cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Advertising posts
3 074Suscriptores
-224 hours
-247 days
-9830 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

🌷Ассалому алайкум. ЖУМА тонги муборак бўлсин, 🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин. 🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин 🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹 Каналимизга қўшилинг 👇❤️ @Gozal_diydor
Mostrar todo...
Ассалому алайкум, Аллох Азиз қилгур, Азиз Азизлар! Бугун фазилатли Жумъа куни: - Дуолар ижобат бўладиган; - Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган; - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган; - Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган; - Хурсандчилик изҳор қилинадиган; - Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган; - Жумъа намози адо этиладиган; - Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсону садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган; - Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир. Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин! Бугунги Жума сизу,бизга хайрли ва баракотли бўлсин.Ёширин,ошкор қилайдигон савобли амалларингиз,дуоларингиз Аллохим даргохида қабул бўлсин. Аллох ўз панохида асрасин.Омонат дунёда Омон бўлинглар! @Gozal_diydor
Mostrar todo...
👍 1
ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.   Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.   🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан. T.me/Gozal_diydor
Mostrar todo...

👍 13
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! АЛЛОҲ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин азизларим @Gozal_diydor
Mostrar todo...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ЙИЛГА дўстларим, Қайноққина саломлар, Сизга эзгу тилаклар, Тилагим бор одамлар. Омон бўлинг ҳар доим, Дунё тургунча туринг, Йиғламанг сиз ҳеч қачон, Доим жилмайинг, кулинг. Юзингизни табассум, Тарк этмасин саҳар, кеч, Доим иззатда бўлинг, Фақрликка тушманг ҳеч. Топганингиз тўй бўлсин, Сўйганингиз қўчқор қўй, Қалбингизда имон-у, Чеҳрангиз очсин чирой. Меҳрларга йўғрилиб, Оқил бўлсин замонлар, Муҳаббатнинг боғида, Гулламасин тиконлар. Кундуз порласин қуёш, Тунда ой-ю,юлдузлар, Йигитлар бўлсин куёв, Келин бўлсин ой қизлар. Қувнаб,қувончга сиғмай, Ўйнисинлар болалар, Оталар дард кўрмасин, Йиғламасин оналар. Равнақ топиб ҳар гўша, Диёримиз гулласин, Юртимизни илоҳим, Аллоҳ ўзи қўлласин. @Gozal_diydor
Mostrar todo...
🥰 2👍 1
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд. 🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида асрасин. @Gozal_diydor
Mostrar todo...
👍 5 1
Инсон баъзан шунақа ҳолатда бўладики, шунчаки «Совқотмадингми?» деб сўралса ҳам бутун ҳаётини гапириб бермоққа тайёр туради. Яқинларингизнинг жимлиги бефарқлигидан эмас, аслида улар сизнинг эътибор ва меҳрингизга ташнадирлар. Уларга муҳаббат беринг холос... @Gozal_diydor
Mostrar todo...
👍 6 2
Ҳаётингизда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир. Кимлигингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади. Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингизни тушириб юрманг! Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.🍃 ✿°•┈┈┈🕊┈┈┈•°✿ 🌺АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌺 Ҳаётингиздан роҳат олиб, шоду хуррам бўлиб яшанг. Қалбингизга ғам бир эшикдан кирса, уни бошқа эшиклардан қувиб чиқаринг! ┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄ @Gozal_diydor
Mostrar todo...
👍 7 1
➖Бола тўйгунича ОНАСИни эмади. Тишлари билан озорлар беради. Онанинг суякларида калсий камайиб, мўртлашади. Улғайгунича боласини кўз қорачиғидек авайлайди. Бу дунёдан ўтгунича ташвишини қилади. Доим ундан ХАВОТИР олади. Жонини сўраса, беришга тайёр бўлади... ➖Фарзанди улғайиб ЭРКАК бўлганида, олий талим ерларини битириб оладида оёқларини чалиштириб, ўтирволиб, ~ «Аёл зоти - калта фаҳм....!»- дейди... ➖Ҳў-ў-ўй ақлли..! Қандай қилиб бунақа ақлга, нималар эвазига эришганнингни ҳеч ўзингдан сўраб кўрганмисан..? ➖Сен ўша ақли ноқиснинг жонидан - жон, қонидан - қон, танасидан озуқа олиб шу даражага етмадингми..?! Аёл зотини калта фаҳм дейишингдан олдин, онаи зорингни СЕН сабаб чеккан машаққатларини эсла! Ахир у - она... Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹 Каналимизга қўшилинг 👇❤️ @Gozal_diydor
Mostrar todo...
👍 8🔥 2🥰 2 1
Тўзғиган гуноҳ Бир киши донишманд ҳузурига бориб: – Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди. Донишманд: – Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди. Донишманд: – Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди. Одам ҳайрон бўлди: – Бунинг сира иложи йўқ, – деди. Донишманд: – Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! T.me/Gozal_diydor
Mostrar todo...

👍 2