cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

abdulbositqoriuz

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси Саҳифаларимиз👇 www.abdulbositqori.uz https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial https://Instagram.com/abdulbositqoriuz

Mostrar más
Advertising posts
19 582Suscriptores
-1124 hours
-1187 days
-30730 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Қалбнинг_давоси МУҚАДДИМА Эй азиз инсон! Шуни билгинки, дунё барча ёмонликларнинг бошидир. Дунёни яхши кўриш эса ҳамма гуноҳларнинг асосидир. Бундан ёмон яна нима бўлиши мумкин? Дунё Аллоҳ ва Унинг дўстларининг душмани, Аллоҳнинг душманларининг эса севгилисидир. Ҳақ таолога душманлик қилиш бандаларнинг Аллоҳ таолога борадиган йўлларини ёпиб қўйиш ила бўлади. Дунё ясанади, пардоз қилади, безанади, Аллоҳнинг дўстлари қаршисида жилва қилади. Унинг асл мақсади банданинг синов ва  машаққатлар йўлида аччиқ шарбатлар ичиши ҳамда азоб чекишидир. Ҳақ таолонинг душманларига дунёнинг севгили бўлиши эса бундайдир: у кишиларни алдаб, ўз муҳаббатига чорлайди. Чунки уларнинг ўзига ошиқ бўлишларини истайди. Сўнгра эса улардан йироқ бўлиб, фалокатнинг домига тушишларига сабаб бўлади. Дунё эрдан чикиб, эрга теккан номуссиз аёлга ўхшайди. Йўлидагиларнинг баъзиларига захмат беради, баъзиларига ҳасрат чектиради. Дунёга кўнгил қўйганлар шу тарика охиратда Аллох таолонинг ғазабига учрайдилар ва азоб ичра коладилар. Дунёнинг бу тузоғидан қутула олганлар унинг хакикий юзини кўриб, офатларини билиб, ундан жодугардан қочгандек кочадилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам бундай марҳамат қиладилар:" Дунёдан узок туринг. Ундан қочинг. Чунки дунё Ҳорутдан хам, Морутдан ҳам кучли сеҳргар ва афсунгардир". Биз бу китобда дунё ва унинг инсон калбига етказадиган ёмонликлари ҳақидаги хабарларни келтириб, уларни кўздан кечирамиз. Куръони Карим ва бошқа пайғамбарларга нозил бўлган китобларда келган бу каби хабарлардан мақсад- дунёнинг офатлари, зарарлари ҳақида инсонларга билдириб, уларни бу балодан йирок килишдир. “Қалбнинг давоси” китобидан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
Home | Abdulbosit Qori

29👍 25💯 4😢 2
#Рамазон_1445_2024 Таровеҳ 27-кун, Хатмона дуоси 2024-йил ▶️ ВИДЕОНИ КӮРИШ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
👍 44 8💯 5😢 2
Repost from FATVO.UZ
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ #фазилатли_вақтлар ❓183-CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари). Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: ﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160) яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят). Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган. Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🗣 Fatvo.uz GA 🌐 OBUNA BO'LING
Mostrar todo...
👍 69 18💯 7
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
👍 27 13💯 3
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
27👍 11💯 3
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим ибодатларингизни қабул қилсин ва Ўз Раҳмати ила гуноҳлардан покласин! Келаси Рамазонга ҳам саломат қалб ва офият ила боришни насиб айласин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
21👍 7💯 3
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? 🤲 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #roza #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar todo...
👍 33💯 3
Шундай қилиб, рамазон тугади, ийд байрамининг биринчи кунидамиз. Бир оз ўтгач, байрам намозини ўқиймиз. Бу ёғи энди шаввол ойи. Бу хусусда ҳадиси шарифлар ривоят этилади, « Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур ». Кетма- кет ҳам, айри- айри ҳам бўлаверади ; яъни кетма- кет тутиш мажбурияти йўқ. Бугун мустасно, Чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунлар бугун. Кейин тутилади. Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор холда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллох, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!.. Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал- Ансорий ҳазратларидир. Бу кадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!.. « Бас, ( Эй Муҳаммад), қачон сиз ( кишиларни ҳақ йўлига даъват қилишдан) фориғ бўлсангиз ( ўрнингиздан) туринг. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг! ». Инсон дам олганидан кейин қайтадан жонланади, кучга тўлади. Чунки ичида муҳаббат бор, севги бор ; уни бўш қўймайди турган жойида... Демак, рамазон тугади, энди шаввол рўзасини тутамиз. Кейинги рамазонни шавқ билан кутамиз. Иншоаллох, Аллоҳ у рамазонга муҳаббатимиздан, шавқимиздан, орзумиздан, бу рўзага бўлган муҳаббатимиздан бутун йилимизни ҳам рўзадор каби мақбул санасин. Модомики, жомеъда намозни кутаётган инсонга, намоздаги каби савоб бериларкан, рамазонни севганга хам бутун йил бўйи рўзадор бўлганлик каби Аллоҳ ажр беради. Рамазон ўтди, ибодат тугади, дегани эмас. « Рамазонда ибодат қилдик ; рамазон кетди, энди тамом... Рамазонда қилолмаганимиз таъқиқланган бутун ишлар йиғилиб колди, энди уларни қилишга чопамиз! »- деб ўйлаган одамнинг рамазонини Аллоҳ қабул этмагандир. Бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ила собитдир. Чунки рамазон ибодатлари қабул бўлиши, инсоннинг рамазондаги гўзал ҳолатининг рамазондан кейин ҳам давом этишида кўринади. Демак, Рамазондаги ҳолимизни давом эттиришлик- эътибор бермоғимиз лозим бўлган энг муҳим иш бўлади. “Рамазон ва тақво” китобтдан Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
Home | Abdulbosit Qori

👍 46 8💯 1
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби 🌐 Youtube орқали томоша қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #namoz #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Mostrar todo...
👍 24 4💯 2
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!  🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди. 🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон вилояти   06:00 2. Наманган вилояти   06:00 3. Фарғона вилояти   06:00 4. Тошкент вилояти   06:10 5. Тошкент шаҳри   06:10 6. Сирдарё вилояти   06:10 7. Жиззах вилояти   06:15 8. Самарқанд вилояти  06:20 9. Сурхондарё вилояти   06:25 10. Қашқадарё вилояти   06:30 11. Навоий вилояти   06:30 12. Бухоро вилояти   06:30 13. Хоразм вилояти   06:50 14. Қорақалпоғистон       Республикаси   06:50  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
Mostrar todo...
👍 26 1💯 1