cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

REALIST24.UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Realist24.uz ахборот агентлигининг расмий телеграм канали. Реал ахборот барча нарсадан устун. Холислик, очиқлик, шаффофлик, халқ манфаати учун. 📄 AOKA - №061089 Мурожаат:👉 @realist24uz_admin1 Реклама:👉 @uzooqdaman Нархлар:👉 @realist24uz_reklama

Show more
Advertising posts
3 218Subscribers
-23524 hours
-2737 days
-49130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

«UzAuto Motors» «Лабо» автомобиллари учун контрактация очилганлигини эълон қилди «UzAuto Motors» «Лабо» автомобиллари учун контрактация очилганлигини маълум қилди. Компаниянинг маълум қилишича, бозорда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг иккинчи ярми учун автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширди.
«Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундан олдинги контрактацияда харидорлар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги 2024 йил учун контрактацияга автомобиллар қўшимча ҳажмини чиқариш имконини берди. Шу муносабат билан 29 март 10:00 да «Лабо» автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилади», - дейилади хабарда.
Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 1
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади “Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-139-сон, 25.03.2024 й.) қабул қилинди Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 1🔥 1👏 1
Тошкентда 29 март куни "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади Асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир. Экология вазирлиги барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка чақирди. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 1😁 1🤔 1
🚌Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади Ташувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади: ▪️микроавтобус ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган; ▪️транспортга газ баллон ускуналари ўрнатилмаган; ▪️секинлаштирувчи ускуна – тоғ тормози мавжуд бўлган; ▪️ҳайдовчи камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлган. Шунингдек, қатновлар фақат кундузи 1 апрелдан 1 ноябрга қадар Фарғона, Андижон, Наманган шаҳарларига амалга оширилади. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 2🔥 1👏 1
Фарғонада 80 ёшли отахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди Оширилган хатловларда 1942 йилда туғилган Пахриддинов Ураим отанинг туғилиши қайд этилмаганлиги аниқланган. Отахонга нисбатан суд тартибида туғилганлик факти белгиланиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилган. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
❤‍🔥 1👍 1 1🔥 1🥰 1
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи 6 млн долларлик сув ишлаб чиқариш бизнеси ҳақида гапириб берди. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 4👎 1🔥 1👏 1😁 1
Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотиш вақтида қўлга олинди "Hududgaz Jizzax" филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи, "Jizzax neftgaz stroy" МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, фуқарога 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган. Икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 2🔥 1👏 1😁 1
23 млрд сўм зарар — Молхона қуриш учун Каттатепа археологик ёдгорлиги бузиб юборилди Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирларини ўтказди. Ушбу тадбир доирасида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V – VII асрларга оид Каттатепа археологик ёдгорлиги 876 м3 майдони фуқаро З.Ҳ. ва бошқалар томонидан молхона қуриш учун бузиб юборилиб, ёдгорликка 23,3 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, Навоий вилоятидаги Оқтепа-1 археология ёдгорлигининг 193 м3 тупроғи 3 нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ковлаб олиниб, ёдгорликка 2,6 млрд. сўмлик, Бадахшонтепа археология ёдгорлигининг 164 м3 ҳудуди экин майдонига айлантирилганлиги натижасида 2,3 млрд. сўмлик, Ёмонқиёттепа ёдгорлигининг 12 м3 майдони ковлаб олингани натижасида 163 млн. сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 3🤔 1😱 1
Кўзбўямачилик Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Сурхондарёнинг Ангор тумани ҳокими 349 миллион 900 минг сўмга Captiva-5  автомашинаси харид қилгани ҳолатини ўрганиш натижаларини эълон қилибди. Аниқланишича, бу харид Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш талабларига зид равишда ҳокимликнинг захира жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган. Талабга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати минг БҲМгача (ёки 340 миллион сўмгача) бўлган хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин. Шу боис, агентлик тақдимномасига асосан ушбу автотранспорт воситаси туман балансидан чиқарилиб, вилоят ҳокимлиги тасарруфига ўтказилибди. ☝️ Қойил, энди "точно" ривожланиб кетамиз. Шарманда... Аслида халқ шу кўзбўямачиликни кутганмиди? Анитикоррупция агентлигининг қўл оёғи боғлаб қўйилгани аниқ, бироқ ваколатли бошқа идоралар бунга кўз юмишаётгани ғалати. Айни вазиятда вилоят ҳокимлиги ўз балансидаги бу автомобилни Ангор тумани ҳокимига фойдаланишга беради, вассалом. Шу билан ўрганишга ҳам, халқ фикри ва муҳокамаларга ҳам тупурилади. Аслида гап автомобил кимнинг балансида сақланишида эмас, балки жойларда кўплаб муаммоларни ҳал этишга пул етмай турган бир вақтда айрим ҳокимларнинг шинамлик учун халқ ҳисобидан ўзларига қимматбаҳо автомобиллар сотиб олишаётганида. Фақат ўз ҳаловати учунгина яшайдиган одамлар қандай қилиб раҳбарликка келишмоқда ўзи? Бунда асосий талаб ким қандай қилиб халқ пулини кўкка совура олишга қодирлигидами шунда? Расул Кушербаев Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
1👍 1🔥 1👏 1💯 1
⚡️Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия жорий этилмоқда ❓Бу қандан амалга оширилади? 👉Батафсил видеода Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
👍 2🔥 1🤔 1😐 1
Sign in and get access to detailed information

We will reveal these treasures to you after authorization. We promise, it's fast!