cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

«ДУО ВА ЗИКР»

Қаршингдаги йўллар зулматга чўмса, йўлингдаги эшиклар ёпиқ бўлса, билгинки, ҳеч қачон ёпилмайдиган биргина эшик бор: «Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман» (Ғофир сураси, 60 оят). Савол йўллаш: 👉 Savollar.islom.uz Реклама учун: @Reklama_uuz

Mostrar más
Advertising posts
13 548Suscriptores
-824 hours
-807 days
-37030 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

​​​​ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ 1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар. (Имом Абу Довуд ривояти). 3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади». (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий) 4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради». (Фатҳул Борий). Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий). 5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади». (Фатҳул Борий). 6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади» (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар». (Имом Муслим ривояти). Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Mostrar todo...

Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун апрел ойидаги рейсларимиз! ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 23-25-30-апрел Нархи: 1100$ 👍 Йўналиш: 🛫Тошкент — Мадина Тўғридан тўғри рейсПакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Mostrar todo...
​​​​НОЗИК ХИЛҚАТ - Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади. - Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади. - Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади. - Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади. - Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма! - Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади. - Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради. - Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан. - Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир. - Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Mostrar todo...

​​УЙҚУДА БОСИНҚИРАШ @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг қизлик ота уйимда онам ва синглимни гохида кечалари бир оғир нарса босар экан. Фақат иккалаларини бошқалар бунга ишонишмайди. Ўзимда хам яқинда шундай холат бўлди. Онам намоз ўқиб кейин уйқуга ётади. Хар намоздан кейин Қуръон тиловат қилади, уйқуга кетгунча дуо хам қилиб ётади. Барибир ўша холат бўлавераркан. Нега шундай бўлар экан деб хайрон бўлади. Ёлғиз ётгани қўрқиб қолган. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11 марта саловат, кейин «Фотиҳа», «Оятул курсий» ва 4 та «Қул» билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Бу тажрибадан келиб чиқиб айтилди. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! --------------------- МУҲАММАД ИСМИ. #САВОЛ: Бир домлани Муҳаммад исми қўйилган болани уришса ёки қарғаса 4 мазҳабда кофир бўлади ва хотини талоқ бўлади деганини эшиттим. Шундай бўлиши мумкинми? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/19344 ✅ Манба
Mostrar todo...

#Дуо СОЛИҲ ФАРЗАНД ТАЛАБ ҚИЛИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللّهمّ إنّي أسألك من صالح ما تؤتي النّاس من المال و الأهل و الولد غير ضالّ و لا مضلّ. Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука мин соолиҳи маа ту‘тин нааса минал маали вал аҳли вал валад, ғойро дзооллин ва лаа мудзилл. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан инсонларга мол-дунё, аҳли аёл ва фарзандлардан берадиганингни энг яхшисини адашмаган ва адаштирмайдиган ҳолда менга беришингни сўрайман. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Mostrar todo...
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади: 1. Севги тўла кулги. 2. Яхшилик қилиш. 3. Самимийлик. 4. Кўмаклашиш. Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир: 1. Мардлик. 2. Дилозорлик қилмаслик. 3. Яхшиликни мукофатлаш. 4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик. Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади: 1. Ризқ - ношукурлик қилсанг. 2. Қувват - ҳасад қилсанг. 3. Фурсат - қадрига етмасанг. 4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади. Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади: 1. Эртани кўра олиш. 2. Сир сақлашни билиш. 3. Охиригача курашиш. 4. Маслаҳатлашиб иш кўриш. Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади: 1. Сабр - орзуларингизга. 2. Ғайрат - омадга. 3. Ибодат - тақвога. 4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка. Аз - Замахшарий. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Mostrar todo...
​​ТЕЛЕ-СЕРИАЛ, БЕМАЗА РЕКЛАМА ВА КЛИПЛАР ТОГРИСИДА @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ҳурматли ШайҳМени уйимда аёллар ҳижобга киргану ва ибодат ҳам қилишадию аммо ҳар куни келсам фақат шу телевизорда бемаза теле-сериал кинолар, рекламалар, клиплар томоша қилиб отришади.Улар билан ҳатто уришиб кетаман. Ва мени жуда ҳам ёмон коришади. Нима қилай? Қойиб берайми? Яҳши ҳам гапириб насиҳат қилганман, қаттиқ ҳам гапирганман фойдаси ёқ.Айниқса турк кинолари беманилашиб кетган.Ёки озлари қуйилиб қолишармикан? нима қилсам болади? Бу беҳаёлик уларнинг онгларига сингиб бораятганидан жуда ҳам изтробдаман.ҳурмат биланЭйдост ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ўша ишларини нотўғри эканини ҳужжат ва далиллар билан англатинг. Уларга бўш вақтларида кўрадиган, эшитадиган ва ўқийдиган исломий маълумотларни тақдим қилинг. Аллоҳдан уларга рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ сўраб дуо қилинг. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549 ✅ Манба
Mostrar todo...

ФАРЗАНД УЙҒОТИШ ☝️Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг. Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг. Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот! Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла! Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун апрел ойидаги рейсларимиз! ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 16-18-23-25-30-апрел Нархи: 1100$ 👍 Йўналиш: 🛫Тошкент — Мадина Тўғридан тўғри рейсПакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Mostrar todo...
​​Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар 🌺Қизгинам, қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар: ✔️ Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт. ✔️ Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар. ✔️ Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут. ✔️Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин. ✔️Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол. ✔️ Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди. ✔️Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир. ✔️ Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан. ✔️Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан. ✔️Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Mostrar todo...