cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"ЮНУСОБОД" ЖОМЕ МАСЖИДИ | "YUNUSOBOD" JO'ME MASJIDI

Andijon viloyati Bo'ston tumani Yunusobod jome masjidining rasmiy kanali

Show more
Advertising posts
422Subscribers
No data24 hours
-87 days
-230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🌐Тошкент ислом институтида халқаро анжуман бошланди 🗣Бугун, 24 апрель куни Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро анжуман бошланди. Нуфузли анжуманда диний соҳа раҳбарлари, хорижлик уламолар билан бир қаторда юртимиз олимлари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, таниқли устоз ва имом-хатиблар, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этмоқда.
Икки шўъбага бўлинган ҳолда ўтказиладиган илмий-амалий йиғилишда “Ёш авлодни тарбиялашда Қуръони каримнинг аҳамияти”, "Ислом дини манбаларида Ватан ҳимояси, Имом Бухорий", "Ҳаким Термизийнинг тафсир илми ривожида тутган ўрни", "Бузғунчи оқимлар томонидан Қуръони карим оятларини нотўғри талқин қилиниши" каби йигирмадан зиёд муҳим мавзулардаги маърузалар тингланади ва муҳокама қилинади.
Мазкур халқаро анжуман ишига доир тафсилотларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ @muslimunuzportal
Show all...
"Табаррук жоизми ?" Олимжон домла Рахимов Андижон вилояти Асака тумани "Холид ибн Валид" жоме масжиди имом хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Show all...
Repost from SO'PILAR
🌙 Oliy Ma'hadda xalqaro konferensiya qizg'in davom etmoqda Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #anjuman #oliy_mahad #toshkent MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
#maqola #duo #tavba 🤲 ДУОДАН ОЛДИН ТАВБА ЛОЗИМ
📖 У: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадъя этгин…” (Сод сураси, 35-оят).
🤲 Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди. 🟡Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади. ☪️Агар сенинг ҳам дуоларинг ижобат бўлмаётган бўлса, амалларингни ҳисоб китоб қилишга кириш. Яхшилаб ўйла, қайси гуноҳга чуқур шўнғигансан. Ўша гуноҳинг дуоингни ижобат бўлишидан тутиб турибди. ❗️Дуоинг ижобат бўлавермаганидан “Балким кўп нарса сўраётганим учун Аллоҳ менга бермаётгандир”, деган хаёлларга борма. Аллоҳга нисбатан бирор иш кўп ҳисобланмайди. Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳдан жинларни бошқариш, шамолни бўйсундириш, қуш тилини билиш каби кўп ва катта нарсаларни сўраган эди. Аллоҳ таоло у зотга сўраган нарсаларини, барчасини берди. Лекин у зот ҳам сўрашдан аввал тавба қилган эдилар. Масъул раҳбар "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов. Ёзди: 203-гуруҳ талабалари. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
"ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРЗ" Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти). Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни муқаддам қўймоқ керак. Баъзи кишилар ҳалол ризқ талабининг ибодат эканини билганларидан сўнг ифрот ва тафритга (ҳаддан ошиш ёки нуқсонга йўл қўйиш) йўл қўйишади ва уларга намоз, рўза ҳақида гапирилса, «Биз ҳам ибодатдамиз, бизнинг қилаётган ишимиз ҳам улкан ибодат», дейишади. Тўғри, у ҳам ибодат, лекин иккинчи даражадаги ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалол ризқ талаб қилиш фарздан кейинги даражадаги фарздир», демоқдалар. "Савдогарга насиҳат" рисоласидан. Солижон домла Жумабоев Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/bostonziyo
Show all...
"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI

Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot

#Видео 🎙Ўлимлигини олиб қўйиш мумкинми? Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
🌙 ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ – МУСУЛМОН ОЛАМИДАГИ ЭНГ ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлганлари ҳақида олдин хабар берган эдик. 😄Таъкидлаш керакки, ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши ва Исломий фиқҳ академияси кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида эълон қилган эдик. 📃Азиз мухлисларимизга, Ислом олами уюшмасининг мусулмон дунёсидаги мақоми, мақсад-вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 🌙 Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий) – жаҳоннинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламоларини бирлаштирган халқаро исломий ташкилот бўлиб, 1962 йилда ташкил этилган. 📍 Қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган. Риёз, Жидда ва Мадина шаҳарларида ҳам бўлимлари бор. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади. 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! #Кун_ҳикмати Кишилардан ўзингга нисбатан қандай муомала кутсанг, уларга ўзинг ҳам худди шундай муомала қилгин. (Абу Ҳомид Ғаззолий) Кунингиз сермазмун ва баракали ўтсин! 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: https://t.me/bostonziyo
Show all...
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.
📍 Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.
🟢 Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...
⚡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #xushxabar #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...