cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
112 729
Suscriptores
-25424 horas
-1 8307 días
-7 71830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

БИЛЛ ГЕЙТСНИНГ ЁШЛАРГА 11 МАСЛАҲАТИ Ўқимишли бўлиш мияни билимга тўлдириб ташлаш ёки кўп билиш дегани эмас. Бу – нимани билишинг ва нимани билмаслигингни ажрата олиш дегани. Билл Гейтс дунёнинг муваффақиятли кишиси сифатида фахрий меҳмон бўлиб жуда кўп таълим муассасаларида иштирок этади, юқоридаги каби фикрлар билан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлайди. 1-қоида: Ҳаёт кўргазма эмас. Демак, ундан фойдаланса бўлади. Сиз ҳам ҳаётингизни қўлга олинг-да, уни ишга солинг. 2-қоида: Дунё сен ўзингни қанчалар ҳурмат қилишинг билан ҳисоблашмайди. У сендан ўзингни ҳурмат қилишингдан олдин бирор ишни қойиллатиб қўйишингни кутади. Сиз ҳам аввал ҳурматга муносиб эканингизни исбот қилинг. 3-қоида: Мактабни тамомламасдан туриб на ўзингиз хоҳлаганча яшаш, кези келганда ҳаттоки яшай олишнинг ҳам имкони йўқ. Шунинг учун ҳозир билим олинг. 4-қоида: Агар бугун ўқитувчи талабчан эканидан шикоят қилсангиз, кун келиб раҳбар қўлига тушганингизда пушаймон ейсиз. Келажакка мактабдан бошлаб тайёргарлик кўринг. 5-қоида: Эҳтимол, сиз ўзингизни энг қуйи ишга муносиб кўрмассиз. Аммо сизнинг ота-бобонгиз бу ишни бошқача, «имконият» деб номлаган. Сиз ҳам ишни қуйидан бошланг ва меҳнатга нисбатан кибрли бўлманг. 6-қоида: Ҳаётда нимададир хато қилсангиз, бунда ота-онангизнинг айби йўқ, уларни қийнаманг. Хатоларингиз учун дод-фарёд солишни эмас, хулоса чиқаришни ўрганинг. 7-қоида: Сизнинг туғилишингиз ота-онангиз учун фақат байрам эмас, катта масъулият бўлган. Уларни асранг ва қадрланг. Бу келажакда ўзингиз қадр топишингиз учун керак бўлади. 8-қоида: Мактабни аълочилар ҳам, паст ўзлаштирувчилар ҳам битиради. Ёмон ўқийдиганларга тўғри жавобни топгунларига қадар қулай шароит яратиб берилади. Аммо ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун саноқли имкон ва ишонч берилади. Шуни унутманг. 9-қоида: Ҳаётда чораклик, йиллик имтиҳон, сўров ёки ҳисобот деган тушунчалар йўқ. Ҳаёт имтиҳонини ҳам, ҳисоботини ҳам барча бир марта – умр сўнгида ўз-ўзига топширади. Энг муҳими, мана шу имтиҳонга тайёр бўлинг. 10-қоида: Телевизор, бу – ҳаёт дегани эмас. Акс ҳолда, ундаги қаҳрамонлар вақтларининг асосий қисмини меҳнат қилишга сарфлаган бўлар эдилар. Ўзингизни самарали ва мақсадли меҳнатга тайёрланг. 11-қоида: Муваффақиятга эришиш учун аввал унинг ҳақини тўлаш керак бўлади. Бу эса вақт ҳамда машаққатли меҳнат дегани. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос 20 та хислати: 1. Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди; 2. Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади; 3. Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади; 4. Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади; 5. Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки хавотирланиш деб ҳисоблашади; 6. Улар шундай саволлар берадики, жавоби инсонни чуқур ўйлашга мажбур қилади; 7. Улар арз қилмайди – арз қилиш ортиқча куч сарфлаш деб ҳисоблашади; 8. Улар бошқаларга айб юклашмайди. Аксинча барча қилган ҳаракатлари ва уларнинг натижалари учун тўлиқ маъсулиятни ўз бўйнига олишади; 9. Уларда ғайритабий талант бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳар доим муоммони ҳал этиш учун максимал ечим топа оладилар. Улар ўзларидан кўпроқ нарсани талаб этишади; 10. Улар жуда банд, самарали ва пунктуал инсонлардир. Қаерда бўлмасин улар атрофдагиларнинг ўзларини худди ишлаётгандек тутиб вақт ўтказишаётганини муҳокама қилмасдан, чин дилдан берилиб ишлашади; 11. Улар ўз мақсадларига етишишда атрофига энг самарали таъсир кўрсатадиган бир фикрли инсонларни йиғишади; 12. Улар ўзларига "нега энди мен эмас" деган саволни беришади. Бу эса оқим бўйича сузмасликга ёрдам беради; 13. Бошқалар ўз ҳаётини четдан кузатаётган бир пайтда, улар ҳаётларини қандай бўлишини аниқ тасаввур қила оладилар ва шундай бўлишига ҳаракат қиладилар; 14. Улар тақлид қилмайдилар, балки ўз йўлларини кашф қиладилар; 15. Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики, улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди; 16. Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир; 17. Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади; 18. Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар; 19. Улар молиявий, ҳиссий, касбий ва руҳий томонлардан таваккал қилишдан қўрқишмайди; 20. Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
00:16
Video unavailableShow in Telegram
👀Ko‘zlar uchun test 👁Ushbu testdan o‘tgan insonlar ko‘rish qobiliyatida muammo bor-yo‘qligini bilib olishadi ❓Suratda qaysi raqamlarni ko‘rayapsiz?
Mostrar todo...
А) 8162839
В) 3452839
D) 345283
E) 15288
✅ Тўғри жавоб
Mostrar todo...
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ... • Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси; • Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси; • Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси; • Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси; • Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси; • Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси; • Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди: — Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман. Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди. Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола: — Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман. P.S.: Баъзида одамлар сизни калака қилишмоқчи бўлишади, лекин улар бу орқали ўзларини аҳмоқ қилишаётганини билишмайди! Шунинг учун ҳар қандай касларга эътибор бериб ўтирманг! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
01:21
Video unavailableShow in Telegram
#MaashaAlloh, #SubhanAlloh, #AllohuAkbar! _Xattotlik_ san'ati bo'yicha Arthouse study san'at maktabi mutlaqo bepul dars o'tishayotgan ekan!😍 Bu san'at turini o'rganib olganingizdan so'ng, yaxshigina daromad topselayam bo'larkan!💰 Faqat darslar yopiq telegram kanalda bo'larkan va dostup tez orada yopilarkan! Quyida ssilka qoldiramiza, tez a'zo bo'lishga ulgurib qolila!👇👇👇 https://optimist-xattotlik.uz/tg https://optimist-xattotlik.uz/tg https://optimist-xattotlik.uz/tg
Mostrar todo...
Шахматдаги пиёда Шахматда бир қоида бор. Агар пиёда рақиб катакларининг биринчи қаторига етиб борса шохдан ташқари ҳоҳлаган фигурасига айланиши мумкин. Лекин, от ёки фил бундай бўла олмайди. Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингизга хафа бўлманг. Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва ҳоҳлаган фигурага айланинг. Бунинг маззаси ўзгача бўлади. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди.  – Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а?  Бир талаба дадил жавоб берди:  – Ҳа, Парвардигор яратган.  – Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор.  – Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба.  Профессор сўради:  – Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да? Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди.  Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди:  – Профессор, сизга савол берсам майлими?  – Албатта, - деб жавоб берди профессор. Талаба ўрнидан туриб, сўради: – Профессор, совуқ мавжудми? – Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан? Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди: – Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғулик мавжудми?  – Албатта, мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади.  Ахийри йигитча профессордан сўради: – Сэр, ёвузлик мавжудми? Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди: – Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади. Бунга талаба шундай жавоб берди: – Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунёi
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар... Батафсил малумот:👇 https://kshop5.com/oQsc46/ ⁉️Охиргача ўқинг 👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг.Online DORIXONA
Mostrar todo...