cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ

- Аёллар хак-хукуки, кадр-кимматини ошириш - Оила масалалари, муносабатлар https://www.instagram.com/qaynonalar_maslaxati?igsh=OTR3NnNzZWVmZnZt @Xatuchunbot @Noza03 Табрик, реклама @sayidalar @otinoyilar @oilamtarbiyam @allabola @islom_shifosi

نمایش بیشتر
أوزبكستان1 844زبان مشخص نشده استدین و مذهبی1 393
پست‌های تبلیغاتی
44 116
مشترکین
-8724 ساعت
-7887 روز
-1 66530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:12
Video unavailable
#оламга_саёхат АКШ🇺🇸 Бошқа бир сайёранинг манзараларига тушиб қолгандексан гўё... Лекин бу — Орегон штатининг шарқий ландшафтлари... ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
نمایش همه...
👍 1
Photo unavailable
#шеърият БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ... 😊 Меҳри дарё - меҳрибонларим, Меҳримга бир тўйсангиз бўлди. Жонга фидо, қадрдонларим, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. 🌿🌿🌿✨✨✨🌿🌿🌿 Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб, Дарё оқар пастликка қараб. Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. 🌿🌿🌿✨✨✨🌿🌿🌿 Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам, Руҳ кенгликда бўлур хотиржам. Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. 🌿🌿🌿✨✨✨🌿🌿🌿 Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан, Нима фойда сўнгги узрдан. Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. 🌿🌿🌿✨✨✨🌿🌿🌿 Ғам-аламни йўлатманг асло, Хуш кайфият бўлсин дилга жо. Яшамоққа берилган дунё, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
نمایش همه...
👍 5😁 3
Photo unavailable
#мотивация Эрталаб турдингиз, ишга боргингиз келмаяптими? Интернетга кириб миллиардерлар рўйхатидан исмингизни қидиринг🧐👀 Ичида йўқми? Унда ДАВАЙ ИШГА!!!😉 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
نمایش همه...
👍 11😁 4
00:22
Video unavailable
#кун_ҳақиқати Юрагим қонидан юз хона вайрон, Уввос тортувимдан қўрқинч юз чандон, Ҳар бир кипригимда қон дарёси бор, Киприклар юмулса бошланур тўфон. Умар Хайём ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
نمایش همه...
👍 6
00:19
Video unavailable
#ХАЙРЛИ_ТОНГ            🍃🌷Қабул айланг тонги саломим 🌷🍃Меҳр ила ширин каломим 🍃🌷Aллоҳ берсин омадингизни 🌷🍃Қалб мехрга тўлсин лимо-лим 🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃 Ассалому алейкум!                                                  Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... 🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃 Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг.... 🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг!
نمایش همه...
👍 8
👍 6
🕰 Namoz Vaqtlari: ========================= 📌 《 🏙 Toshkent 》 vaqti bilan -------------------------------------------- 🌓  Tong:         -  03:25 🌞  Quyosh:     -  04:59 🕰  Bomdod:   -  03:25  🕰  Peshin:      -  12:20  🕰  Asr:           -  17:28 🕰  Shom:       -  19:41  🕰  Xufton:      -  21:15 -------------------------------------------- 📅 2024-yil|Oyning 21-kuni|Seshanba|
نمایش همه...
🥰 4
06:34
Video unavailable
#ТУНГГИ_СЕАНС ОЛИЙ ТАЪЛИМ (киска метражли фильм) 📥 22.02.2020 👤 FERUZ BAHODIROV 🕒 06:34 #ТАВСИЯ_КИЛАМАН
نمایش همه...
👍 12🤣 5 2😢 2
00:04
Video unavailable
🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!!!🌙 ✨Насиб бўлди шу дамни яшамоқ бизларга .. Ҳар оннинг шукри оламлар илоҳи ёлғиз Аллоҳга бўлсин. 🌙 Кўнгилда эртанги кунга ишонч ва борингки энг эзгу ниятлар умиди ила ул Қодир Эгамга талпинамиз . 🌙 Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин . Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин.🤲 Марокли дам олинг... Тонгги дийдорга кадар саломат булайлик ...🕊⚘🍃
نمایش همه...
👍 12🥰 4 3
Шаҳарда пулсиз яшаш осонмаслигидан сочлари эрта оқарган Ифтихор хотинининг юзига қаради. Узун бўйли, бақувват гавдали, буғдойранг сарғиш қиёфаси ёшлигида кўркам бўлган, ҳозир эса ҳали энди 41 га кирганига қарамай юзлари озиб сўлғин тус олган бу йигит хотинининг нимадир демоқчилигини сезиб унга жиддий тикилди. -Лизанинг отаси Натан Шаломов эсингиздами? - деб давом этди Лайло эри гапнинг давомини кутаётганини англаб - Ўша бақувват одам фалаж бўлиб қолганмиш. Лиза отасига қарайдиган хизматчи олиб кетишга келибди. Ойига 2500 доллардан тўлайман деяпти! Хотинининг гапини эшитган Ифтихор анграйиб қолди. -Лайло? Тушунмадим? Ўша ишга борайми? -Эркак бошингиз билан сиз касал чолга қарайсизми? -Шуни тушунмаяпманда?! -Мен бораман дедим Лизага! Ифтихор хотинига тикилиб қотиб қолди. Наҳотки шу гапни ҳатто баъзида ўзидан ҳам жирканадиган Лайло айтаётган бўлса? -Эсинг жойидами? -деди у аччиғланиб - Чолга қандай қилиб қарайсан? -Болаларимиз вояга етди! -деди Лайло ҳам тез гапиришга тушиб - Иккита талабани таъминлай оласизми? Қизингиз ҳам келгуси йили институтга кирмоқчи! Қандай боқмоқчисиз? -Ҳа бир амаллайман! Ижарага нексия олиб кира ишламоқчиман! -Вой?! -Лайлонинг энсаси қотди- Сиз оила боқасизми? Ижара тўлайсизми? Қайс бирини уддалайсиз?! Ёки рашк қиляпсизми? 18 яшар қиз эмасман! Ойига икки ярим минг доллар пул а?! Бир йилда тагингизда нексия эмас ласетти бўлади шахсан ўзингизники! Дўкондан олинган!. Қисқаси мен бораман деб ваъда бериб қўйдим! Энди йўлдан қайтаришга уринманг! -Лайло?! - Ифтихорнинг кўзлари катталашди - Сен аниқ тасаввур қиляпсанми қиладиган ишингни? Ётиб қолган эркакни едириб ичиришдан ташқари кийимини алиштириш, чўмилтириш керак! Шуларни биляпсанми? -Биляпман! Қарорим қатъий! -Ундай бўлса билган куйингни чал! Лайло эрининг кўзига қараганди у жаҳл билан юзини ўгирди. Орадан бир ҳафта ўтгач Лайло яҳудий қизи Лиза билан Исроилга жўнаб кетди. -Малайзия?! Бу яна қанақа янгилик бўлди? Лайло, 3 йил Исроилда ишлаб келганинг етади десам, Туркияда ҳам яхши иш бор экан 2 йил ишлаб келай дединг. Энди бас қиларсан десам бу гап чиқдими? Ифтихор Туркиядан қайтганига бир ҳафта бўлган хотини нинг яна янги сафарга отланаётганини эшитиб жаҳл қилди. Эрининг гапини тинглаган Лайло сал қилпиллаб турди. Бир дақиқа ўтгач ўзини қўлга олиб дўқ урди. -Бўла! - деди у қошларини чимириб - Хўп ишласам нима бўлибди? Ахир сиз одамларга ўхшаб мардикорлик қилаётганингиз йўқ! Ёки совуқ Россияда азоб тортмаяпсиз! Боларга бош бўлиб иссиққина уйда ўтирибсиз! Зериккан пайтингизда дўкондаги сотувчи қизни айлантираётганингизниям биламан! Сизга яна нима керак? Ифтихор тилини тишлаб қолди. -Оббо..Ким еткиза қолди экан? - деб ўйлади ичида - Болалар буни билмасди. Биронта қўшни айтганми? Ким кўриб қолган бўлиши мумкин?! - Бўлмаган гап! - деди у ғўддайиб, аммо, хотинининг тикилиб қарашига бардош беролмай тиржайди - Шуни билсанг бормада чет элга! Бўлди етарли шунча ишлаганинг. -Бўла, қулоқ солингда. Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди деган гап бор! - Лайло эрининг қўлга тушганига кулгуси қистади. Аслида унга ҳеч ким айтмаганди сотувчи қиз тўғрисида, шунчаки тахмин қилганди нишонга тегди - 5 йил ишлаб орттирганимиз битта кичик озиқ-овқат дўкончаси, уч хонали квартира ва сизга битта Ласеттими? Қўлимиздаги пулни умуман йўқ деб ҳисоблайверинг. Ахир ҳафта охирида Жавлонга келин олсак тўйга қанча пул кетади. Нариги ҳафтага Жасминани тўйини ўтказсак, қўлимизда пул тугайди. КЕйин нима қиламиз? Мен дўкончада эртадан кечгача танга санайман, сиз эса ёғи олинмаган ласеттида кира қиласизми? Йўқ бунақаси кетмайди. Малайзиядаги оила билан 5 йиллик шартномага қўл қўйдим. Уларнинг боласи 5 ёшга тўлгунча қарайман! Гап шу! Тўйларни ўтказаман, Жасминани дарҳол Чақириб олдига сарпо-суриғини қўяман ва Малайзияга учаман! Ифтихорнинг қовоғи осилди. -Лайло! Бошида икки - уч йил ишласам бўлди дегандинг. Мана болаларимиз олийгоҳларни тугатишди. Жавлон милицияда ишлаяпти. Ўз рўзғорини ўзи эплайди. Жасмина турмушга чиқяпти. Битта Жасурнинг магистратурасини эплармиз! У ҳали ишга жойлашиб ўзимни ўнглаб олгунимча уйланмайман деяпти. Давоми бор
نمایش همه...
👍 40 6😁 1