BUXORO.UZ | Расмий канал
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали Веб-сайт: buxoro.uz Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Матбуот котиби: @olimjuraev Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22 Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Mostrar más27 382
Suscriptores
+2624 horas
-2097 días
-82430 días
Archivo de publicaciones
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Mostrar todo...
Blue and White Watercolor Resolution Quote Facebook Post.mp41.70 MB
👍 14
⚡️Бугун Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов, вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижий давлатлардан ташриф буюрган ёшлар қатнашди.
Байрам тадбирига уланиб кетган маросимда сўзга чиққанлар мазкур мусобақанинг аҳамиятли жиҳатлари ҳамда унинг иштирокчи ўқувчилар ҳаётидаги ўрни хусусида атрофлича фикр билдиришди.
Вазир ўринбосари ўз сўзи давомида буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг дунё илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг илмий меъроси ва фаолияти бугунги кунга қадар дунё олимлари томонидан ўрганиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзаро дўстона ва қувноқ тарзда давом этган олимпиаданинг очилиш маросими давомида дилтортар куй-қўшиқлар ҳам янгради.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍 13🤔 2
⚡️Бухоро шаҳрида илк маротаба ўтказиладиган Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси иштирокчилари тантанали тарзда кутиб олинди
Мазкур олимпиадада Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Монголия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Қувайт, Белорус, Қатар, Грузия, Таиланд, Вьетнам, Хитой ва Туркия давлатларидан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍 24👎 1😁 1