cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ASL_MUSLIMALAR🧕

إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُۥ بَعِيدًا .Albatta, ular u(qiyomat)ni uzoq deb bilurlar. Ma'orij surasi, 6-oyat

Show more
Advertising posts
265Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Кечки_зикр اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” Тунингиз хайрли бўлсин! https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
🍃🌸Go'zal nasheda🌸🍃 https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
#СаволЖавоб Мултазим кишининг устидан кулиш ва уни масхара қилиш ҳукми нима? Савол: Аллоҳнинг динига мултазим (яъни қатъий риоя қилувчи) кишининг устидан кулиш ва уни масхара қилиш ҳукми нима бўлади? Жавоб: Аллоҳнинг динига мултазим ва Унинг амру фармонларига қатъий риоя қилувчи кишиларни масхара қиладиган кимсаларда бир турли нифоқ бордир. Чунки Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида бундай деган: «Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақотлар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир» (Тавба сураси, 79). Агар диндор кишиларни масхара қилиш улар амал қилаётган шариат ҳукми туфайли бўлса, у ҳолда бу иш шариатни масхара қилиш бўлади. Шариатни масхара қилиш эса куфрдир. Аммо агар уларни масхара қилиш уларнинг суннатга эргашишлари жиҳатидан бўлмасдан фақат шахсларини ва шахсларига тааллуқли бошқа жиҳатларини масхаралаш бўлса, у ҳолда масхара қилган киши кофир бўлмайди. Чунки инсон бошқа бир инсонни шахсияти ва феъл-атворини мазаҳлаб, устидан кулиши бор гап, бироқ бу ҳам яхши иш эмас. Аслида, Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушламоқчи бўлган кишини рағбатлантириш, ёрдам бериш, баъзи хато-камчиликлари бўлса, ҳикмат билан тушунтириш ва йўлга солиш лозим бўлади. 📚 Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин, «Мажмуъул фатово», 2-ж., 158-б. https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ🍀

https://t.me/joinchat/AAAAAE73dQ-KKSnPg1owbQ

Дуоларизда бизни хам эслаб туринг Дилимга яқинларим..... ? Murojaat uchun 👇👇👇👇 @Dilimga_yaqinlar #Яхшилик_сари

Xaq Mavzu
Show all...
ЎЗИ СИЗ ҚОЛГАНДИНГИЗ!        Масжиддаги қутиларни гапириб: "Худонинг уйи тиланчилик билан обод қилинмайди!", дебди биттаси.    Ақл ўргатмаган ўзи фақат шу киши қолган эди. Бу тиланчилик эмас, тақво йўлида бирлашишдир. Сиз масжид ва имомларимиз таъминотини қилиб қўйинг, қутини биз олиб ташлаймиз!    Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бир киши савол берди: - Ҳазрат! Домлаларнинг тўй-маъракалардан пул олиши дурустми. Шу нарса уларга ҳалолми?   Ҳазрат ажойиб жавоб берган эдилар ўшанда: - Ўзи мана шунақанги саволни беришингиз уятдир. Мен биламан, сизнинг домлангиз ГАЗ-24 машиналари билан кира қилиб тирикчилик қиладилар. У киши сизнинг намозингизни ўқиб берадилар, динингизни ўргатадилар, фарзандларингизни тарбия қиладилар. Бунинг эвазига ҳатто ҳеч нарса сўрамайдилар. Сиз эса ўзингиз бериб яна ўзингиз гапирасиз. Аслида сиз у кишини таъминотини қилиб қўйишингиз лозим эди. У киши давлатдан маош ҳам олмайдилар. Уят!    Масжиддаги қутиларни кимлар қўйгани, қанчаси уларга ўтиб кетиши қанчаси масжидга қолиши ҳаммага маълум. Қолаверса, ҳеч ким сизнинг чўнтагингизга қўлини тиқиб пулингизни олаётгани йўқ. Ўзи сизга ўхшаганлар аслида бунақа қутиларга бир сўм ҳам ташламаган бўлади. Аммо оғзи ботир бўлади. Йиғиштиринг ҳасадингизни!    Имом дўстларимиздан бирига бир акамиз гапирибдилар: - Домла! Овоз кучайтиргичларни тузатиб қўйсангиз бўлмайдими?! Қачон қарама бузилган бўлади! Дўстим дебди: - Пулимиз йўқ! - Қутиларга тушаётган пулларни нима қилаяпсизлар? Дўстим дебди: - Ҳожи ака! Охирги марта қутига қачон пул ташладингиз? Ҳожи аканинг боши оёқларининг орасига кириб кетибди.    Биз ҳатто Каъбани ҳам биргалашиб ҳашар йўли билан қурганмиз. Деярли барча масжидларимиз ҳашар йўли билан қурилган. Бу уммат "Яхшилик ва тақво йўлида бирлашаверади".    Сиз аввал домлаларни таъминотини қилинг, масжидларни таъмирлаш ва қуришда пул топиб беринг, ана ундан кейин қутиларни олиб ташланг. Ана шунда танқид қилсангиз ярашади! Abdulqodir Samarqandiy ©AbdulbositQori https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ🍀

https://t.me/joinchat/AAAAAE73dQ-KKSnPg1owbQ

Дуоларизда бизни хам эслаб туринг Дилимга яқинларим..... ? Murojaat uchun 👇👇👇👇 @Dilimga_yaqinlar #Яхшилик_сари

Аллоҳ Таолони 99 исмини ёд олган одам жаннатийми? ___ 🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
​​Rosulolloh (ﷺ) haqida siz bilgan va bilmagan ma’lumotlar: 1. Rosulolloh (ﷺ) Odam alayhissalom hali ruh va jasad orasida turganlarida u zot (ﷺ) nabiy edilar. 2. Rosulolloh (ﷺ)ning Odam alayhissalomgacha bo’lgan nasablaridagi kishilarga biror fahsh ish yetmagan. 3. Rosulolloh (ﷺ) Ahmad (Allohga eng ko’p hamd aytuvchi) deb nomlandilar. U zotdan oldin biror kishi bunday nom bilan nomlanmagan. 4. Rosulolloh (ﷺ) kechasi och qorinda uxlab, tongda qorinlari to’q holda uyg’onardilar. Alloh u zotni taomlantirib qo’yar edi. 5. Rosulolloh (ﷺ) old tomonni qanday ko’rsalar, orqa tomonni ham huddi shunday ko’rardilar. 6. Rosulolloh (ﷺ) kunduzi qanday ko’rsalar, qorong’u kechani ham huddi shunday ko’rardilar. 7. Rosulolloh (ﷺ)ning tupuklari sho’r suvni ham chuchuk qilar edi. 8. Rosulolloh (ﷺ) dushmanlarning qalbiga bir oylik masofadan qo’rquv solardilar. 9. Rosulolloh (ﷺ) biror marta ham esnamaganlar. 10. Rosulolloh (ﷺ) va boshqa payg’ambarlar hech qachon ehtilom bo’lishmagan. 11. Rosulolloh (ﷺ)ning terlari mushkdan ham hushbo’y bo’lgan. 12. Rosulolloh (ﷺ)ning soyalari bo’lmagan. U zot tamomila nur bo’lganlar. 13. Rosulolloh (ﷺ)ning kiyimlariga biror marta ham pashsha qo’nmagan. 14. Rosulolloh (ﷺ)ni biror marta burga va hasharot chaqib, aziyat bermagan. 15. Rosulolloh (ﷺ) mingan ulov biror marta tezak tashlamagan, bavl qilmagan. 16. Rosulolloh (ﷺ) dunyoga kelganlarida kohinlar osmondan xabar ololmay qolishgan. 17. Rosulolloh (ﷺ) Me’roj kechasi barcha payg’ambarlar va farishtalarga imom bo’lib namoz o’qiganlar. 18. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlariga butun yer yuzi masjid qilib berilgan. 19. Rosulolloh (ﷺ) boshqa payg’ambarlar davrida kelganlarida, boshqa payg’ambarlar u zotga ummat bo’lar edilar. 20. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlariga u zotni ismlari bilan chaqirish harom qilingan (Nur-63). 21. Rosulolloh (ﷺ)ning sahobalariga u zotning ovozlaridan baland ovozda gapirish harom qilingan (Hujurot 2). 22. Rosulolloh (ﷺ)ning huzurlariga farishta Isrofil alayhissalom tushganlar. Bu farishta u zotdan oldin hech qaysi payg’ambarga tushmagan edilar. 23. Rosulolloh (ﷺ)ning oldingi va keyingi gunohlari kechirilgandir (Fath 1-2). 24. Vafot etkan bandadan qabrda Rosulolloh (ﷺ) haqida so’raladi, boshqa payg’ambarlar haqida so’ralmaydi. 25. Rosulolloh (ﷺ)ni tushida ko’rgan, haqiqatdan ham ko’rgan bo’ladi. Chunki shayton u zotning su’ratiga kira olmaydi. 26. Rosulolloh (ﷺ) bir kishini chaqirsalar, o’sha inson namoz o’qiyotgan bo’lsa ham, u zotga javob berishi vojib bo’lgan. 27. Rosulolloh (ﷺ) vafot etkanlarida sahobalar imomsiz guruh-guruh bo’lib janoza o’qiganlar. Va bu namozlarda Janozadagi mashhur duo o’qilmagan. 28. Rosulolloh (ﷺ)ning muborak badanlari chirimaydi. 29. Rosulolloh (ﷺ)ning qabrlariga bir farishta muvakkal qilinib, u zotga salovot aytganlarning salovotlarini yetkazib turadi. 30. Rosulolloh (ﷺ)ning qabrlari Qiyomatda birinchi ochiladi. Oxiratda u zot yetmish ming farishtaning qurshovida bo’ladilar. 31. Rosulolloh (ﷺ) Sirotdan birinchi bo’lib o’tadilar. 32. Rosulolloh (ﷺ) Mahsharga Buroq degan otga mingan hollarida keladilar. 33. Rosulolloh (ﷺ) Mahshar kuni Arshning o’ng tomonida shunday maqomda turadilarki, u zotdan boshqa hech kim u yerda turmaydi. 34. Rosulolloh (ﷺ) Jannatga birinchi bo’lib kiradilar. 35. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlari Qiyomat kuni birinchi so’roq qilinadi. 📖📖📖📖📖📖📖📖🌺🕋🕋🕋🕋 https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...

#Нашидa «Нашида» Аъзамхон қори Саидолимов https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...
Аёллар учун жуда фойдали бўлган амал Аёлларимизга етказиб қўямиз... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 🕋🕋🕋🕋🕋🕋 https://t.me/dilimga_yaqinim
Show all...