cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали

Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати

Show more
Advertising posts
753Subscribers
No data24 hours
-97 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг март ойи сўровномасида фаол иштирок этинг. 🔸Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим. 🔸Сўровнома 2024 йил 2 апрелга қадар давом этади. ➡️ @kutilmalar_mart2024_bot
Show all...
👍 1
Fuqarolarni "Fermerlar maktabi"ga o'qishga yo'naltirish bo'yicha yo'riqnoma.
❗️Izoh: Endi "Online mahalla" elektron platformasidan foydalanish bo'yicha YO'RIQNOMALAR Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining mazkur rasmiy telegram kanalida e'lon qilib boriladi.
Agentlikning rasmiy sahifalari⬇️ 📌Veb sayt📌Facebook📌YouTube 📌Instagram📌Telegram
Show all...
Fuqarolarni "Fermerlar maktabi"ga o'qishga yo'naltirish bo'yicha yo'riqnoma

Abdurahimovlar xonadonida hamma ish bilan band Buvayda tumani Shoʻr qishloq mahalla fuqarolar yigʻinida yashovchi Abdurahimovlar xonadonida 4 ta issiqxona, tikuvchilik sexi bor, tomorqasida bir qarich ham boʻsh joyning oʻzi yoʻq, 8 bosh qoʻylari hamda qoʻziqorin yetishtirishni yoʻlga qoʻygan. Xullas hamma ish bilan band. Qolaversa xonadon egalari barchasi ziyoli, taʼlim muassasalarida ishlashadi.
Show all...
ТОМОРҚА ҲАҚИҚИЙ ДАРОМАД   МАНБАИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК. Ёзёвон туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимиз томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлди. МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк-иқтисод ташкилотлари, фермер, томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассислари, вилоят ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган мазкур йиғилишда вилоят камбағаликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Махсудали Сайдуллаев ҳам иштирок этди. Аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгиланган еттита устивор йўналишларга тўхталиб, уларни шарҳлаб берди. Бош бошқарма бошлиғи ҳоким ёрдамчилари фаолиятига эътироз билдирди. Уларнинг фаолияти бўйича янги дастур ишга туширилишини айтиб, натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ишлашини айтди. 🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
Show all...
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан Томорқа – даромад манбаи
Қўштепа туманидаги Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси У.Солижонов тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалладошларига ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда.
Ушбу маҳаллада яшовчи И.Боқиева ҳоким ёрдамчисининг кўмагида томорқасида 5 сотих иссиқхона ташкил этди. Ушбу иссикхонага 1,5 минг туп помидор кўчатлари экилган ва деҳқон бу йилги мавсумда юқори даромад олишга ҳаракат қилмоқда. Мардлик кўчасида яшовчи Ю.Қодиров эса 8 сотих ерга эртанги картошка экиб, томорқадан унумли фойдаланиб келмоқда.
Show all...
👍 1
Бугун эрта тонгдан вилоятимизда “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
“Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил этишмоқда. Жараёнларни биз билан кузатиб боринг! 🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
Show all...
#Фарғона_хашар #Бувайда_тумани “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки”
Бугун эрта тонгдан вилоятимизда “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари бошлаб юборилди.
Жараёнларда Бувайда тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил этишмоқда. Вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида ишлар қизғин давом этмоқда. Жараёнларни биз билан кузатиб боринг! 🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
Show all...
#Фарғона_хашар #Қўштепа_тумани “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” Эрта тонгдан “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари бошлаб юборилди. Жараёнларда Бош бошқарманинг Қўштепа тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, ишлар қизғин давом этмоқда. Жараёнларни биз билан кузатиб боринг! 🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
Show all...
Айни вақтда Бешариқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ҳам “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
“Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” Бўлим ходимлари ҳашарни бино атрофига гул кўчатлари ва манзарали дарахт кўчатлари экиш билан бошлади. Атроф тозалаш, сарамжон-саришта қилиниб, дарахтлар оқланмоқда. Бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда. Жараёнларни биз билан кузатишда давом этинг! 🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
Show all...
👍 1