cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Xxx

Mostrar más
Uzbekistán28 906El idioma no está especificadoEconomía y Finanzas26 598
Publicaciones publicitarias
188
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailable
Навоий вилоятида банкоматдаги пулларни ўзлаштирган банк ходимлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан АТБ "Туронбанк" Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек ушбу банкомат кассетасидан 98,8 млн сўмни ечиб олишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Mostrar todo...
Photo unavailable
Бухорода сентябр ойида 1 млрд 700 млн сўм кредит маблағлари талон-тарож қилинди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговга қадар текширувларида, сентябрь ойида қатор ҳудудларда кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати аниқланди. Бухоро шаҳри бу борада "етакчи" ўринда. Жумладан, ▪️Бухоро шаҳар — 1.0605 млрд.сўм ▪️Қоровулбозор туман — 350 млн.сўм+290 млн.сўм ▪️Қоракўл туман — 92.5 млн.сўм
Mostrar todo...
Жондор Айтишларича, Жондор банкларида неча кундан бери мижозлар валюта кассаларида овора бўлаётган эмиш. Бир кун доллар бўлмаса, бир кун программаси ишламаётган экан. Бугун эса 9 та кодли жўнатмаларни олиб бўлмаётган экан. Муаммо нимада? Масъуллардан изоҳ кутамиз. https://t.me/buxorobanklari
Mostrar todo...
Photo unavailable
Микрокредитбанкнинг Бухоро филиали телефон рақами сайтда кўрсатилган. 65-221-25-35 рақамига телефон қилсангиз мутлақо бошқа жойга тушиб қоласиз...
Mostrar todo...
Photo unavailable
Пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди “Халқ банки” Андижон вилояти Пахтаобод туман филиали бошқарувчиси МЧЖ банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб турилишини талаб қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси Ф.Қ. 1,7 млн сўм ва 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинган. У тадбиркор У.Х. раҳбарлигидаги МЧЖнинг банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб туришини талаб қилган. Хусусан, банк бошқарувчиси жамиятга ўтказиб берилган жами 745 млн сўм кредит ҳисобидан аввалроқ 8 млн сўмни олган бўлиб, қолган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. https://t.me/buxorobanklari
Mostrar todo...
Қоровулбозор ҳокимиятидаги масъулнинг қора ишлари фош бўлди. У банкдан сохта ҳужжатлар биолан кредит олгани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари У.П. ва бошқалар “У.Э.” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унинг номидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк филиалидан 290 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, тадбиркор Н. ҳамда фуқаро М.ни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. https://t.me/buxorobanklari
Mostrar todo...
Бухоро банклари

Бухоро вилоятининг банк-молия хабарлари, кредит мавзцларидаги хабарлар канали

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади 🇺🇸 доллар 10 971,22 сўм (-9,43) 🇪🇺 евро 10 919,66 сўм (+23,56) 🇷🇺 рубль 180,82 сўм (+1,47) https://t.me/buxorobanklari
Mostrar todo...
Бухоро банклари

Бухоро вилоятининг банк-молия хабарлари, кредит мавзцларидаги хабарлар канали

⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ 150 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИШГА ТАВСИЯНОМА БЕРАДИ «На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти» - деди Президент. ☑️Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди. ▪️Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади. Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
Mostrar todo...
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилиниб, соҳа учун янги имкониятлар белгиланди 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Photo unavailable
Қоровулбозорда кредит маблағларини талон-тарож қилинди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.О.Ю.” МЧЖ раҳбари Н.М. банк муассасаси туман филиалидан пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ажратилган 350 млн сўм кредит маблағлари эвазига пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил қилмасдан, ушбу маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. https://t.me/buxorobanklari
Mostrar todo...
Archivo de publicaciones