cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Shahnoza Soatova blogi

Ki har ne olami sug‘roda mavjud, Bori ul olami kubroda mavjud. (Alisher Navoiy) Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Mostrar más
Uzbekistán9 414El idioma no está especificadoLey1 306
Advertising posts
7 283Suscriptores
+2524 hours
-297 days
-28830 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

“Кокетка”ли атлас кўйлак — миллий қадриятимиз. “Фаразан” эмас, айнан! Енги калта, этаги тиззадан узун, гули гулига тушириб тикилган атлас кўйлак — полотно! Уни не-не обрўли, зиёли, маърифатли, қаҳрамон аёлларнинг эгнида кўрамиз. Ойим “ҳар бир аёлда атлас кўйлак бўлиши керак, чунки жуда қулай, кундузи ишга кийиб бориб, кечқурун тўйга кетаверсанг бўлади” дердилар. Фаол, меҳнаткаш оналаримизнинг ҳамиша виқорли, назокатли ва гўзал кўринишига ёрдам берган “сеҳрли таёқча” у. Юқоридаги суратларни кўриб атласга дил кетди! Якшанба бозорга тушаман. Қизим билан бир хилда “кокетка” атлас кўйлак тиктириб кияман Майлига, кимгадир ёқса, ёқмаса… @shahnozxon
Mostrar todo...
Электр энергияси ва табиий газ учун компенсация олиш тартиби қандай? Ҳукумат қарори билан, электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий қилинаётганидан хабарингиз бор. Қарорда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига қишки мавсумда электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол меъёрларидан ортган қисми учун давлат томонидан компенсация тўлаб берилиши ҳақидаги банд ҳам мавжуд. Кўпчилик ушбу имтиёзни қандай тартибда олишни билмаётган экан. Қуйида соддароқ қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Кимлар эҳтиёжманд оила сифатида компенсация олиши мумкин? Имтиёзлар «Ижтимоий ҳимоя миллий реестри»даги кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга берилади. "Ижтимоий ҳимоя миллий реестри"га киритилмаганлар ҳам компенсация олиши мумкинми? Реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосасига асосан аниқланган эҳтиёжманд оилалар ҳам компенсация олиши мумкин. Компенсация қачон берилади? Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун ноябрь-март ойлари давомида, ҳар ойнинг 15-кунига қадар «Инсон» ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишлари талаб этилади. Шундан сўнг, «Инсон» ижтимоий марказлари эҳтиёжманд оиланинг маълумотларини ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар ягона реестрга киритади. Кейинги босқичда эҳтиёжманд оиланинг электр энергияси ва табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотлари ўрганиб чиқилади. Эҳтиёжманд оилалар учун тўлов рўйхати шакллантирилиб, компенсация учун зарур маблағлар АТ «Халқ банки»га юборилади. Компенсация ариза юборилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасигача банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Қанча миқдорда компенсация берилади? Табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 кубометргача, электр энергияси учун эса 150 киловатт/соатгача миқдор компенсация қилиб берилади. @shahnozxon
Mostrar todo...
Собиту сайёрада инсон ўзинг: бугун Халқаро Ер куни Халқаро Ер куни бутун дунёда турли халқларда нишонланиб келадиган, асосан табиат, Ер курраси, Қуёш ва табиий ҳодисалар билан боғлиқ баҳорги байрамлар таъсирида пайдо бўлган санадир. Ушбу санада Ер куррасининг бугунги кунга келиб заифлашиб ва ифлосланиб бораётган экологиясига эътибор қаратишга чақирилади. У инсонларни турли зиддият ва урушлардан тўхтаб, ҳамма умумий сайёрада яшаётганини, келажаги, муаммолари муштарак эканини эслатишга ҳамда уларни ҳамжиҳатликда бартараф этишга чақиради. Тадбир илк бора 1970 йил халқаро «Ер куни» тармоғи томонидан 22 апрель куни нишонланган. Бироқ ҳозирда фаоллар 22 июнь – йилнинг энг узун кунида ҳам Ер кунини нишонлашни таклиф қилишмоқда. 1970 йил илк бора ўтказилган Ер куни акцияси катта шов-шувларга сабаб бўлиб, куррамиздаги сув танқислиги, ҳаво ифлосланиши, атмосферага бўлаётган салбий таъсирлар ва уларнинг оқибатида юзага келаётган турли табиий катаклизмларга жамоатчилик эътиборини тортди. Худди шу акция таъсирида 1973 йили Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов томонидан «Инсон қасидаси» шеъри ёзилди. Батафсил @shahnozxon
Mostrar todo...
Лолани “Ўзбекконцерт”га чақиришибди. Аҳмоқ пайқамайди, ақлли пайқаганини билдирмайди, дейдиган нарса эди ўзи. Дод-вой қилиб эътибор тортишди. Тармоқда бир аёлни сазойи қилиб, айтмаган ҳақорату туҳмати қолмади. Уларга бунинг учун ҳеч нима бўлмайди. Санъаткорнинг ҳимоясига бир сўз демаган “Ўзбекконцерт” Лолани чақириб, тарбия соати ўтибди🤦‍♀️ Сизлар кўрмадингларми нималар дейишганини, унинг шаънини қандай топташганини? Бунга розимисизлар, кўз юмиб кетаверасизларми? Унда нега Лоланинг ўша ҳолатига ҳам кўз юмиб қўяқолмайсизлар? Адашмасам, аввал ҳам бир қизил кўйлаги учун шундай босим қилгандинглар. Нимага тор жинси кийиб саҳнага чиққан эркак санъаткорларга “тарбия соати” ўтмайсизлар унда? Бунчаям аёлларга қийин санъат билан шуғулланиш? Лола, бардам бўлинг. Сиз санъатда енгил-елпи эмас, самимий ва ўзига хос ижод билан эътирофга эришгансиз. Мухлислар сизни яхши кўришади. Лолан шахсан таниган, ҳамсафар бўлган инсон сифатида айтаман: самимийлик, одиллик, тўғрисўзлик, билим ва кичиккўнгилликда (булар бари аҳлоқ, маънавият) унга тенг келадигани кам топилади! @shahnozxon
Mostrar todo...
Жиззахда 4 ойда 11 марта тезлик ошириб радарга тушган ҳайдовчи 100 км/с да келиб икки нафар болани уриб юборибди. Болалар ҳалок бўлибди. Энди ҳайдовчи "нима бўлганини билмайман! деб йиғлаб интервью беряпти. Даҳшат! Булар қора жентрасида 100 га босиб юриши керак, қоидалар "лох"лар учун, ""шустрий" бўлиб қоидани менсимай босвуриш керак. Ҳақиқий гўрсўхталар! Икки оила бир умр мотамда қолди. 4 ойда 11 марта қоидани бузса ҳам рулда юраверадими бу "автотеррорчилар"? Бир неча марта қоида бузиб жаримага тушса ҳам ўзгармаяптими, правасининг амал қилишини тўхтатиш, янаям жиддийоқ чоралар қўллаш керак. Яна қанча шунақалар рулда юрибди экан? Болаларнинг ота-онасига, яқинларига сабр тилайман.🥲🥲🥲 @shahnozxon
Mostrar todo...
Jizzax_YHXB | OQ YO‘L

🔷 26 ёшли ҳайдовчи тезлик сабабли вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. ‼️Ушбу ҳайдовчи 4 ой давомида 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. 👮‍♀️👉@IIBYHXB

Repost from Zakovat harakati
Eng kuchli bilimdon kim? “Zakovat” bizga qanday foyda beradi? Savollar o‘yinga qanday tanlab olinadi? “Zakovat” klubining prezidenti Abdurasul Abdullayev va o’yin yulduzlari — Nurbek Alimov, Saidkamol Abdurazzoqov va Saidakrom Rasulev yuqoridagi savollarni va boshqa dolzarb masalalarni ko‘tarishdi! “Diqqat, savol!” podkastining 1-sonini Youtube kanalimizda tomosha qiling! @zakovatharakati
Mostrar todo...
Тармоқда тамамдан чиқиб қолди. Шу қўшиқни эшитсам, 90-йиллар, Сариосиё-Тошкент поезди ва бир хиргойи эсимга келаверади. Адабиёт фани бўйича олимпиада республика босқичида бирон ўрин ололмай қайтаётган 6 қиз бир вагонга йиғилиб олиб гаплашдик, ҳасратлашдик, кулишдик, шеър ўқидик, қўшиқ айтдик. Менинг навбатим келганда негадир шу қўшиқни бошладим, яхши тушунмасам ҳам, яхши кўрганим учун. Поезднинг текис мароми худди доиранинг усулидек бўлди... Хиргойим охирига келсам, ҳаммамиз йиғлаяпмиз. 15-16 яшар қизлар, ҳали бир тузук-қуруқ муҳаббатни ҳам билмаймизу, хиёнат ҳақидаги қўшиққа йиғлабмиз. Кейинроқ ақлим тўлишиб англадимки, қўшиқда ҳис қилмасанг бўлмайдиган дард бор, уни аёлдир-эркакдир, ёшдир-қаридир – ҳамма тушунаркан. Яна менга "Оқ илон" қўшиғи мағрур аёлларнинг нафақат ўтмиши, балки келажагини ҳам куйлаган қўшиқ бўлиб туюлади. Шоира Зулфия Мўминова сўзи билан куйланган "Оқ илон"ни яхши кўраман. Яна Фарида Афрўз сўзи билан "Фаридам, фаридим, фариштам..." ни ҳам. Яна халқ сўзи билан айтиладиган "Галдир"ни... Умуман "слух"им ҳам, овозим ҳам йўқ, лекин шуларни хиргойи қилсам, тинглаганларга ёқади. Булар аёлларнинг дард қўшиғи, хасрат қўшиғи деганлар адашади. Булар – умуммиллий, балки умуминсоний ғояларни куйлайдиган ҳақиқий савияли "миллий контент". Албатта, "Кўк жигули"ни ҳам тинглаб тураман, яширмайман. Ҳозир миллий контентларимиз "Кўк жигули", "Қизил кўйлак", "Ану бола нима дивотти" форматида. Юракларга етиб бориб, эзгу туйғуларни уйғотиб, одамларнинг умумий дарди, бирлаштирувчи фикрлари ҳақида куйловчи қўшиқлар йўқлигини тан олиш керак. Қандайдир бир давр (эпоха) қайтмас бўлиб кетгандек... Энди поездлар ҳам тезюрар, қўшиқлар ҳам, туйғулар ҳам... @shahnozxon
Mostrar todo...
Электр нархи ошаркан дейилгач, мен ҳам кўп қатори ўртача ойлик энергия харажатларимни бир қараб чиқдим. Маълум бўлдики, куз ва баҳорда истеъмолимиз 200 кв га етмас экан. Ҳатто октябрда 140 кв ёқибмиз. Лекин қишда (балки тун узайиши туфайли) 200 дан 10-20 кв кўпроқ чиқяпти. Ёзда кўпроқ истеъмол қилибмиз. Жазирамада 2 талаб кондиционер ишлатганимиз учун бўлса керак. Кўп қаватли уйда турамиз. Хоналарда энергиятежамкор лампалар. Яна компьютер, дазмол, электр духовка, кир машина, чангюткич, фен, соч дазмол, ҳаво тозалагич, “Алиса”, телевизор ва “лоу волтейдж” музлаткич, мўри (вытяжка) ва котел бор. Сал тежамкорроқ бўлсак, истеъмолни ижтимоий норма чегарасида ушлаб тура олсак керак. Ўйлайманки, оқилона фойдаланилса, ўртача яшайдиган одамлар учун ижтимоий норма чегарасидан ошиб кетмаслик мумкин, камхаржроқ қатламга ҳам норма бемалол етса керак. Бироқ катта ҳовлилар ва уйларда турадиганлар, электромобилини уйда зарядлайдиганлар меъёрдан чиқиб кетишса керак. Бошқа томондан олиб қаралса, давлат ҳозир электр нархини шу даражада ушлаб туриш учун бюджетдан анча маблағ ажратади. Яъни кўп электр истеъмол қилувчи ўзига тўқ қатлам давлатдан кўпроқ имтиёз оляпти. Лекин булар менинг оддий истеъмолчи сифатидаги кузатувларим, холос. Табиийки, жамиятда энергиятежамкорлик маданияти масаласи кўп тилга олина бошлайди. Шахсан мен болаларга пулни тежашдан ҳам кўпроқ табиатни асраш учун ортиқча чироқни ўчириб юр деб ўргатаман. Чунки ҳозирги интернет даври ўсмирлари экология мавзусига таъсирчан. Грета Тунберг эффекти (балки меникилар шунақадир) Лекин барибир, замонавий инсон энергияресурсларнинг қулайликларидан фойдаланар экан, ҳар бир ортиқча ёқилгвн лампочка атмосферага карбонат ангидрид чиқариши ва зарар келтиришини ҳам ўйлаши керак. Сиз ойига ўртача қанча электр токи истеъмол қиласиз? @shahnozxon
Mostrar todo...
Муҳрим апрелда кўплаб янги китоблар чоп этилиши ҳақида хабар беряпти. Рўйхат чиндан ҳам салмоқли. Кўп китоб чоп этилгани яхши – бу ҳам миллий контент, ҳатто аксари таржима китоблар бўлса ҳам. Мен кўплаб китоблар, асарлар таржима қилишига умуман қарши эмасман, буни филолог сифатида ёқлайман ҳам – ҳар бир таржимон ва ҳар бир таржима қилинган асар тилимизга янги тушунчалар, тафаккуримизга янги фикрлар олиб киради. Лекин китоб бозоримиздаги трендлардан хулоса қилсак, бизнинг ижтимоий онгимиз ҳозир асосан ташқаридан кириб келаётган (таржима қилинаётган) ғоялар билан бойияпти, ўзимизнинг миллий тафаккур негизидан туриб яратилаётган муаллифлик асарлари кам. Буни жиддий ўйлаб кўриш керак. Ғояга қарши ғоя, ҳатто ғояни қўллаш учун ҳам янги ғоялар керак. Нимага ўзбек тилида миллий асарлар кам яратиляпти? Юқоридаги видеода мен бунинг сабабларидан бири сифатида муаллифлик ҳуқуқига риоя этилмаслигини келтирдим. Лекин сабаблар бундан кўпроқ. Жамиятда мана шу моҳокама очилишини истар эдим: нимага миллий романлар кам ёзиляпти, "Темир хотин" ё "Кичкина табиб" каби халқ дардини айтувчи фильмлар кам суратга олинмоқда, "Шайтанат" каби сериаллар чиқмаяпти ва ҳоказо? Сизнингча, нимага? @shahnozxon
Mostrar todo...
Водийдаги киносеварлар кўчасда байрам Кинематография агентлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган "Кинокарвон" акциясининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти бўлади. 18–20 апрель кунлари вилоятнинг Тошлоқ, Қўштепа, Қувасой, Фарғона шаҳри, Бувайда, Учкўприк, Бешариқ, Фурқат туманларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади. Яна бир ажойиб имконият, тадбирлар доирасида аҳоли учун миллий фильмларимиздан "Якшанба", "Абдулла Орипов", "Ўзбек қизи", "Самурай", "Доктор Абдуллаев" каби қатор фильмлар қўйиб берилади.
Mostrar todo...