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлса у кейинги йили грант асосида ўқишини давом эттириши мумкин. ✏️ Албатта ҳозирча бу янги ташаббус. Ҳали бу бўйича янги ўқув йили бошлангунига қадар алоҳида норматив хужжат қабул қилинади ва хужжатда бу масала қандай бўлади, талаблари қанақа бўлади, кимни контрактга-ю кимни грантга ўтказиш бўйича таълим муассасаларидаги кимлар жавоб беради хамда шунга ўхшаш масалалар аниқ белгиланади ва шундан кейин бу тартиб ҳақида янада кенгроқ тушунчага эга бўлишимиз мумкин. ✏️ Ушбу ташаббус амалга киритилганидан кейин катта эҳтимол билан қуйидаги баҳоналар бекор бўлса керак: ✔️ Йигитлар,— контрактга кирганимда уйдагилар ўқитмаган. Кейин ўқишдан совиб кетганман; ✔️ Қизлар,— уйдагиларга оғирлигим тушмасин деб контрактга кириб ўқимаганман; ✔️ Ота-оналар,— контрактга кирганди денг, қарасак ёши ўтяпти. Ке қизим, борган жойингда оғирлигинг тушмасин деб узатвордик; ✔️ Совчилар,— жуда тиришқоқ йигит. Қачон шу ўқишга грантга кирсам кейин уйланаман деб катта ўқишга осилиб олган. 3 марта контрактга кириб ўқимади. Энди уйланиб хам ўқийверасан деб қулчиликка келдик. Куёвимиз ўттиз икки ёшда.. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 104😁 47🤣 43👏 5🔥 4 2🤔 2
❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ; Мен субсидия билан уй-жой сотиб олмоқчи эдим. Субсидия орқали уй олиш учун талабгор оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 55🤷‍♂ 13😢 7😁 4 2😱 1👻 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ОРИГИНАЛ ТИКУВ МАШИНКАСИ ✅ • Мини тикув машинка. ✅ • Model: SM-202A ✅ • 220v тўкда ва батарекада ишлайди. ✅ • 2-хил тезлиги бор. ✅ • Оёқ учун педали хам бор. ✅ • Размер: Буйи 19см, эни 17.5см ⚡️Чегирма нархи: 157.000 сўм ✅ 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/478552 https://100k.uz/oqim/478552 https://100k.uz/oqim/478552
نمایش همه...
👍 10
❗️ЎЛИМНИ ҚАЙД ЭТИШ УЧУН ФҲДЁ ОРГАНИГА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР БИЛАН БОРИЛАДИ ? ⚡️САВОЛ: Яқинда отам вафот этди. Ўлимни қайд этиш учун ФҲДЁ органига қандай хужжатлар билан бориш керак ? ⚡️ЖАВОБ: Оила кодексининг 225-моддасига асосан, ➖ Ўлимни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ЁКИ фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори тақдим этилиши зарур. ❗️Маълумот учун: ➖ Ўлим содир бўлганлиги ҳақидаги ариза ўлим содир бўлган куни ёки мурда топилгач, уч кундан кечиктирмай берилиши зарур. ➖ Ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 43🤔 8👏 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ҚАЙРИЛИБ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ЯҚИНИДА ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарорига асосан, ➖ транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ушбу қоидага бўйсунмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 11😁 1🥴 1
00:32
Video unavailableShow in Telegram
⚡️АКЦИЯ⚡️ ✅ КОМПЮТЕР ва ТЕЛЕФОН нуридан 100 фоиз ҳимояловчи очки ✅ Юқори сифатли пластикдан ишланган ✅ Аксия нархи: 57 000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/174204 https://100k.uz/oqim/174204
نمایش همه...
👍 7
❗️АЛИМЕНТ ПУЛИ НЕЧТА БОЛАГА ҚАНЧА ТЎЛАНИШИ КЕРАК ? 📄 Оила кодексининг 99-моддасига асосан, ➖ агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда: ✔️ 1 бола учун — тўртдан бир қисми; ✔️2 бола учун — учдан бир қисми; ✔️ 3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. ✅ Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. ❗️ Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 050 000 сўм)нинг 26,5 фоизи (278 250 сўм) дан кам бўлмаслиги керак. Яъни, алимент тўловчи ҳар бир нафар фарзандига энг камида манашу 278 250 сўмдан кам алимент тўлашга ҳақли эмас. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 41👏 5😱 3🤣 3 2😢 1
❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ; Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида, фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган. ✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан анча вақт ўтиб кетган бўлса хам ё бўлмаса — "Тақдир экан яхши эга бўлолмадим, кечирасан кредитинг тўлолмадим" деб, кредитини тўлашга қийналиб у уйни қандайдир хужжатлар билан бошқа одамга сотиб юборган тақдирингизда хам такроран субсидияли уй ололмайсиз.. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 52🤣 16 3😁 3👌 1
⚡️ Сабзи Тўғрайдиган ✅ Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур! 🤩 Узоқ кутилган маҳсулотимиз энди сотувда 👍 Ошпазлар ва уй бекаларимиз учун ажойиб танлов ✅ Ушбу мослама сабзи хамда бошқа барча сабзавот махсулотларини керакли шаклга келтириб майдалаб беради ✅ Туй-базмларда ва ҳар-бир хўжалик учун жуда керакли мослама Чегирмм нархи: 99 000 сўм ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз🤝 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/392386 https://100k.uz/oqim/392386 https://100k.uz/oqim/392386
نمایش همه...
👍 11🤔 2
❗️РАДАРЛАРДАН КЕЛГАН ЖАРИМА БЎЙИЧА ШИКОЯТ БЕРИШ МУДДАТИ ⚡️САВОЛ: Радардан келган жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш муддати қанча ? ⚡️ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 316-моддасига асосан, ➖ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказилиб юборилган тақдирда, бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин деб кўрсатилган. ✏️ Қисқаси 10 кун. Радарлар томонидан аниқланган йўллардаги ҳуқуқбузарликлар бўйича келган қарор устидан шикоят беришингиз учун қарор нусхасини олган кунингиздан бошлаб Сизда 10 кун вақт бўлади. Муддат қайта тикланиши мумкин деган ҳолатга чалғиш керак эмас. Чунки, муддат қайта тикланиши МУМКИН, аниқ эмас. Мен муддатни айрим сабабларга кўра ўтказиб юбордим, атайлаб эмас, деган нарсани исботлаб беришингиз учун "96 варақли дафтар тўлгунича" сабаб ёзишингиз керак. Шунинг учун ортиқча оворагарчиликларга тоқатингиз бўлмаса манашу 10 кунлик муддат ичида ҳаракатни қилиш керак.. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 56 2🙈 2
❗️Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан шикоят бериш муддати қисқартирилган 📄 25.12.2023 йил кунги ЎРҚ-884-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир нечта ўзгаришлар киритилган. ❗️Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган.(✏️Масалан, радарлардан келган қарордан норози бўлсангиз хам шикоят қилиш муддати ҳозирги кунда 10 кун) ➖ Апелляция барча материаллар келиб тушгандан бошлаб 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим. ❗️Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция эса 1 сутка ичида кўрилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҲОЛИ ПУНКТИ БЕЛГИЛАРИ ⚡️САВОЛ: Йўлларда аҳоли яшаш пунктини қандай билиб оламиз яъни, аҳоли пунктининг бошланиш ва тугаш қисмига қандай йўл белгилари қўйилади ? ⚡️ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йил кунги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га асосан, ➖аҳоли пункти деб,— кириш ва чиқиш йўллари 5.22 — 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудга нисбатан айтилиши кўрсатилган. У белгилар қандай бўлишини эса юқоридаги расмдан кўриш мумкин. ✏️ Фақат, Қарши билан Чимбой деган ёзув кўринмаяптия деб, газни босиб радарларни териб кетаверманглар! Жойлар номи ҳамма жойда ҳар-хил бўлади а.. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 24😁 18
⚡️УНИВЕРСАЛ СУМКА ✅ Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган универсал сумка намлик ўтказмайдиган ва сувга чидамли юқори зичликдаги полиуретан матодан ишланган. - Ҳужжатлар, планшет, телефон, соябон ёки китоблар учун рюкзак сумкаси. ✅ Сумка 4 та чўнтакдан иборат бўлиб, битта кенг асосий чўнтак, код ҳимояси ва кичик нарсалар учун учта қўшимча бўлим. - Кенг елкали, анатомик кесимли ва саёҳат чиптаси ёки банк картаси учун бўлинмали элкама-сумка. - Велосипед ҳайдаш ёки югуриш вақтида зарядловчини улаш учун ташқи USB портига эга. - Иш, спорт ва фитнес, қишки спорт ёки футбол учун талабалар, ўсмирлар ёки катталар учун ихчам буюм. - йигитлар ёки қизлар учун бирдек совға вазифасини бажара олади. Нархи 175 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413 https://100k.uz/oqim/472413
نمایش همه...
👍 15👏 1
❗️МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ⚡️САВОЛ; Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Конституциянинг 44-моддаси хамда Меҳнат кодексининг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган. ❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️Мажбурий меҳнат ташаббускори бўлган ўша мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин яна шундай қилмишни такрорласа, Жиноят кодексининг 148 прим 2-моддасига асосан, у жиноий жавобгарликка тортилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 43 3
❗️ОТА ЁКИ ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ? 📄 Оила кодексининг 81-моддасига кўра, ➖ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. ❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот (Алимент) бериш мажбуриятидан озод қилмайди. ✅ Ота ёки онаси ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота ёки онаси ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. ✅ Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади. ❗️Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади. ✏️ Демак, ота-оналик ҳуқуқидан маърум қилинган ота ёки она бундай ҳуқуқдан маҳрум бўлганидан кейин болага нисбатан қариндошлик ҳуқуқларидан маҳрум бўлади бироқ, ўша болага нисбатан таъминот бериш мажбуриятидан озод бўлмайди хамда агар бола бошқа оилага фарзандликка олинмаган бўлса ўз ота-онасининг бир умирлик меросхўри бўлиб қолаверади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
👍 62😁 6🤔 4
⚡️ТЕЛЕФОН ҚУВВАТЛАГИЧ (Power Bank) ✅ Ихчам, чиройли ва сифатли бўлган телефон қувватлагичлар етиб келди. ✅ Ҳар-хил юмушлар билан кўчада бўлан вақтингизда ёки уйда, тедефонингизни осон ва тез қувватлашга ёрдам берадиган ажойиб қурилмани Сизларга тавсия қиламиз Нархи 57 000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954 https://100k.uz/oqim/474954
نمایش همه...
👍 11