cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Dilimda Islom

📓 Қуръон оятлари 📒 Ҳикматли сўзлар 🎙 Mаърузалар 📄 Ҳикоялар 📽 Таъсирли видеолар 🎧 Нашида 👨🏻‍💻 Реклама Таклиф👉: @Reklama_uchunl

Mostrar más
Uzbekistán6 450El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
7 052
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

02:53
Video unavailable
Эй Аллоҳим манашу деворни йиқитиб бергин мен сенга талпингим келяпти 🤲🏽 🎙Муҳаммад Али Эшонқулов
Mostrar todo...
00:58
Video unavailable
🎞 АЛЛОҲ МЕНИ ЁМОН КЎРИБ ҚОЛСА НИМА ҚИЛАМАН 🎙Устоз Рустамжон домла Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли
Mostrar todo...
02:11
Video unavailable
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл!➡️
Mostrar todo...
​​ ✍🏻Тухумни чала пишириб, сариғини еб юрилса, юракни қувватлантиради. ❗️Юраги сиқилиб хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак. ❗️Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради. ❗️Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади. ❗️Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади. https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwUGbIxFlHOolKBFw
Mostrar todo...
Биласизми? 1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади. 2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир. 3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – «Оятул Курси» ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир. 4. Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282 ояти бўлиб, у бир саҳифани ташкил этади. 5. Қуръони каримдаги энг қисқа оят – Тоҳа сурасининг биринчи оятидир. 6. Қуръони каримда зикр қилинган энг катта сон – 100 минг сони бўлиб, у Соффот сурасининг 147 оятидадир. 7. Қуръони каримда келган энг узун сўз – «Фаасқойнакумуҳу» сўзи бўлиб, у Ҳижр сурасининг 22 оятидадир. Маъноси: «У ила сизларни сероб қилдик». 8. Қуръони каримда энг кўп ишлатилган араб харфларидан бири – Алиф. 9. Қуръони каримда энг афзал кеча, деб Қадр кечаси зикр қилинган. Мазкур кечанинг минг ойдан кўра афзаллиги Қадр сурасининг учинчи оятида зикр этилган. 10. Қуръони каримда зикр этилган энг афзал ой – Рамазон ойи. 11. Қуръони каримдаги энг афзал сура – Фотиҳа сураси. 12. Қуръони каримда энг кўп сураларни ўз ичига олган пора –ўттизинчи пора бўлиб, унда Қуръони каримдаги 114 суранинг 37 таси жам бўлган. 13. Қуръони каримда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – Аллоҳ. 14. Қуръони каримда энг кўп номлари зикр қилинган пайғамбар – Мусо (алайҳиссалом). 15. Қуръони каримда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар – Зулкифл, Ясаъ, Илёс ва Идрис (алайҳимуссалом). 16. Қуръони каримда энг кўп номи зикр этилган мева – Узум. 17. «Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн» ибораси келган сура ва оятлар – Фотиҳа сураси 2 оят, Анъом – 45, Юнус – 10, Зумар – 75, Ғофир – 65. 18. Маълумки, Қуръони каримда барча суралар «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» калимаси билан бошланади. Бироқ биргина сура мазкур калимасиз бошланган. Бу «Тавба» сурасидир. Баъзи уламоларнинг айтишича, у ўзидан олдинги суранинг давоми бўлганлиги учундир. 19. Қуръони каримнинг Ҳаж сурасида икки маротаба сажда ояти келган. Булар 18– ва 77– оятлар. 20. Қуръони каримда сажда оятлари 15 та бўлиб, улар Аъроф сурасининг 206– ояти, Раъд – 15, Наҳл – 49-50, Исро – 107-109, Марям – 58, Ҳаж 18 ва 77, Фурқон – 60, Намл – 24-26, Сажда – 15, Сод – 24, Фуссилат – 37-38, Иншиқоқ – 21, Нажм – 62, Алақ – 19. 21. Қуръони каримда сакта қилиниши лозим бўлган ўринлар – тўртта бўлиб, улар Каҳф сурасининг биринчи оятида, Ёсин – 52, Қиёмат – 27 ва Мутоффифин – 14. 22. «Ла илаҳа иллаллоҳ» ибораси ишлатилган оят – Соффот сурасининг 35 оятидадир. 23. «Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан нар» дуоси зикр этилган оят – Бақара сурасининг 201 оятидадир. 24. Қуръони каримда қайси оятлар биринчи нозил бўлган? – Алақ сурасининг 1-5 оятларидир. 25. Қуръони каримда қайси суранинг таркибида умуман «м» ҳарфи ишлатилмаган? – «Кавсар» сурасида.. «Қуръони карим мўъжизалари» китоби асосида тайёрланди. Каналга уланиш ⤵️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwUGbIxFlHOolKBFw
Mostrar todo...
Жаннати Саҳобалар Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари: 1. Абу Бакр Сиддиқ; 2. Умар ибн Хаттоб; 3. Усмон ибн Аффон; 4. Али ибн Абу Толиб; 5. Зубайр ибн Аввом; 6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ; 7. Абдурраҳмон ибн Авф; 8. Саъд ибн Абу Ваққос; 9. Абу Убайда ибн Жарроҳ; 10. Саъид ибн Зайд. Каналга аъзо бўлиш: 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwUGbIxFlHOolKBFw
Mostrar todo...
📹 ЖАННАТГА АБАДИЙ КИРМАЙДИГАН УЧ КИШИ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Mostrar todo...
📹 АЛЛОҲ 3 ТОИФА КИШИНИНГ ДУОСИНИ АСЛО ҚАБУЛ ҚИЛМАЙДИ! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Mostrar todo...
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. Кўпроқ салавот айтинглар! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари 1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади. 2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади. 4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади. 5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади. 6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади. 7Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб,юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади. 8.Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади. 9.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.10Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади 🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН https://telegram.me/+P7UYikaS8RTwzWUv
Mostrar todo...
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. ✅(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!https://telegram.me/+P7UYikaS8RTwzWUv
Mostrar todo...